Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.03.2016

“Барселона”нинг бразилиялик легионерлари ТОП-7

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 113
“Барселона”нинг бразилиялик легионерлари ТОП-7

Каталониянинг “Барселона” клубида жанубий америкалик футболчилар мунтазам тарзда етакчилик қилиб келишган. Биз клуб тарихидаги энг яхши бразилиялик футболчилар рейтингини тузиб чиқдик.

“Барселона”нинг бразилиялик легионерлари ТОП-7

7. Эваристо де Македо
Ўйнаган даври: 1957-1962
Натижаси: 114 ўён - 78 гол
Бразилиялик ҳужумчи Каталонияликлар таркибида 5 мавсум мобайнида тўп сурди. У ана шу давр ичида икки марта Ла Лига чемпионлигини ва бир бора Испания кубогини қўлга киритди. Ҳар йили чемпионатда 10 тадан ортиқ гол урди. 1959 ва 1962 йилги мавсумларда эса Премьерода 20 тадан гол уришнинг уддасидан чиқди. Македо “Барса” мухлисларининг севимли футболчиси эди. Бироқ у 1962 йилда жамоанинг азалий рақиби “Реал” сафига ўтиб кетгач, мухлисларнинг нафратига дучор бўлди.
“Барселона”нинг бразилиялик легионерлари ТОП-7

6. Роналдо
Ўйнаган даври: 1996-1997
Натижаси: 49 ўйин – 47 гол.
“Сўйлоқ” 1996/97 йилги мавсумда чемпионатда 34 та гол уриб, тўпурарликни қўлга киритди. Шунингдек “Олтин бутса”га сазовор бўлди. Клуб билан Испания кубоги, суперкубоги ва Кубок Эгалари кубоги мусобақаларида зафар қучди. 1997 йилда у “Олтин тўп”ни қўлга киритди. Бироқ Роналдонинг Каталониядаги саёҳати узоққа чўзилмади ва у янги мавсумни Миланнинг “Интер” жамоасида бошлайди. Шундай бўлса ҳам у “Барселона” тарихида ўз номини қолдира олди.
“Барселона”нинг бразилиялик легионерлари ТОП-7

5. Ромарио
Ўйнаган даври: 1993-1995
Натижаси: 65 ўйин – 39 гол
Роналдо “Камп Ноу”га келмасидан олдин бу стадионда Ромарио мухлислар ёқимтойи эди. У икки мавсум давомида клуб шарафини ҳимоя қилди ва 1994 йилда жамоа билан мамлакат чемпионлигини тантана қилди. Ўзи эса 30 та гол уриб энг яхши тўпурарга айланди. Ромарио 1994 йилда “Олтин тўп” соҳибига айланди. Аммо кейинги мавсум ҳужумчи учун омадсиз кечди ва у шундан сўнг ўз юртига қайтиб кетишга мажбур бўлади.
“Барселона”нинг бразилиялик легионерлари ТОП-7

4. Неймар
Ўйнаган даври: 2013-…
Натижаси: 130 ўйин – 81 гол
Неймар ушбу рейтингда камида кучли учликка кириши мумкин. Ҳужумчи 2013 йилдан бери клуб либосида 80 дан ортиқ гол уришга муваффақ бўлди. Дебют мавсумида атиги 15 гол урган Неймар, ўтган мавсумда 39, бу йил эса 27 та голга муаллифлик қилиб улгурди. Демак Неймар ҳали бу ўриндан юқорига кўтарилади.
“Барселона”нинг бразилиялик легионерлари ТОП-7

3. Дани Алвес
Ўйнаган даври: 2008-…
Натижаси: 3 81 ўйин – 2 1 гол
Неймар, Роналдо ва Ромариолардан олдин Алвес туриши балки ғалатидек кўринар. Бироқ Дани мана 8 мавсумдирки каталонияликларнинг асосий футболчиларидан бири бўлиб келмоқда ва у бу ўринга тўла лойиқдир. Қанот ҳимоячиси 2008 йилдан бери клуб либосида 400 га яқин ўйинда иштирок этиб, 21 та гол урди. 5 марта мамлакат чемпионатида ва уч бора Чемпионлар лигасида муваффақият қозонди. Умумий ҳисобда у “Барса” либосида 21 та триумфга эришди.
“Барселона”нинг бразилиялик легионерлари ТОП-7

2. Ривалдо
Ўйнаган даври: 1997-2002
Натижаси: 235 ўйин – 130 гол
“Барса” либосида энг кўп гол урган бразилиялик футболчи бу Ривалдодир. Ҳужумкор ярим ҳимоячи 5 мавсум мобайнида клуб таркибида 235 та ўйинда 130 та гол урди. Икки бора Испания чемпионати ва бир мартадан Европа суперкубоги ва Испания суперкубогида муваффақият қозонди. 1999 йилда эса жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб топилиб “Олтин тўп” билан тақдирланди. Ривалдонинг энг ёрқин онлари айнан Каталонияда ўтди десак асло муболаға бўлмайди.
“Барселона”нинг бразилиялик легионерлари ТОП-7

1. Роналдиньо
Ўйнаган даври: 2003-2008
Натижаси: 207 ўйин – 94 гол
“Барселона” ХХ асрнинг бошларида ўзига ўхшамай қолган жамоа эди. 2003 йилда клуб президенти Жоан Лапорта жамоага Роналдиньони таклиф қилди. Ўша мавсум ўрталарида 15-ўринда бораётган каталонияликлар чемпионатни якунда 2-ўрин билан якунлашди. Кейинги икки мавсум эса “Барса” мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. 2006 йилда Чемпионлар лигасида зафар қучди. Буларнинг барчасида Роналдиньонинг меҳнатлари катта эди. Доимо кулиб турувчи футболчи 2004 ва 2005 йилларда ФИФА таснифи бўйича жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб топилиши ҳам бежиз эмас. Афсуски Роналдиньонинг юлдузли онлари узоққа чўзилмади. У “Камп Ноу”даги 5 йиллик фаолияти давомида клуб тарихига ўз номини зарҳал харфлар билан битиб қўйди.
Фурқат Юсупов

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar