Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

25.03.2016

«Олтин тўп–2015» бошловчиси: Месси ва Неймар – жамоадош, лекин маросимда Роналду Неймарни ҳамма жой билан таништириб юрди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 80
«Олтин тўп–2015» бошловчиси: Месси ва Неймар – жамоадош, лекин маросимда Роналду Неймарни ҳамма жой билан таништириб юрди

«Олтин тўп–2015» тақдимот маросими бошловчиси Кейт Эбдо мазкур мукофотга даъвогар бўлган футболчилар хатти-ҳаракатлари ҳақида гапириб берди, деб хабар қилади «Sports.ru».

«Месси жуда хотиржам ва сокин эди. У оғир ва босиқ, ҳатто бироз тортинчоқ. Роналду эса ҳар доимгидек ўзига ишонган ҳолатда бўлиб, камералар қаршисида ўзини эркин тутди. Бу жуда қизиқарли бўлди. Чунки биз Роналдуни ТВ орқали жуда кўп кўрганмиз. У катта бренд ва бутун дунё уни яхши танийди.

Роналду маросимда Неймар билан бирга бўлди. Месси ва Неймар жамоадош бўлишига қарамай, айнан Роналду бразилиялик футболчини ҳамма жой билан таништирди ва Неймарга ҳамма гапларни таржима қилиб беришларига кўз-қулоқ бўлиб турди. Португалиялик ҳужумчи Неймарга нисбатан анча ғамхўр эди. У нима қилаётганини биларди. Менимча, буни ҳеч ким кутмаган эди», – дейди маросим бошловчиси Кейт Эбдо.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина миллий терма жамоаси ва Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси 2015 йил якунларига кўра жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar