Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.03.2016

Месси: «Роналду ўз «Олтин тўп»ларини ҳақли равишда қўлга киритган»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 68
Месси: «Роналду ўз «Олтин тўп»ларини ҳақли равишда қўлга киритган»

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «кўк-анорранглилар» сафида ўйнашда давом этишини таъкидлаб, «Реал» форварди Криштиану Роналду ўзининг «Олтин тўп»ларини ҳақли равишда қўлга киритганини айтиб ўтди.

Роналду ва унинг "Олтин тўп"лари ҳақида
«Криштиану «Олтин тўп»ларни қўлга киритган йилларда — ҳаммаси ҳақли эди. Мураббийлар, ўйинчилар ва журналистларнинг овозларини ФИФА эълон қилди. У ҳамиша мутлақо адолатли ва ҳақли равишда ушбу совринни қўлга киритган».

Келажаги ҳақида
«Менга Англия ва Италия чемпионатлари ёқади. Топ-жамоалар ўртасидаги ўйинларни кузатиб бораман. Лекин, аввал айтиб ўтганимдек, ҳали узоқ вақт «Барселона»да ўйнаб, шу ерда фаолиятимни якунламоқчиман. Мен ўз фикримни ўзгартирмоқчи эмасман, аммо футболда ҳеч нарсани олдиндан айтиб бўлмайди. Бир кунда ҳамма нарса ўзгариб кетиши мумкин».

Фаолиятидаги энг муҳим мураббий ҳақида
«Қайси мураббий ҳаётимда энг муҳим роль ўйнаган? Кўп мураббийлардан нимадир ўрганганман, аммо, назаримда, мен учун энг муҳими Франк Райкард бўлган. Агар у менга ишонч билдирмаганида, бош жамоага таклиф қилмаганида, балки, мен "Барселона"нинг асосий жамоасида ўйнамаган бўлардим. Райкард мен учун муҳим инсон бўлганини ҳамиша айтиб келганман: у менга ишонди ва керакли пайтда мени асосий таркибда туширди», – дейди Месси.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar