Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.03.2016

Ўзбекистон кубоги. 1/16 финал. Қизиқарли фактлар

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 189
Ўзбекистон кубоги. 1/16 финал. Қизиқарли фактлар

Ўзбекистон кубогининг 1/16 финал учрашувлари ниҳоясига етди. Биз мусобақанинг ушбу босқичига оид 18 та фактни эътиборингизга хавола этамиз.

Ўзбекистон кубоги. 1/16 финал. Қизиқарли фактлар

1. Ўтказилган 12 та учрашувда дарвозаларга 36 та тўп киритилди. Ўртача ҳар ўйинга 3 тадан гол тўғри келади.
2. Голларнинг 13 тасини мезбонлар, 23 тасини эса меҳмонлар киритишган.
3. 10 та гол биринчи таймда киритилган. (4 тасини мезбонлар, 6 тасини меҳмонлар уришган)
4. 23 та гол иккинчи бўлимларда урилган. (Мезбонлар 9, меҳмонлар 14 гол киритган)
5. 3 та гол қўшимча бўлимларда урилган. Ҳар учаласи ҳам меҳмонлар ҳисобига ёзилган.
6. 3 та ўйинда мезбон, 9 та учрашувда эса меҳмон жамоа кейинги босқичга чиқди.
7. Ҳакамлар ўз чўнтакларидан 46 та сариқ карточка чиқаришган. (Мезбонлар 20, меҳмонлар 26 марта огоҳлантирилган).
8. Иккита учрашувда ҳакамлар қизил карточка кўрсатишга мажбур бўлишган. Ҳар иккала четлатилиш ҳам меҳмонларга кўрсатилган.
9. Учрашувларни Тошкент шаҳридан – 7 та, Навоий вилоятидан – 2 та, Андижон, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидан биттадан ҳакамлар бошқарган.
10. Ҳакамлар умумий ҳисобда 100,5 балл олишди. Улар ўртача 8,3 балл олишган.
11. Энг юқори баллни “Оқ-тепа” – “Обод” ўйинини бошқарган Равшан Эрматов олди – 9,0 балл
12. “Цементчи” – “Навбаҳор” ўйинини бошқарган Тошкентлик А.Рисқуллаев энг ёмон ҳакам бўлди. У 7,9 балл олган.
13. “НБУ-Осиё” футболчиси С.Сотволдиев “Қўқон-1912”га қарши ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ ҳисобни очди ва ушбу босқичдаги энг тезкор голга муаллифлик қилди.
14. “Олмалиқ” футболчиси Зохир Пиримов “Нурафшон”га қарши баҳснинг 105 дақиқасида ўз номини таблога ёзидириб қўйиб, энг кеч урилган гол муаллифи бўлди.
15. Биринчи лига жамоалари орасида фақатгина “Уз-Донг-Жу” кейинги босқичга йўл олди.
16. “Қўқон-1912” ва “Олмалиқ” клублари қўшимча дақиқаларда урилган голлар эвазига ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқишди
17. “Бухоро” футболчиси Руслан Мелзитдинов пенальтидан гол урган ягона футболчи бўлди.
18. Уч нафар легионер футболчи ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. “Андижон”дан Н.Йованович – 2 та, “Қизилқум”дан В.Шевченко ва “Навбаҳор”дан И.Голбан биттадан гол муаллифи бўлишди.
Фурқат Юсупов тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar