Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

27.03.2016

Пенальти тепаётганда маккорлик ўтмайди!

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 113
Пенальти тепаётганда маккорлик ўтмайди!

Ўтган сонимизда ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев футбол қоидаларига киритиладиган айрим ўзгаришлар ҳақида сўз юритганди. Ниҳоят, мазкур ўзгаришлар расман тасдиқланди ва 2016 йилнинг 1 июнидан кучга киради.

Тўғриси, барча ўзгаришлар ҳақида айтиб ўтиришимизга ҳожат йўқ. Чунки уларнинг аксарияти фақат ҳакамларга тааллуқли. Яъни, мухлисларнинг билишлари шарт эмас. Футболчилар ва мураббийлар эса тез орада «Қоидалар-2016» китобини олишади.

Қоида 1 - Ўйин майдони

Ўйинни бошлаш учун минимал белги татбиқ этилди. Булар майдон чегараларини аниқлайдиган чизиқлардир. Бу кўпроқ ҳаваскорлар ўртасидаги мусобақаларга тегишли.

Бурчакларга клуб логотипи, миллий ассоциация ёки турнир эмблемаларини қўйиш мумкин. Фақат реклама бундан мустасно.

Қоида 2 - Тўп

Ўзгаришлар бўлмади. Лекин футбол тўпининг характеристикасини эслатиб ўтмоқчимиз. Тўп юмалоқ шаклда бўлади. Уни тери ёки яроқли материаллардан тайёрланади.

Айланаси: 68-70 см.

Ўйингача бўлган массаси: 410-450 гр.

Босим: 0,6-1,1 атм.

Қоида 3 - Ўйинчилар

Олдинги номи - ўйинчилар миқдори

Учрашувлар бир жамоанинг ўйинчилари сони 7 нафардан кам бўлса, бошланмайди ёки давом эттирилмайди.

Қоида 4 - Футболчилар экипировкаси

Агар ўйинчи тўп учун курашда бутсаси ёки шитини тушириб қолдирса, ўйин давом эттирилаверади.

Ўз экипировкасини тўғрилаган ўйинчи ҳакам, қанот ҳаками ёки захира ҳаками текшириб кўргач, бош ҳакамнинг ишорасидан сўнг майдонга қайтиши мумкин.

Агар гетраларнинг устидан тэйплар ёки шунга ўхшаш материаллар (бинтлар) боғланса, гетранинг рангида бўлиши шарт.

Агар шортлар ичидан яна шунга ўхшаш кийим кийилса, улар ҳам шортларнинг рангида бўлиши лозим.

Қоида 5 - ҳакам

Ҳакам ўйинни давом эттирганидан сўнг ёки бўлим ва учрашувни якунлаб, майдонни тарк этганидан кейин ўз қарорини ўзгартира олмайди.

Ҳакам футболчини биттадан кўп қоида бузгани ва жиддий қоида бузгани учун жазолаши мумкин.

Дисциплинар жазолар (қизил карточкага тортадиган жазолар сариқ карточкага тортадиган жазоларга қараганда жиддий қоида бузишга киради)

Жарима зарбаси белгиланишига сабаб бўлган қоидабузарлик эркин зарба белгиланишига сабаб бўлган қоидабузарликдан жиддийроқ ҳисобланади

Жисмоний тўқнашув қўл билан ўйнаш ёки ўйиндан ташқари ҳолат каби қоида бузишлардан жиддийроқдир.

Ҳакам майдонга тушиши биланоқ сариқ ёки қизил карточка кўрсатиш ҳуқуқига эга.

Агар ўйинчи сариқ ёки қизил карточкага тортадиган фол пайтида жароҳат олса, унга майдонда ёрдам кўрсатиш мумкин.

Ҳакамлар ўйин пайтида заргарлик маҳсулотларини тақа олишмайди.

Қоида 6 - Бошқа ҳакамлар

Олдинги номи - ҳакам ёрдамчилари

Агар 11 метрли жарима зарбаси белгиланаётган пайтда қўшимча ҳакам ёрдамчиси тайинланса, у 11 метрли нуқтага қарама-қарши ҳолатда туради. Гап дарвоза ортидаги ҳакамлар ҳақида кетмоқда.

Қоида 7 - Ўйиннинг давомийлиги

Ҳакамларда биринчи ва иккинчи бўлимлардан ташқари ҳам қўшимча вақт белгилаш ҳуқуқи бор. Масалан, сув ичиб олиш учун танаффус шулар жумласидандир.

Қоида 8 - Ўйинни бошлаш ва давом эттириш

Ўйинни давом эттириш учун тўп ўйинга киритилганида у қимирлаши керак.

Дастлабки зарбани олдиндан бошқа ҳар тарафга йўналтириш мумкин.

«Баҳсли тўп» ўйинга киритилаётганда, тўпга биринчи бўлиб тегинган ўйинчи бошқа ўйинчи тепмагунча тўпга тега олмайди. Агар бу қоида бузилса, эркин зарба белгиланади.

Қоида 9 - Тўп ўйинда ва ўйиндан ташқарида

Агар тўп ўйин пайтида ҳакам ёрдамчиси ва қўшимча ёрдамчи ҳакамларга тегса, ўйин давом этаверади. Фақат бунинг учун улар майдон чизиғидан ичкарида бўлишлари лозим.

Қоида 10 - Ўйин натижасини аниқлаш

Олдинги номи - дарвоза ишғол қилинганини аниқлаш

Бу қоидада фақат пенальтилар сериясидаги вазиятлар учун ўзгартириш киритилган.

Ҳакам дарвозани аниқлаб олиш учун танга ташлайди.

Иккинчи бор қайси жамоа биринчи тепишини аниқлаш учун танга ташланади.

Дарвозабонни ҳар қандай вақтда алмаштириш мумкин.

Майдонни вақтинчалик тарк этган (жароҳат ёки бошқа ҳолатлар сабабли) футболчи пенальтилар сериясида иштирок этиши мумкин.

11 метрли жарималар амалга оширилаётган пайтда ҳар икки жамоадаги футболчилар сони бир хил бўлиши керак.

Тўп майдонни тарк этса, ҳаракатдан тўхтаса ёки дарвозабон ушлаб олса, 11 метрли жарима тўлиқ амалга оширилган ҳисобланади.

Қоида 11 - Ўйиндан ташқари ҳолат

Ўрта чизиқ «нейтрал» ҳисобланади. Футболчи ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолиш учун рақиб майдони тарафида бўлиши керак.

Барча футболчиларнинг (дарвозабонларнинг ҳам) қўллари ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашда инобатга олинмайди.

Тўпга тегиш пайтида ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилмайди.

«Офсайд» қайд этилганда, қоида бузилган жойдан эркин зарба белгиланади.

Ҳимояланаётган жамоа футболчиси ўйин тўхтагунига қадар «актив» ҳисобланади.

Гол урилган пайтда ҳужум қилаётган жамоа футболчиси дарвоза ичида бўлса, ўйиндан ташқари ҳолат белгиланади.

Қоида 12 - Қоидани бузиш ва интизомсиз ҳаракатлар

Агар фол контактли бўлса, ҳамиша жарима зарбаси ёки пенальти белгиланади.

Қўл билан ўйнаш ҳамиша ҳам огоҳлантирилмайди. Қўл билан ўйнаш ўйин пайтида рўй бериши ёки ҳужумни атайин тўхтатиш учун қўлланиши эҳтимоли йўқ эмас.

Контактсиз агрессив ҳаракат қизил карточка билан жазоланади.

Тўп учун курашда рақибнинг боши ёки юзига уриш қизил карточка билан жазоланади. Минимал контакт бўлганда эса бунинг акси.

Агар футболчи ўз жарима майдони ичида рақибни гол уриш имкониятидан маҳрум қилса, 11 метрли жарима зарбаси белгиланади ва футболчи огоҳлантирилади. Фақат қуйидаги ҳолатлардан ташқари:

- Футболчи рақибни ушлаб олса ёки итариб юборса.

- Қоидани бузган футболчи тўп учун ўйнамаса ва бунга имконияти бўлмаса.

- Юқоридаги қоида бузишлар майдоннинг ҳар қандай чизиғида содир этилса, қизил карточка билан жазоланади.

- Агар футболчи майдондаги ҳар қандай инсонни (масалан ҳакам, ёрдамчи ҳакам, захира ўйинчиси ёки мухлисни) юзига урса, жарима ёки 11 метрли жарима белгиланади.

- Агар футболчи рақиб футболчисига нисбатан майдон чизиғидан ташқарида қўполлик ишлатса, ўйин жарима зарбасидан сўнг давом эттирилади.

Қоида 13 - Жарима ва эркин зарба

«Халақит бериш» ва «тўпни ушлаб олиш» бандларига айрим ўзгартиришлар киритилди. Бу қоидалар кўпроқ ҳакамларга тааллуқли.

Қоида 14 - 11 метрли жарима

Аввалдан зарба беришга тайёрланган футболчининг ўрнига бошқа шериги 11 метрли жаримани амалга оширса, унинг натижасидан қатъий назар, зарбани амалга ошириши керак бўлган жамоа томон эркин зарба белгиланади. Футболчи эса сариқ карточка билан жазоланади.

11 метрли жарима зарбаси амалга оширилаётган пайтда зарба берувчи футболчи тўпни орқага оширса, 11 метрли нуқтадан эркин зарба белгиланади.

Агар дарвозабон қоидани бузгани учун пенальти голга айланмаса, зарба қайтадан амалга оширилади. Дарвозабон эса огоҳлантирилади.

Агар пенальтини амалга ошираётган футболчи югуришни бошлаганидан сўнг алдамчи ҳаракатларни амалга оширса, қоида бузилган ҳисобланади. Бу ҳолат носпортча ҳаракат ҳисобланади ва 11 метрли нуқтадан қарама-қарши томонга эркин зарба белгиланади. Футболчи эса огоҳлантирилади.

Қоида 15 - Тўпни ташлаш

Тўпни ташлаш иккита қўл билан амалга оширилади. Олдинги қоидаларда бу кўрсатилмаганди.

Қоида 16 - Дарвозадан бериладиган зарба

Зарба амалга оширилаётганда тўп қимирламай туриши лозим. Агар тўп дарвозадан ўйинга киритилса, тўп ҳимояланаётган жамоа дарвозасидан ўтиб кетса, бурчак тўпи белгиланади. Агар тўп дарвозадан ўйинга киритилаётган пайтда ҳужум қилаётган жамоа ўйинчиси жарима майдонини тарк этмаган бўлса, у тўпга биринчи бўлиб тегина олмайди.

Қоида 17 - Бурчак тўпи

Агар бурчак тўпи тепаётган футболчи ўша нуқтадан ўз дарвозасини нишонга олса, худди шу жамоа дарвозаси томон бурчак тўпи белгиланади. Қолган қоидаларга ўзгартиришлар киритилмади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar