Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.03.2016

Анвар Рашидов: «Филиппинга қарши ўйинда дарвозани қайси посбон қўриқлашини сўнгги машғулотдан кейин ҳал қиламиз»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 159
Анвар Рашидов: «Филиппинга қарши ўйинда дарвозани қайси посбон қўриқлашини сўнгги машғулотдан кейин ҳал қиламиз»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабида дарвозабонлар мураббийи сифатида Анвар Рашидов фаолият олиб бормоқда. Sports.uz блогери Дмитрий Попов ушбу мутахассис билан интервью уюштирди. Уни таржима қилган ҳолда эътиборингизга ҳавола қиламиз.

— Ўзбекистон терма жамоасига дарвозабонлар қандай тамойиллар асосида танлаб олинади?
— Посбонларни терма таклиф этишнинг асосий тамойили — футболчининг ҳозирги спорт формаси. Терма жамоа йиғинига таклиф этилган дарвозабонларни анчадан бери биламиз. Жумладан, ҳозирда машғулотларда иштирок этаётган 3 нафар дарвозабон ҳақида қуйидаги фикрларни айтиб ўтишим мумкин.
Игнатий Нестеровни 18 ёшлигидан бери биламан. Тасаввур қиляпсизми, қачондан бери танишимни?! У мана шундай савиядаги дарвозабон бўлиб етишди. У спорт формасини сақлашни билади.
Александр Лобанов Эронга кетгунига қадар "Пахтакор"нинг асосий таркибида 3 йил ўйнади. Унинг маҳорати ва руҳий ҳолатига шубҳа қилмайман. Ҳозирги жамоасида ҳам у ўзидан яхши таассурот қолдирмоқда.
Элдор Суюновни яхши билмасдим. Лекин у ўтган мавсумда ўзининг ўйини орқали терма жамоада ўйнашга муносиб эканини исботлади. У ўтган йили олган жароҳатидан соғайиб, яна жамоанинг асосий дарвозабонига айланди. У ўзига берилаётган юклама ва масъулиятни кўтара оляпти.

Филиппинга қарши ўйинда дарвозани ким қўриқлашини сўнгги машғулотлардан кейин билиб оламиз. Ким яхшироқ формада бўлса, ўша асосий таркибда майдонга тушади.
— Дарвозабонлардан бири айрим сабабларга кўра сафдан чиқса, унинг ўрнини боса оладиган номзодлар борми?
— Умуман олганда, терма жамоага номзод дарвозабонлар сони 5 нафар эди. Уларнинг ичида энг яхшилари танлаб олинди. Қолган икки нафар дарвозабоннинг ҳолати ҳам мазкур 3 посбоннинг формасига яқин. Биз уларни кузатишда давом этамиз. Беш дарвозабон терма жамоа дарвозасини қўриқлашга деярли тайёр — бу жуда яхши. Олий лига клубларида ўйнаётган барча дарвозабонларни кузатиб боряпмиз.
— Сўнгги савол. Ушбу мавсумдан бошлаб Ўзбекистон чемпионатида легионер-дарвозабонлар ўйнамаяпти. Бу ўзимизнинг дарвозабонлар учун фойда беряптими?
— Олимпия терма жамоаси билан Осиё чемпионатида иштирок этиб, барчамиз кўрдикки, бу терма сафидаги дарвозабонлар ўйин амалиётига эга эмасди. Посбонлар ҳар қандай ҳолатда ҳам ўйин амалиётига эга бўлиши шарт. ЎФФ бундай чекловни жорий қилмаганида, «Нефтчи», «Обод» каби клубларнинг асосий таркибида ёш дарвозабонлар ўйнамасди. Шу боис, регламентга киритилган ушбу ўзгаришни тўғри деб ҳисоблайман.
Ёш дарвозабонларнинг мамлакат ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ўйнаши бошқа, аммо уларнинг ўз клубида асосий таркибга ўтиш чоғида захирада ўтириши бошқа. Хориждан таклиф этилган посбонлар кучли, уларга эътирозим йўқ. Улар профессионал, ўз ишларини виждонан бажаришди. Лекин улар бизнинг футболчилар эмас, уларни терма жамоага таклиф эта олмаймиз. Ўзимизнинг дарвозабонларни терма таклиф этиш учун эса улар расмий баҳсларда доимий ўйин амалиётига эга бўлишлари лозим. Шу боис, мураббийлардан дарвозабонларни тарбиялашни сўраймиз. Бунинг учун замонавий услублардан фойдаланиб, сифатли ишлаш керак.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar