Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.03.2016

Ўзбекистон Филиппинни кичик ҳисобда мағлуб этди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 185
Ўзбекистон Филиппинни кичик ҳисобда мағлуб этди

ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси ўз майдонида Филиппин термасини қабул қилди ҳамда кичик ҳисобда мағлуб этди.

Ўйиннинг 7-дақиқасидаёқ Ўзбекистон ҳисобни очиши шарт эди. Рақиб ҳимоячисининг хатосида сўнг Сергеев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва унчалик муваффақиятли бўлмаган зарбани ижро этди. Неил Этеридже зарбани қайтарди. Тўп эса жарима майдончаси чизиғи устида турган Серверга келиб тушди. Унинг зарбасини ҳимоячи қайтарди. Ана шу палладан бошлаб филиппинлик посбоннинг қаҳрамонлиги бошланиб кетди. Боз устига, ўйиннинг 10-дақиқасида Филиппин ҳужумчиси Портерия қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Терма жамоамиз бутун бўлим давомида устунликка эга бўлишди, аммо танаффусга 5 дақиқа қолганида уюштирилган ҳужумлар чинакамига хавфли бўлди. Тўхтахўжаев ўнг қанотдан иккита узатма берди. Жепаровнинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарган бўлса, Аҳмедовнинг зарбасидан сўнг устун ёнидан ўтиб кетди. Жамоамиз яхши комбинация орқали Денисовни чап қанотдан олдинга бошлади. Виталийнинг узатмасини Шомуродов яқин масофадан дарвоза томон бурди. Посбон тўпни юқорига кўтариб юборди.

Иккинчи бўлимда Ҳасанов ва Гейнрих тушганидан кейин жамоамизнинг ўйини янада жонланди. Айнан Александрнинг узатмасидан кейин Анзур Исмоилов тўп йўналишини ўзгартирди. Олис бурчакка бораётган тўпни Этеридже қайтара олмади.
Голдан руҳланган ўзбекистонликлар ҳужум қилишда давом этишди. Аммо футболчиларимизнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Ўйиннинг 82-дақиқасида вакилларимиз 100 фоизлик имкониятдан фойдалана олишмади. Аҳмедов футболчиларни алдаб жарима майдончаси кирди ва бўш турган Гейнрихга узатма берди. Сашанинг 7-8 метрдан йўллаган зарбаси устунга тегиб унинг ўзига қайтди ва такрорий зарбани ҳимоячи қайтарди. Бу сафар тўп Сергеевга келиб тушди. Игорь 5 метрдан 7 мерли дарвоза қолиб, тўпни осмону фалакка равона қилди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Одил олис юқори бурчакка айланма зарба берди. Дарвозабон бу зарбани ҳам қайтарди.

Терма жамоамиз 80 дақиқа давомида бир киши кўп бўлиб ўйнаб, Филиппинни кичик ҳисобда мағлуб этди ва гуруҳда 1-ўринга кўтарилиб олди.

ЖЧ-2018 САРАЛАШ БОСҚИЧИ
"Н" ГУРУҲИ, 9-ТУР
ЎЗБЕКИСТОН - ФИЛИППИН - 1:0
ГОЛ: Анзур Исмоилов (59)
Четлатиш: Хосе Портериа (10)
Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 8.Сервер Жепаров (Александр Гейнрих 57), 9.Одил Аҳмедов (С), 10.Сардор Рашидов (Марат Бикмаев 72), 11.Игорь Сергеев, 14.Жавоҳир Соҳибов, 19.Виталий Денисов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Элдор Шомуродов (Жасур Ҳасанов 52)
Филиппин: 1.Неил Этеридже, 4.Симоне Рота, 5.Жуан Гуирадо (С), 6.Луке Вудланд (Доминик дел Росарио 90+2), 7.Ян Рэмсей (Кенширо Даниелс 64), 11.Сато Дайсуке, 12.Амани Агуиналдо, 18.Патрик Рейчелт (Деннис Вильянуэва 70), 20.Хавьер Патино, 21.Мартин Стеубле, 23.Хосе Портериа
Бош ҳакам: Рюжи Сато (Япония)
24 март. Тошкент. "Бунёдкор". 34000 томошабин

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar