Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.03.2016

Филиппинга қарши ўйин олдидан 5 нафар ўзбекистонлик футболчида огоҳлантириш бор

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 77
Филиппинга қарши ўйин олдидан 5 нафар ўзбекистонлик футболчида огоҳлантириш бор

Футбол бўйича ЖЧ—2018 ва Осиё Кубоги—2019 саралаши доирасидаги Филиппинга қарши ўйин арафасида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг беш нафар футболчисида огоҳлантириш бор.

Аввалроқ, БААнинг «Аш-Шабаб» клубида тўп сурувчи ярим ҳимоячи Азизбек Ҳайдаров, аввалги ўйинларда икки сариқ карточка олгани сабаб, Филиппинга қарши ўйинни ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилган эди. Саралашнинг аввалги учрашувларида Ўзбекистон термасининг бошқа етакчилари огоҳлантирилган.

Жумладан, Яман терма жамоасига қарши Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда Одил Аҳмедов ва Жавоҳир Соҳибовга сариқ карточка кўрсатилган. Баҳрайнга қарши сафар учрашувида Егор Кримец ҳакам томонидан огоҳлантирилган бўлса, Ўзбекистон — КХДР ўйинида Сардор Рашидов ва Ислом Тўхтахўжаев сариқ карточкага «лойиқ кўрилган».

Номлари келтирилган футболчилар Филиппинга қарши ўйинда майдонга тушиб, япониялик рефери Рюжи Сато томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилса, 29 март куни бўладиган Баҳрайнга қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади. Шунда, агар Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралашнинг кейинги босқичига йўл олса, етакчи футболчилар карточкалардан тозаланиб олади.

Маълумот учун, ЖЧ—2014 саралаши доирасида ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан шунга ўхшаш ҳолат юз берган эди. 2011 йил 15 ноябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси саралашнинг 3-босқичида Тожикистонни қабул қилганида, Александр Гейнрих, Одил Аҳмедов, Санжар Турсунов, Вагиз Галиулин, Ислом Тўхтахўжаев ва Шавкат Муллажонов огоҳлантирилганди.

Кейинроқ ФИФА вазиятни ўрганиб чиқиб, Александр Гейнрихдан бошқа барча футболчилар сариқ карточкани қасддан олган, деб топган ҳамда уларни қўшимча яна битта ўйинда дисквалификация қилган. Шундан сўнг бу бешлик ҳал қилувчи босқичда Эрон миллий терма жамоасига қарши дастлабки учрашувни ўтказиб юборган, Тошкентда бўлган шу ўйинд Ўзбекистон термаси 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar