Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.03.2016

Самвел Бабаян: «Асосийси — натижага эришиш»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 84
Самвел Бабаян: «Асосийси — натижага эришиш»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида эртага Филиппинни қабул қилади. Учрашувдан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида терма жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян ва Сервер Жепаров қатнашди.
— Эртага бизни муҳим ва масъулиятли ўйин кутиб турибди. Рақиб ўзига хос яхши шаклланган жамоа. Уни яхши мутахассис бошқармоқда. Яхши ўйин кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилиш — асосий мақсадимиз.

— Таркибда йўқотишлар йўқми?
— Азиз Ҳайдаров дисквалификация туфайли Филиппинга қарши ўйинни ўтказиб юборади. У сафимизда шуғулланяпти ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўряпти. Қолган футболчилар соппа-соғ ва эртанги ўйинга тайёр.

— Эртанги ўйинда Ўзбекистондан қандай ўйин кутишимиз мумкин: чиройли ўйин, кўп голларми ёки натижага қаратилган ўйин?
— Биринчи навбатда бизга очко керак. Натижа яхши бўлса, яхши комбинациялар ва яхши ўйин юзага келган бўлади.
— Футболчиларнинг жисмоний ҳолати қандай?
— ОЧЛ ва миллий ченмпионатда ўйин амалиётига эга бўлган футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхшиланган. Легионерлар қизиб турган чемпионатлардан ташриф буюришди. Шу боис, бу борада муаммо йўқ.

— Сардор Мирзаевнинг қайси жиҳати сизга ёқмадики, уни ортга қайтариб юбордингиз?
— Ушбу мавсумда Сардор Мирзаев ўзини яхши томонлама кўрсата олгани учун уни йиғинга таклиф этилганди. Бундан кейин ҳам уни кузатишда давом этамиз. Ҳозирда терма жамоанинг ҳужум чизиғида ундан кучлироқ бўлган футболчилар бор.

— Филиппин билан ўйинда дарвозани Лобановга ишониб топширасизми ёки бошқа посбонга имкон берасизми?
— Олдимизда яна битта машғулот бор. Шундан кейин якуний қарорга келамиз.

— Филиппин бош мураббийи эртага ўйинда ўзининг имкониятларини паст баҳолади. Бунга муносабатингиз қандай?
— Дастлабки ўйинда филиппинлик мухлислар менда Филлипин термасининг имкониятларини баҳолашни сўрашганди. Мен Филиппин яхши жамоа эканини ва кейинги ўйинда КХДРдан очко олишини айтгандим. Агар Филиппин мураббийи шундай деган бўлса, у айёрлик қилмоқда. Ишончим комил, улар ҳам яхши натижага умид қилишмоқда.
— Миллий терма жамоа ўйини "Пахтакор"дан "Бунёдкор" стадионига кўчирилишининг сабаби нимада?
— Миллий терма жамоа ўйинлари аввал ҳам "Бунёдкор" стадионида режалаштирилганди. Аммо стадион майдони тайёр бўлмагани боис, иккита ўйинни "Пахтакор" стадионида ўтказгандик. "Бунёдкор" стадиони ҳар томонлама замонавий стадион ҳисобланади. Шу боис терма жамоа ўз ўйинларини шу ўйингоҳда ўтказади.
— Сервер, сиз терма жамоанинг "стандарт"ларини амалга оширадиган асосий футболчи ҳисобланасиз. Аммо бурчак тўпларини ўйинга киритаётганингизда тўп футболчиларнинг кўкрагидан юқорига кўтарилмайди. Гўёки, сиз тўпни эмас 16 килоли тошни тепгандек бўласиз...
— Бурчак тўплари баъзида бош, баъзида кўкрак, баъзида тиззагача кўтарилиши мумкин. Агар сизга бу ҳолат ёқмаган бўлса, машғулотларда ишлаб, эртанги ўйинда мен ўйинга киритадиган бурчак тўплари самарали чиқишига ҳаракат қиламан.

— Эртанги ўйинда ҳам 5:1 ҳисобидаги натижани кутяпсизми?
— Эртага қийин ўйин кутяпмиз. Бизда менсимаслик ҳолати йўқ. Барча ўйинчилар учрашувга жиддий ёндашишади. Натижа қандай бўлишидан қатъи назар ғалаба қозонишимиз керак.

— Нима учун водий жамоаларидан футболчилар терма жамоага чақирилмаяпти?
— Бизда футболчиларни ажратиш йўқ. Ўзбекистон фуқароси бўлган ҳар бир футболчи терма жамоада ўйнаш имконияти бор. Фақат бизнинг талабларимизга жавоб берса бўлгани.
— Эртага рақибдан келиб чиқиб ўйнайсизми ёки жамоа ўз ўйинини намойиш қиладими?
— Аввало ўз ўйинимизни йўлга қўйишимиз керак. Аммо рақибни ҳам яхши ўрганяпмиз, бу ўзига хос жамоа.
— Интернет сайтларида мухлислар Станислав Андреев ҳақида шундай фикрни ёзишяптики, футболчи қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар сиз учун терма жамоага таклиф қилиб, уни бирорта хориж жамоасига сотишга ҳаракат қилар экансиз.
— Ҳозирда менинг "Пахтакор"га алоқам йўқ. Уни сотиш масаласини мен ҳал қилмайман. Ўзи Андреев ҳақида савол берилмаса, матбуот анжумани ўтказилмаган ҳисобланади. Ҳар бир матбуот анжуманида бу савол такрорланяпти. Яна бир марта такрорлайман, футболчи терма жамоага 4 жиҳати бўйича таклиф қиланади. Футболчининг ҳозирги ҳолати, ўйинчининг маҳорати, унинг терма жамоага фалсафаси ва услубига мос тушиши ҳамда футболчининг инсоний жиҳати. Андреев ушбу талабларга жавоб беради.
— Эртанги ўйин учун асосий таркибни аниқлаб олдингизми? Аввалги ўйинларга нисбатан ўзгаришлар бўладими?
— 90 фоизга аниқлаб олдим. Яна бир машғулот бор. Шундан кейин 100 фоиз аниқ бўлади.
— Мазкур ўйинлар учун футболчиларга мукофот ваъда қилинганми?
— Бу асосийси эмас. Мукофот бўлиш-бўлмаслигидан қатъи назар терма жамоа формасида майдонга тушган бор кучи билан майдонда ҳаракат қилади. Мукофотлаш масаласида ЎФФ президенти Мираброр Усмонов билан гаплашиб олганмиз. Бу юқори даражада ҳал қилинади. Бу борада барча сирларни ошкор қила олмайман.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar