Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.03.2016

Немис нашрлари Макс Крузени Германиядаги энг омадсиз футболчи сифатида эътироф этишмоқда

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 91
Немис нашрлари Макс Крузени Германиядаги энг омадсиз футболчи сифатида эътироф этишмоқда

"Вольфсбург" жамоаси ҳужумчиси Макс Крузе Германия терма жамоаси йиғинларига чақирилмади. Шундан сўнг немис нашрлари ушбу футболчи учун 2016 йил ўта омадсиз келгани ва шу йилнинг ўзида футболчи бир неча марта омадсизликка йўлиққани ҳақида ёза бошлади.

Макс Крузе - яхши ҳужумчи. У жуда чиройли голлар уради. Бу маълумотни тасдиқлаш учун қуйидаги видеони кўриб чиқиш кифоя.

Крузедан мураббийлар марказий ҳужумчи сифатида ҳам, қанотларда ҳам, таянч яримҳимоячида ҳам фойдаланишлари мумкин. 2015 йилда у Германия чемпионатидаги катта трансфер сифатида Менхенгладбахнинг "Боруссия" жамоасидан "Вольфсбург" жамоасига 12 млн евро эвазига ўтганди. Айни вақтда 28 ёшда бўлган бу футболчи миллий терма жамоада шу вақтгача 14та ўйин ўтказган ва 4та гол урган (голлардан 2таси аҳамиятсиз учрашувда Гибральтар термаси дарвозасига йўлланган). Евро-2016 учун саралаш ўйинларида у доимий равишда терма жамоага чақирилди.

Футбол - Крузенинг ягона машғулоти эмас. Бу футболчи тўп билан муомила қилишдан ташқари, карта чийлашни ҳам боплайди. 2014 йилда у покер бўйича World Series of Poker турнирида финалга чиққанди. Лекин унинг бу қизиқиши ўзи учун қимматга тушди. Март ойи бошида у полицияга мурожаат қилиб, картада ютиб олгани 75 минг евро солинган сумкасини таксида унутиб қолдиргани ҳақида айтди. "Вольфсбург" раҳбарияти ҳам бундан хабардор бўлгач эса, футболчи билан тарбиявий соат ўтказилди ва унга 25 минг евро миқдорида жарима тайинланди.

Круз - хўранда. Бу футболчи мазали таомларни паққос туширишга иштиёқманд. Март ойида, йўқолган пул билан боғлиқ воқеадан бироз ўтиб жамоа раҳбарияти уни "Нутелла" шоколадларини кўп истеъмол қилгани учун жазолагани ҳақида хабар пайдо бўлди. Bild нашри тарқатган бу хабар "Вольфсбург" вакиллари томонидан тасдиқланмаган бўлсада, Крузенинг вазн орттиргани кўриниб туради ва журналистлар унга таомномани ўзгартиришни тавсия этишда давом этишади.

Крузе - хурсандчилик қилишга ўч. Яна бир сафар Bild нашри журналисти "Вольфсбург" футболчисини тунги клубда ўз туғилган кунини нишонлаётганида "ушлаб олди". Футболчи клуб ташқарисида ўзини суратга олаётган мухбир қизни пайқайди ва унинг олдига бориб, қўлидан телефонини олиб қўйишга уринади. Лекин суратни ўчиришнинг иложи бўлмайди ва футболчининг шу алфоздаги сурати газетанинг навбатдаги сони саҳифаларидан бирида пайдо бўлади.

Крузе - Германия термасидан ташқарида. Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв терма жамоанинг навбатдаги йиғинлар учун таркибини танлар экан, ўзига фақат футбол ҳақида ўйлайдиган футболчилар кераклигини қайд этди. 2014 йилги жаҳон чемпионатида зафар қучган мураббийда эса истеъдодли футболчилар тақчиллиги муаммоси йўқ ва натижада Крузе таркибдан тушиб қолди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar