Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

26.03.2016

Сергей Карасёв: «Худди фазога учгандекман»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 82
Сергей Карасёв: «Худди фазога учгандекман»

Бош ҳакам сифатида Евро-2016 турниридан таклиф олган ягона россиялик - Сергей Карасёв ЧЛ нимчорак финали доирасидаги «Барселона»-«Арсенал» учрашувини шундай бошқардики, ўйин тугаши билан барча мухлислар уни унутишди. Ҳакам учун бунданда юқори баҳо йўқ!

- Қайси учрашувни бошқаришимизни УЕФА бизга ўйиндан 5 кун аввал маълум қилади. Бу шунчалик махфий хабарки, ҳатто ўз яқинларимизга ҳам айтиш мумкин эмас. Фақат маҳаллий ҳакамлар маҳкамасини ЧЛ учрашувини қайси куни бошқаришимиз ҳақида огоҳлантириб қўйишимиз мумкин. Чунки ўша кунлари биз ички чемпионат беллашувларидан озод бўлишимиз лозим. Лекин бу вазиятда ҳам қайси учрашувда майдонга тушишимиз махфийлигича қолиши шарт.

- Бундай эҳтиёткорликнинг боиси нима?

- Бу-ҳакамларни кераксиз овоза ҳамда ортиқча босимдан ҳимоя қилиш мақсадида УЕФА томонидан ишлаб чиқарилган қоида. Сафар йўналишини белгилаш ва чипталар харидига бемалол улгуриш мақсадида «заявка»ни барвақтроқ юборишади. Учрашувдан икки кун аввал кимнинг қайси ўйинда ҳакамлик қилиши сайт орқали расман эълон қилинади.

- Зиммангизга «Барселона» ва «Арсенал» «юки»ни ортиб қўйишганида ўзингизни қандай ҳис этдингиз?

- ЧЛнинг ҳар қандай баҳсига таклиф олиш - қувончли воқеа. Чунки у Европанинг энг нуфузли турнири. Бригадамиз шу пайтгача фақат бир марта ЧЛ нимчорак финалини бошқарганди. Бундан икки йил муқаддам «Реал»-«Шальке» учрашувини бошқарганмиз. Дастлабки баҳсдаги йирик ғалаба жуфтлик ғолибини деярли ҳал қилган бўлсада, ўйинга бўлган эътибор сустлашмади. Биз имкон қадар бехато ишлашга интилгандик. Албатта, «Барса»-«Арсенал» қарама-қаршилигидаги кескинлик ҳам, ижрочиларнинг маҳорати ҳам юксак даражада. Бундай беллашувлар ҳар куни бўлавермайди. Шу боис, биз мазкур хабардан беш дақиқача хурсанд бўлдик. Кейин тайёргарликка зўр бердик.

- Айримларнинг фикрига кўра, ҳакамлар скаутлар юмушини бажаришар экан. Жамоа, футболчиларнинг ўйин услубини таҳлил қилишар экан.

- Шубҳасиз. Бундан ташқари, УЕФА ҳакамлари учун махсус тайёрланган ўйинлар видеолавҳалари ҳам мавжуд. Ҳолбуки, шундоқ ҳам «Барса» ҳамда «Арсенал» ҳақида маълумотлар етарли. Унчалик таниш бўлмаган жамоаларни бошқаришга тайёргарлик махсус воситаларсиз қийин кечади.

- Қандай жиҳатларга эътибор қаратилди?

- Бу икки жамоанинг қандай тактика қўллашлари, ўйин давомида тактика ўзгариши мумкинлиги, қарши ҳужум уюштиришлари ҳамда стандарт вазиятлардаги ҳаракатларига.

- Фаолиятингиз давомида қайсидир жамоанинг ўйинини рақиб футболчиларидан кўра яхшироқ «ўқий» олган ҳоллар ҳам кузатилганми? Айтайлик, бурчак тўпидан кейин қайсидир футболчи дарвозани забт этганида, хаёлингиздан «Қандай қилиб уни очиқ қолдиришди, ахир бу маромига етказилган комбинация-ку», деган фикр ўтганми?

- Очиғи, 1-2 марта шунақаси бўлган. Лекин қайси учрашув эканини айтмайман. Стандарт вазиятларда бизни бошқа нарса кўпроқ қизиқтиради. Сиз ҳам шундай манзарага дуч келган бўлсангиз керак? Футболчи бурчак зарбасини амалга оширгач, ҳакам ҳужум уюштираётган жамоа вакилини қоида бузганликда айблаб, қарама-қарши томон фойдасига жарима зарбаси белгилайди. Ваҳоланки, бу футболчи тўп учун курашмаганди. Аммо жамоадошининг тўпга етиб олишига халал берадиган рақибнинг йўлини тўсганди. Шунга ўхшаш айёрона усулларни биз аввалдан ҳис этишимиз, адолат мезонларининг бузилишига йўл қўймаслигимиз шарт.

- Яна қайси жиҳатларга кўпроқ эътибор қаратасиз?

- Қўполлик қилувчилар, симуляция усталари, яккакурашларда қўллари, тирсаклари, бошларини ишга солувчилар, майда фоллар эвазига ўйин суръатини пасайтиришга интиладиган футболчиларни кўздан қочириш ярамайди.

- «Барселона» ва «Арсенал» ўйинчилари орасида кимни кўпроқ ўргандингиз?

- Луис Суаресни. У ажойиб ўйин­чи. Лекин баъзида спортчига хос бўлмаган қилиқларни намойиш этади. Лекин мен бошқарган учрашувда чегарадан чиқмади.

- Неймар, дейишингизни кутгандим. Ахир у муғомбир-ку.

- Йўқ, бу футболчида ғирромлик белгиларини кўрмадим. У ҳам рисоладагидек тўп сурди.

- Учрашувда қайд этилган қоида бузишлар сонидан хулоса чиқарсак, беллашув осойишта кечган. Бу сизнинг услубингиз самарасими?

- Ҳакамнинг вазифаси футболчиларга карточкалар кўрсатиш ва ўйинга халал бериш эмас. Бундай савиядаги ўйинларда биз кўпроқ сояда қолиб кетамиз. Шунчаки, интизомни назорат қилишнинг ўзи етарли. Қолганини футболчиларни ўзлари уддалашади. Айниқса, «Барса» ҳамда «Арсенал» каби супер савиядаги қарама-қаршиликда. Уларга ҳакамнинг кераги ҳам йўқ. Ҳаммаси бўлиб 18 марта қоида бузилди. Россияда камида 30 марта ҳуштак чалишга тўғри келади.

- Бу нимадан далолат?

- Футбол майдонининг сифати, ўйинчилар савиясидан. Маҳаллий клубларимизни камситиш фикридан йироқман. Бу бутун дунё футболига тааллуқли. «Камп-Ноу»даги баҳсда фазода учгандек бўлдим. Айнан ўша ерда бу икки жамоага қарши майдонга тушганларга қанчалик қийин бўлишини аниқ ҳис этдим. Уларни қай тарзда тўхтатиш мумкин, қандай улгуриш мумкин?

- Ўзингиз-чи, улгурдингизми? Балки тўпни 80 фоиз назорат қиладиган «Барса» эвазига бироз тин олишга ҳам шароит бўлгандир?

- Четдан қараганда бу жамоа хотиржам тўп сураётгандек туюлади. Лекин майдонда чинакам суръатни ҳис этасан, ўйинчиларнинг тезкор ҳаракатлари шошириб қўяди. Узатмалар тўпни тўхтатмасдан амалга оширилади, бир неча сониядан кейин коптокнинг қайси нуқтада бўлишини аниқлаш қийин. Биз эса ортда қолмаслигимиз шарт. Шу сабабли, дастлабки дақиқаларда суръатга мослашиш қийин кечди.

- Ўйин савиясини фазовий даражада, дедингиз. Шундай вазиятда ҳакамга чиройли голлар таъсир этиши мумкинми? Масалан, Суареснинг фантастик голи...

- Ҳамма - ҳакамлар, ўйинчилар барчаси тирик инсон. Қандайдир алоҳида аҳамиятга молик воқеалар, албатта, завқ бағишлайди. Айниқса, футболда. Ўйиндан ке­йин бригада аъзолари билан муҳокама қиламиз.

- Россиялик мухлислар эса сизнинг Месси билан мулоқотингиздан завқ олишди.

- Бу шунчаки, умумий иборалар, аҳамияти йўқ.

- Қайси тилда гаплашдинглар?

- Инглиз тилини ҳамма билади, бу борада муаммо йўқ.

- Таниқли шахсга айланиб бораётганингизни ҳис этдингизми?

- Каталония сафари чоғида шундай воқеа юз берди. Бизнинг рейс билан парвоз қилган бир гуруҳ сайёҳлар мени таниб қолишди ва биргаликда суратга тушишни илтимос қилишди. Бу жуда ёқимли эди. Лекин бошқа томондан кимлардир таниган бўлсада, эътибор бермади. Улардан ранжимадим. Хизматим юзасидан кўплаб машҳур кишиларга дуч келаман, лекин дастхат ёки суратга тушишни сўрамайман. Ҳар кимнинг ўз ҳаёт йўли, вазифаси бор.

- Самолётдаги вақтни қандай ўтказдингиз?

- Мазза қилиб фиьмлар томоша қилдим.

- Қандай фильмлар?

- Комедияларни ёқтираман. Бу галги парвозда «Ў» операцияси»ни қайта томоша қилдим. Гарчи Шурикнинг саргузаштлари ёд бўлиб кетган бўлсада.

- Каталонияга ўйиндан бир кун аввал етиб бордингиз. Шаҳар билан танишишга улгурдингизми?

- Бу каби саёҳатларга деярли вақт бўлмайди. Ўйин ўтказиладиган куни атиги бир соат - нонушта билан тушлик орасида бўш вақтим бўлди. Ярим соатга «Саграда Фамилья» ёдгорлигини зиёрат қилдик. Кейин меҳмонхонага йўл олдик.

- У ерда нима билан машғул бўлдингиз?

- Одатда йигитлар ухлаб, дам олишади. Мен эса мусиқа тинглайман. Самолётда ҳам, метрода ҳам. Стадионнинг ечиниш хонасида ҳам мусиқани паст овозда ёқиб қўйдим.

- Ўйин жараёнида юз берган воқеаларга изоҳ беришингиз ман этилганини биламиз. Шу сабабли тўғрисини сўраб қўя қоламиз: учрашувни сифатли бошқара олдингизми?

- Касбдошларим, оила аъзоларим қўнғироқ қилиб, табриклашди. Айтишларича, ТВ намойишида ҳаммаси кўнгилдагидек кўринибди. Лекин чинакам баҳони эскпертлар беришади.

- «Барса» ва «Арсенал» ўйинчилари миннатдорчилик билдиришдими?

- Ҳар ҳолда, эътирозлар бўлмади.

- РФИ президенти Виталий Мутко-чи?

- Мартабали раҳбарлардан ҳеч ким қўнғироқ қилгани йўқ. Аслида, тўғри қилишди - нима кераги бор?

- Учрашув якунланганидан ке­йин қандай юмушлар билан машғул бўлдингиз?

- Маълум муддат стадионда қолиб, ҳужжатларни расмийлаштирдик. Кейин меҳмонхонага йўл олдик. Кечки таом олдидан учрашув назоратчиси видеоёзувлар орқали ўйин лавҳаларини таҳлил қилди. Унинг фикрича, қайси жиҳатларга кўпроқ эътибор қаратишимизни кўрсатиб, ўз маслаҳатларини берди. Биз диққат билан тинглаб, ўз нуқтаи назаримизни баён этдик. Шундан кейин овқатланиб, тарқалдик. Мен ҳакамлар бригадаси аъзолари билан учрашдим. Ўйинни яна бир марта кўриб, лавҳаларни муҳокама қилдик. Ухлашдан олдин соат 2:00га яқинлашиб қолганди. Очиғини айтсам, учрашувдан кейин ухлашим қийин кечади, эҳтирослардан фориғ бўлолмайман. Оқибатда уйқу ўрнига 3-4 соат хаёл суриб ётаман. Шу тариқа тонг отиб, аэропортга шошаман.

- Россиялик ҳакамларда ЧЛнинг навбатдаги босқичларига таклиф олиш имконияти борми?

- Бу борада ҳеч нарса билмаймиз, фактларга асосланиб ишлаймиз. Ўйинга таклиф олдингизми - уни юксак савияда ўтказинг. Бошқа масалалар хусусида хавотирланманг. Ўзим ва бошқа ҳакамлар ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Касбдошларимнинг асосий эътибори ўз вазифаларини иложи борича сифатли бажаришга қаратилиши лозим.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar