Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.03.2016

Бугун Ўзбекистон миллий терма

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 84
Бугун Ўзбекистон миллий терма

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги учрашувда Филиппинга қарши майдонга тушади. Ўйинга ҳар икки жамоа ҳам жиддий тарзда тайёргарланди. Айниқса, миллий терма жамоамиз мазкур баҳсга ҳар қачонгиданда ўзгача иштиёқ билан ҳозирлик кўрди. Буни машғулотлар жараёнида ҳам англаш мумкин эди. Футболчилар терма жамоамизнинг ғалабали сериясини давом эттириш истагидалар. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Гуруҳдаги кетма-кет бешта ғалабадан сўнг йигитларнинг кайфияти кўтарилиб, иштиёқи ҳам анча ошган. Бу эса бугунги ўйиндан олдин жуда ҳам муҳим омил.

Сешанба кунига келиб Самвел Бабаян тўлиқ таркибда машғулот ўтказишга муваффақ бўлди. Маҳаллий футболчилардан фарқли равишда легионерлар терма жамоа ихтиёрига бироз кечроқ етиб келишди. Сўнгги бўлиб Одил Аҳмедов, Виталий Денисов ва Сардор Рашидов терма жамоа сафига қўшилишди. Бу уччала футболчимизнинг клублари якшанба куни чемпионат ўйинларини ўтказишди. Эътиборлиси, Аҳмедов ва Денисовнинг клублари Краснодарда бир-бирларига қарши майдонга тушишди. Унда меҳмон мақомида ҳаракат қилган «Локомотив» жамоаси ғалаба (2:1) қозонди. Иккала етакчи футболчимиз ҳам майдонда тўлиқ ҳаракат қилишди. «Ал-Жаиш» эса Рашидовсиз майдонга тушиб, пешқадам «Ал-Райян»дан устун келди (2:1). Сардорнинг айтишича, кичик жароҳат сабаб мураббийлар штаби ярим ҳимоячимизни захирада қолдирган. Муҳими, Рашидов ҳозир яхши ҳолатда ва ўйинга тайёр. Айнан сешанба кунги машғулотдан сўнг Самвел Бабаян 23 нафар футболчидан иборат якуний таркибни аниқлаб олди. Дастлаб, кенгайтирилган таркибдан ўрин олган Достонбек Ҳамдамов, Жалолиддин Машарипов ва Жамшид Искандеров жароҳатлари боис терма жамоа лагерини тарк этишганди. Билишимизча, Искандеров терма жамоамизнинг икки таркибга бўлиниб ўйнаган назорат учрашувида йўқ жойдан жароҳат орттириб олган. Ундан кейин «Локомотив» футболчилари Сардор Мирзаев ва Олег Зотеевга ҳам жавоб берилди. Бу футболчилар ўйнайдиган позициядаги қолган футболчилар мураббийлар томонидан кучлироқ деб топилган. Сешанба кунги машғулотдан сўнг эса ҳимоячи Акром Комилов («Бунёдкор») ҳам рўйхатдан тушиб қолди. Сариқ карточкалари сони кўпайиб қолгани учун Азизбек Ҳайдаров 23талик рўйхатга киритилмади. Энди катта эҳтимол билан «Ал-Шабаб» ярим ҳимоячисининг ўрнида Жавоҳир Соҳибов ҳаракат қилади. Жавоҳир сўнгги пайтларда «Пахтакор» таянч ярим ҳимоя зонасида ишончли ўйин намойиш этяпти. Балки, Ҳайдаровни 29 март куни Баҳрайнга қарши ўтказиладиган ўйинда кўрармиз?

Дарвоқе, терма жамоа мураббийлар штаби олдинги ўйинларда бўлгани каби ўз анъанасига содиқ қолди. Машғулотлар ёпиқ эшик ортида ўтказилди. Худди расмий ўйин ва машғулотда бўлгани каби фақат дастлабки 15 дақиқани кузатиш мумкин, холос. Машғулотнинг қолган қисмида журналистлар майдонни тарк этишди. Ким хоҳласа, машғулот якунланганидан сўнг интервью олиши мумкин, унда ҳам бир, нари борса икки футболчи билан гаплашишга улгурасиз. Бир футболчидан интервью олгунингизга қадар, қолганлар терма жамоа автобусидан жой олишга улгурадилар. Бош мураббийдан эса фақат ўйиндан бир кун олдинги ҳамда кейинги расмий матбуот анжуманида саволларингизга жавоб олишингиз мумкин, холос. Аввал ҳам айтганмиз, яна такрорлаймиз, агар Самвел Бабаяннинг шу янгилиги сабаб, терма жамоамиз ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритса, унинг қарорини қўллаб-қувватлаймиз.

Ҳа, айтганча, бугунги учрашувни унутманг. Ўйин соат 18.00да «Бунёдкор» стадионида бошланади. Чипталар «Бунёдкор» стадиони кассаларида 15 ва 20 минг сўмдан сотиляпти. Айрим футбол мухлислари билан суҳбатлашганимизда, улар чиптахоналарда фақат дарвоза ортидаги секторлар учун чиқарилган чипталар қолган холос, дейишди. Балки, бу рост бўлса, бугун марказий трибуналар учун чиқарилган чипталарнинг қолган қисмини ҳам сотувга чиқаришар?

Маълумот учун, Ўзбекистон-Филиппин баҳсини япониялик Рюжи Сато бошқаради. Бугунги ўйин билан ҳисоблаганда, Сато олтинчи бор ўзбек жамоалари иштирокидаги ўйинда ишлайди. 2014 йил ёшлар (U-19) ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичи доирасидаги Ўзбекистон-БАА (2:2) учрашувида Рюжи илк бор ҳакамлик қилганди. У 2015 йили Жанубий Корея-Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида ҳам ишлаганди. Учрашувда Зоҳир Қўзибоев гол урган ва баҳс 1:1 ҳисобида тугаганди. Ўтган йили Сато ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасида «Локомотив»нинг «Фулад»га қарши учрашувида ҳакамлик қилган. Ўша учрашув ҳам 1:1 ҳисобида тугаганди. Бу йил Рюжи бир йўла икки бор ўзбек клублари иштирокидаги учрашувни бошқарди. ОЧЛ 1-тури доирасидаги «Ал Аҳли»-«Насаф» ўйинида аждарлар ютқазиб қўйишди (1:2). Ўша баҳсда ҳакам Эркин Бойдуллаевга қизил карточка кўрсатган ва Дилшод Раҳматуллаевга нисбатан ишлатилган қўполликни эътиборсиз қолдирганди. Ҳозирча япониялик бу рефери бошқарган сўнгги ўйин ОЧЛ 3-туридан ўрин олган «Сепахон»-«Локомотив» учрашуви бўлиб турибди. Исфахонда кечган бу ўйин-да «темирйўлчилар» Марат Бикмаев ва Сардор Мирзаевнинг голлари эвазига зафар қучишганди - 2:0.

Ўзбекистон терма жамоасининг якуний таркиби

Дарвозабонлар: Александр Лобанов («Персеполис», Эрон), Игнатий Нестеров («Локомотив»), Элдор Суюнов («Насаф»)

Ҳимоячилар: Даврон Ҳошимов («Пахтакор»), Анзур Исмоилов («Чанчунь Ятай», Хитой), Егор Кримец («Бейжин Гоан», Хитой), Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»), Камолиддин Тожиев («Пахтакор»), Виталий Денисов («Локомотив», Россия).

Ярим ҳимоячилар: Жавоҳир Соҳибов («Пахтакор»), Одил Аҳмедов («Краснодар», Россия), Фозил Мусаев («Сепахон», Эрон), Сардор Рашидов («Ал-Жаиш», Қатар), Санжар Турсунов («Умм-Салал», Қатар), Станислав Андреев («Пахтакор»), Отабек Шукуров («Бунёдкор»), Сервер Жепаров («Локомотив»), Жасур Ҳасанов («Локомотив»), Санжар Шоаҳмедов («Локомотив»), Элдор Шомуродов («Бунёдкор»).

Ҳужумчилар: Александр Гейнрих («Ордабаси», Қозоғистон), Игорь Сергеев («Пахтакор»), Марат Бикмаев («Локомотив»).

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar