Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

28.03.2016

Серхио Батиста: «Фалсафамиз — ҳужумкор ўйин кўрсатиб, ғалаба қозониш»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 95
Серхио Батиста: «Фалсафамиз — ҳужумкор ўйин кўрсатиб, ғалаба қозониш»

ЖЧ-2018 саралашининг 2-босқичи доирасидаги сўнгги турдан ўрин олган Ўзбекистон ва Баҳрайн терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан аввал матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Серхио Батиста ва футболчи Комайл ал-Асвад иштирок этди.
Серхио Батиста:
— Биз учун бу муҳим ўйин. Умид қиламан, мухлислар чиройли ўйин томоша қилишди. Яманга қарши ўйиндан кейин жисмоний жиҳатдан тикланиб олдик. Биз ўйинга тайёрмиз. Эртага кучли жамоага қарши ўйнаймиз. Ўзбекистон ҳам 3 очко учун ўйнашини тушуниб турибмиз. Биз ҳам эртага 3 очко учун ҳаракат қиламиз, бу ерга ғалаба мақсадида келганмиз. Жамоамизнинг фалсафаси фақат ғалабадан иборат.

Комайл ал-Асвад:
— Биз учун навбатдаги ўйин ҳисобланади. Ўзбекистонга қарши бизни қийин ўйин кутиб турибди. Аммо биз ғалаба учун ўйнаб, мақсадга эришишга ҳаракат қиламиз.

— Ўзбекистонни мағлуб этиш учун жамоа нафақат тактик ва техник жиҳатдан, балки жисмоний жиҳатдан ҳам тайёр бўлиши керак. Баҳрайн жисмоний жиҳатдан ўйинга тайёрми?
— Ўзбекистон терма жамоаси ҳар томонлама кучли жамоа эканини биламиз. Рақибга қарши ўйинда нафақат жисмоний тайёргарликни, балки руҳий тайёргарликни ҳам инобатга олганмиз. Ўзбекистон кучли жамоа, шу боис эртанги ўйинга ҳар томонлама тайёргарлик кўряпмиз.

— Ўзбекистонга қарши бўлиб ўтган дастлабки ўйинга 5 ой вақт бўлди. Бу вақтда Баҳрайн терма жамоаси қай даражада ўзгарди?
— Қанча ўзгаришлар бўлишига қарамасдан фалсафамиз ўзгармасдан қолаверади. Биз ғалаба қозонишимиз керак, 3 очкони қўлга киритишимиз керак.
— Эртага Тошкентда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бу ҳолат жамоангизнинг тактикасига қай даражада таъсир кўрсатади?
— Эртага ёмғир ёғмасдан, ҳаво очиқ бўлганида яхши бўларди. Бундан фақат ҳар иккала жамоа ва мухлислар ютишади. Лекин биз бундан чўчимаймиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам майдонга тушиб ўйнашимиз керак. Футболчиларимиз ҳар қандай об-ҳавода ҳам ўйнашга тайёр.
— Тахминларимча, Баҳрайн терма жамоаси эртага қарши ҳужумчиларга асосланган ҳимоявий ўйин намойиш қилади. Ёки жамоа очиқ футбол ўйнашга ҳам журъат қила оладими?
— Бизнинг асосий фалсафамиз уйда ва сафарда ўйнашимиздан қатъи назар ўзгармайди: ҳужумкор ўйин намойиш қилиш ва ғалаба қозониш. Шу билан бирга биз Ўзбекистон терма жамоасининг салоҳияти ва кучини инобатга оламиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам 3 очко учун олдинга борамиз.
— Бундан бир неча йиллар аввал Баҳрайн терма жамоаси Ўзбекистон билан ЖЧ плей-офф босқичида ўйнаган. Сўнгги йилларда эса Баҳрайн футболида пасайиш юзага келган. Бунинг сабаби нимада?
— Мен Баҳрайн футболига келганимга 10 ой бўлди. Келганимдан бери Баҳрайн футбол федерацияси раҳбарияти қўллаб-қувватлаши билан мамлакат футболига қандайдир ўзгаришлар олиб киришга ҳаракат қиляпман. Охирги 10 йилдан нафақат Баҳрайнда, балки бутун дунёда футболда ўзгариш бўлди. Биламан, Баҳрайн футболи Осиёда ўз ўрнига эга бўлган жамоа эди. Биз юқорига интилишимиз, ўсишимиз керак. Бунга ҳаракат қиляпмиз. Футболни ривожлантириш учун режаларимиз бор. Уларни амалга оширсак, Осиёда яна кучли жамоага айланамиз.

— Саволим футболчига, Баҳрайн футболининг пасайиб кетишига балки кучли футбочлиларнинг етишиб чиқмаётгани сабаб бўлаётгандир. Масалан, биз бир пайтлар Аъло Ҳубайл, Талал Юсуф каби футболчилардан чўчиб турардик.
Комайл ал-Асвад: — Улар Баҳрайн футболининг афсоналари. Биз уларга ўхшашга интилганмиз, улар биз учун идеал ўйинчилар бўлган. Ҳозирги ёш футболчилар Батиста қўл остида ишлашда давом этишса, умид қиламан, ўша футболчилар ҳам етук ўйинчилар етишиб чиқади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar