Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

26.03.2016

«Қайсидир маънода, мен эҳтимол ўлмас инсондирман» (Кройфнинг фикрлари)

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 91
«Қайсидир маънода, мен эҳтимол ўлмас инсондирман» (Кройфнинг фикрлари)

Кеча 3 карра "Олтин тўп" соҳиби, жаҳон футболи даҳоси Йохан Кройф вафот этди. Бу воқеа футбол оламини ларзага келтиргани бор гап. Биз афсонанинг бир қатор иқтибосларини келтириб ўтишни жоиз деб топдик.

«Қайсидир маънода, мен эҳтимол ўлмас инсондирман» (Кройфнинг фикрлари)

- Осон ўйиндаги энг қийин иш - бу рақибни кучсиз ўйнашга мажбур этишдир.
- Футбол ўйнаш жуда оддий, лекин энг мушкули бу оддий футбол ўйнашдадир.
- Югуриш машғулотларида кўпинча устки либос ичидан қўшимча курт­ка киярдим. Биз ўрмон ичида икки гуруҳ бўлиб югурардик. Ҳаммамизда ўзимизга ёққан рангдаги исиниш кийимлари бор эди. Мен ярим йўлда бир қават иссиқ кийимимни ечиб қўйиб, маррага биринчи етиб келадиган гуруҳга қўшилардим. Сўнгра терга ботганча маррага биринчилардан бўлиб етиб келишни ўзимга одат қилгандим. Ўша вақтда ҳаттоки дарахт устида тик ҳолатда туриб сигарета чекишни ҳам ўйлаб қўйганман.
- Яхши футбол кўрсатиш учун, кучли футболчилар зарур. Лекин уларда доимо сифат томонидан муаммолар туғилади: - улар фақат чиройли ўйин намойиш этишга ҳаракат қилишади, амалда эса бунга эришишолмайди.
- Агарда италияликларга бир марта гол уриш учун имконият яратиб берсангиз, улар бундай вазиятдан 2 марта фойдаланишади.
- Ҳаётда барча ишнинг иложи бор. Инсонларнинг кам қисми буни нотўғри тушунишади. Уларнинг асосий қисми ушбу амалга ошириб бўлмайдиган ишни бажариш йўлларини излашади.
- Биз ёшлигимизда кўчада футбол ўйнашни ёқтирардик, агарда йиқилиб жароҳат олсанг қаттиқ оғриқ бўлишини билган ҳолда жароҳатланишдан ўзимизни олиб қочардик. Улғайганимиз сари чим устида ўйнашни бошлаганимизда бу одатни тарк этиб, майдонда камроқ йиқилишга ҳаракат қилардик.
- Футбол жамоасининг салоҳияти ундаги савияли футболчилар сонига боғлиқ эмас. Муҳими, барча футболчиларнинг биргаликда жамоа учун жон куйдиришларида.
- Балки, мен ўзимни алдарман. Лекин қаерга борсам ва қандай одамларга дуч келсам улар ЖЧ-74да Германияга қарши учрашувда мағлубиятга учраганимиздан ранжишганини айтишади. Мен шуни биламанки улар футболни ёқтиришади, агарда, шу сўзларни айтган инсонлар фақат бизнинг жамоага мухлислик қилишганида, бу соврин эгаси биз бўлган бўлардик.
- Бугунги кунда етакчи жамоаларнинг топаётган маблағларидан кўра қарзлари кўпроқ. Буни, албатта, катта муваффақият деб аташ ножоиз.
- Мураббий ҳақида сўз юритилганда, гап фақат иш вақтига тааллуқли бўлиши керак. Ўйинни тўғри баҳолай билиш зарур, майдондаги ҳолатлардан сабоқ олиб ўрганиш муҳимроқ. Мураббийнинг асосий жиҳати - кўзининг ўткирлигидадир.
- Гольфда ҳар бир спортчининг шахсий мураббийи бор. Футболда эса 15та футболчига атиги битта мураббий. Бу умуман бемаънилик эмасми?
- Ҳар бир зарарли одатнинг бир афзаллиги ҳам бор.
- Қайсидир маънода, мен эҳтимол ўлмас инсондирман.


Фурқат Юсупов - деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar