Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

25.03.2016

Луи ван Гал «МЮ» устози бўлганидан кейин клуб қиймати қарийб 1 млрд долларга тушиб кетди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 71
Луи ван Гал «МЮ» устози бўлганидан кейин клуб қиймати қарийб 1 млрд долларга тушиб кетди

Голландиялик мутахассис Луи ван Гал Англиянинг «Манчестер Юнайтед» футбол клубига бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг, клуб қиймати қарийб 1 миллиард долларга тушиб кетди. Бу ҳақда The Mirror’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.

23 март, чоршанба куни Нью-Йорк фонд биржасининг ёпилиш вақтида «Манчестер Юнайтед» клубининг битта акцияси нархи 13,33 долларни ташкил қилди. 2014 йилнинг июль ойида, яъни Луи ван Галнинг «МЮ»га бош мураббий этиб тайинланмасидан аввал, битта акцияни 20 долларга сотиб олиш мумкин эди.
Нашрнинг ёзишича, акциялар нархининг пасайиши қиммат футболчиларни сотиб олиш ва клубнинг муваффақиятсиз натижалар кўрсатиши билан боғлиқ. Шунингдек, қайд этилишича, мавсум якунида «Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатида кучли учликдан жой олмаса, акциялар нархи яна тушиб кетиши мумкин.

Forbes журналининг маълумотларига кўра, 2015 йилда «Манчестер Юнайтед» клубининг умумий қиймати 3,1 миллиард долларга тенг эди.

Луи ван Гал 2014 йилнинг май ойида, Бразилияда бўлиб ўтган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Голландия терма жамоасини бронза медали совриндорига айлантирганидан сўнг, «Манчестер Юнайтед» билан шартнома имзолаган эди. Фаолияти давомида 64 ёшли мутахассис «Аякс», «Барселона» ва «Бавария» клубларини ҳам бошқарган.

«Манчестер Юнайтед» жамоаси Англия чемпионатида 30 та ўйиндан сўнг 50 очко тўплаган ҳолда 6-ўринни эгаллаб турибди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar