Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.03.2016

ЖЧ-2018 сарлаши. Ўзбекистон – Филиппин учрашуви превьюси

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 73
ЖЧ-2018 сарлаши. Ўзбекистон – Филиппин учрашуви превьюси

Бугун, 24 март санасида Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида 2018 йил Россияда ўтказилиши режалаштирилган Жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Филиппинга қарши майдонга тушади.

Жаҳон чемпионати-2018 ҳамда Осиё Кубоги-2019 қўшма саралашининг “H” гуруҳидан ўрин олган ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув 2015 йилнинг 8 сентябрь куни бўлиб ўтган эди. Филиппин пойтахти манилада бўлиб ўтган ўша ўйинда Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси йирик — 5:1 ҳисобида ғалалаба қозонганди. Сардор Рашидов ҳамда Игорь Сергеевнинг дубллари, шунингдек, Одил Аҳмедов киритган гол Ўзбекистоннинг йирик ғалабасини таъминлаганди. Бу — ушбу жамоалар ўртасида шу вақтгача ўтказилган биринчи ўйин эди. Унга қадар Ўзбекистон ва Филиппин ўзаро тўқнаш келмаган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бу ўйинга тайёргарлик кўриш учун ўқув-машғулот йиғинларига 17 март куни киришган эди. Йиғинга Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби аввалига 29 нафар футболчини жалб этди. Кейинроқ, Достон Ҳамдамов ҳамда Жалолиддин Машариповга саломатлиги борасидаги муаммолар сабаб рухсат бериб юборилди.

Кейинроқ ушбу ўйин учун Самвел Бабаян 23 футболчидан иборат таркибни маълум қилди. Таъкидлаш керакки, Бирлашган Араб Амирликларининг “Аш-Шабоб” клуби аъзоси Азизбек Ҳайдаров дисквалификация туфайли Филиппинга қарши ўйинда иштирок эта олмайди.

Йиғин давомида ўтказилган машғулотлардан фотосуратларни ЎФФ расмий сайтининг фотогалерея бўлими орқали ёки Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизматининг Facebook ҳамда Instagram ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.

Кеча, 23 март куни ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда мураббийлар ўйин олди фикрлари билан ўртоқлашди.

Филиппин терма жамоаси бош мураббийи Томас Дули: “Мен реалистман ва биламанки, Ўзбекистон — гуруҳдаги энг кучли жамоа. Гуруҳимиз ҳам саралаш босқичидаги энг қийинларидан бири. Бундан ташқари саралаш ўйинлари давомида жуда узоқ вақтни оладиган парвозларни амалга оширишга тўғри келди. Бу ҳам жамоанинг жисмоний ҳолатига таъсир қилади. Шуларнинг барчасини ҳисобга олиб айтишим мумкинки, эратага осонликча очко қўлга кирита олмаймиз. Лекин ўйиндан фақат яхши натижа кутаман”.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян: Эртанги рақибмизга ҳурмат билан қараймиз. Кучли мутахассисга эга бўлган яхши жамоага қарши ўйнайммиз. Эртага тартибли ҳаракат қилиб, ўз ўйинимизни намойиш этишимиз ва мухлисларни ҳурсанд қилишга интиламиз. Манилада 5:1 ҳисобида ғалаба қозонганимизга қарамай, эртага ўйин осон кечади деб ўйламайман. Аввалги ўйинимизда йирик ҳисобда ғалаба қозонганимиздан кейин улар Шимолий Корея билан дуранг натижа қайд этди. Рақиб ўзиини яққол аутсайдер деб атаётган бўлса-да, аслида ундай эмас”.

Шунингдек, 23 март куни жамоалар учрашув олдидан расмий машғулотларини ҳам ўтказишди. Расмий машғулотдан фотолавҳаларни ҳам ЎФФ расмий сайтинингфотогалерея бўлими орқали ёки Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизматининг Facebook ҳамда Instagram ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Филиппин учрашуви, бугун, 24 март куни, соат 18:00да старт олади. Учрашув “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar