Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.03.2016

Пеле нима учун 2000та буюмини сотувга қўймоқда?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 152
Пеле нима учун 2000та буюмини сотувга қўймоқда?

Sovsport.ru сайти маълумотларига кўра, футбол қироли, жаҳоннинг 3 карра чемпиони - Пеле шахсий коллекциясидан ўрин олган 2000та буюмни, бошқача айтганда, тарих парчаларини мухлисларга тортиқ этмоқчи. Қандай қилиб? Албатта, аукцион орқали-да. Демак, Бразилия футболи афсонаси ўтмишидан бир шингилига эга бўлишни истаган фанатларнинг маълум миқдорда харажат қилишлари тўғри келади.

Аукцион қаерда бўлади?

Савдолар 7-9 июнь кунлари Лондондаги Julien~s Auctions аукцион уйида ташкил этилади. Ташкилотчилар айни пайт аукционда қатнашишни хоҳловчиларни рўйхатдан ўтказишни бошлаб юборишган. «Пеле -бу жаҳон спортининг ўзига хос Мэрилин Монроси. У - бутун футбол борлиғининг чинакам даҳоси ва алмаштирилмас элчиси, - дея баёнот берди аукцион уйи ижрочи-директори Мартин Нолан. - Коллекциянинг ўзи бебаҳо. Дейлик, бразилияликнинг такрорланмас фаолиятининг ҳар бир даврини эслатувчи буюмлар савдога қўйилади. Ўйлашимча, Жюль Риме кубоги нусхасининг энг қимматбаҳо лот (буюм) бўлиши эҳтимоли катта. У ҳаттоки, миллион долларга сотилиши мумкин. Ҳарқалай, ушбу тарихий совриннинг бошланғич баҳоси 400 минг долларга тенг. Менимча, у кўпчиликни қизиқтирса керак».

«Пеле: - коллекция» (Pelе: Тhe collec-tion) буюмлар каталоги рангли муқовада чиқарилади ва уларнинг адади чекланган. Хоҳловчилар ушбу рўйхат-китобчани 300 долларга сотиб олишлари мумкин. 500 дона эксклюзив каталогга эса Пеленинг шахсан ўзи имзо қўйиб беради. Шу туфайли уларнинг нархи 1000 долларга кўтарилади.

Савдога қандай буюмлар қўйилади?

3та жаҳон чемпионати (1958, 1962 ва 1970 йиллар) олтин медали. Пеле уларни Бразилия терма жамоаси етакчиси сифатида ютган. Медалларнинг баҳоси - 365 мингдан 725 минг долларгача.

Жюль Риме кубогининг персонал нусхаси. 1970 йилга қадар жаҳон чемпионати ғолибига шу соврин берилган ва Бразилия терма жамоаси 3 карра чемпион бўлгач, уни ўзида абадий сақлаш ҳуқуқини қўлга киритган. Умуман, аукционнинг энг нодир ва қимматбаҳо буюми ҳам айнан шу кубокдир. Унинг минимал нархи - 400 минг доллар.

Пеленинг «Сантос» клубида фойдаланган бутса ва футболкалари, шунингдек, мазкур жамоада ўйнаган вақти қўлга киритган индивидуал мукофотлари.

«Нью-Йорк Космос»нинг 1977 йилги чемпионлик узуги ва Америка жамоасининг футболкалари.

Бразилия терма жамоаси футболкалари, албатта, Пелега тегишлилари.

ХХ асрнинг энг яхши футболчи учун берилган ФИФА соврини.

L~Equipe нашри томонидан ХХ аср­нинг энг яхши спортчисига берилган соврин.

2007 йили берилган ФИФА президенти махсус соврини.

Афина Олимпиадаси - 2004 машъа­ласи. Машъала ёқиш эстафетасида шахсан Пеле ҳам иштирок этганди.

Пеленинг ўз фаолиятидаги юбилей - 1000-голига сабаб бўлган тарихий тўп.

Пеле қанча пул ишлайди ва маблағ қаерга йўналтирилади?

- Шахсий коллекциямнинг катта қисмини Сантос шаҳри маъмуриятига топширганман. Энди эса фанатларга ҳам ўз тарихимнинг бир парчасига эга бўлиш имкониятини яратишга қарор қилдим. Умид қиламанки, мен учун қадрли саналган буюмлар соҳибига айланувчи коллекционерлар уларни ардоқлаб сақлашади. Энг муҳими, янги соҳиблар ўз қўлларидаги буюмлар воситасида менинг тарихимни фарзандлари ва бўлажак авлодга сўзлаб беришса, бас. Аукциондан тушган маблағнинг бир қисми Бразилиядаги энг йирик болалар шифохонаси - Pequeno Principe бюджетига ўтказиб берилади,- деди Пеленинг ўзи Reuters агентлигига. Ташкилотчиларнинг баҳолашларига қараганда, Пеле шахсий коллекцияси савдосидан тахминан 3 миллион доллар даромад олинади.

А.ҚОДИРОВ тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar