Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.03.2016

Андрей Канчельскис:«Футболни муттаҳамлардан тозалаш керак»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 107
Андрей Канчельскис:«Футболни муттаҳамлардан тозалаш керак»

Европанинг бир қатор мамлакатларида ўз мухлисларига эга бўлган Андрей Канчельскис яна катта футболга қайтди. Ўз вақтида «МЮ», «Фиорентина» ва «Рейнжерс» каби жамоалар сафида тўп сурган ярим ҳимоячи энди Россиянинг «Солярис» клубига раҳбарлик қилади. «Футбол» ҳафтаномаси мухбири билан бўлган суҳбатда Канчельскис ўзининг футбол хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

ҲОЗИРДА ҲАММА ФУТБОЛ БИЛИМДОНИ

- «Солярис»га қай тариқа келиб қолдингиз?

- Тўсатдан, албатта: жамоадан таклиф тушгач, мутасаддилар билан учрашдим. Бир ҳафталик Лондон сафаридан қайтганимдан сўнг бафуржа суҳбатлашиб, бир тўхтамга келдик. Клуб раҳбарларига футбол соҳасидаги нуқтаи назаримни баён этдим. Улар диққат билан тинглаб, шартнома таклиф этишди.

- Англия ва Италиядаги номдор клубларда фаолият юритган киши учун Россия футболига қайтиш ажабланарли эмасми?

- Йўқ, биз ҳаммамиз бир мақсад йўлида ишлаймиз. Балки менинг хорижда тўплаган тажрибам кўпроқ наф келтирар. Шогирдларимга шундай дейман: «Мен ўйнаган ерларга интилиш керак». Балки бу ёш футболчилар учун туртки бўлар. Ахир бизда мактаблар йўқ. Истаган киши мураббийлик қилиши мумкин. Бу ердагиларнинг ҳаммаси футбол билимдонлари. Ҳатто депутатлар ҳам футболни муҳокама қилиш билан бандлар. Асосий муаммо мана шунда.

- Бундан 6 йил бурун Россия ПФЛ жамоасида иш бошлаган эдингиз. Юқорига кўтарилиш бўлгани йўқ. Ўзингизда бу босқични босиб ўтдим, деган фикр йўқми?

- Рисоладагидек клубда ишлашни ҳамма хоҳлайди, албатта. Бироқ бу жуда кўп омилларга боғлиқ. Ўз вақтида «Торпедо-ЗИЛ» билан ФНЛ (Россия 1-лигаси)га чиқишимиз лозим эди. Аммо ташқи унсурлар бунга имкон бермади. Бизда ҳаваскор мутахассислар, муттаҳамлар кўп. Улар футболни яксон қилишади. Биз 2-ўрин билан ФНЛга чиқолмадик. 5-ўриндан жой олган «Факел» эса йўлланмани қўлга киритди! Бундай муносабат футболда ишлаш истагини билдирган барча виждонли кишиларнинг ҳафсаласини пир қилади. Шу муттаҳамлар туфайли футболимиз оқсамоқда.

- Жамоаларда нафақат мураббийлик, балки раҳбарлик лавозимларида ҳам фаолият юритгансиз. Бу жиҳат мутасаддилар билан мулоқот қилишда сизга қўл келадими?

- Албатта. Бир мақсад йўлида меҳнат қилар эканмиз, доимо ёрдам беришга интиламан. Кимнингдир ўрнини эгаллаб олишни истамайман. Айримлар буни тушунишмайди. «УФА»да ажойиб бир киши бўлган - бош директор. У футбол тизимида ҳеч қачон ишламаган мансабдор шахс эди. Негадир мени ўз ўрнига даъвогар, деб ҳисоблаганди. Истагим эса футболчиларга устозлик қилиш эди. Афсуски, у хатосини кеч тушунди.

- Сўнгги 6 йил ичида Россия футболида ижобий силжишлар юз бердими?

- Ҳозирча фақат салбий жиҳатлар кўзга ташланмоқда. Умид қиламанки, ЖЧ-2018 ижобий ўзгаришларга туртки бўлади - инфратузилма сифати ортади, янги стадионлар барпо этилади. Муҳими - сунъий қопламали майдонларни қуришмаса бўлгани. Ўйлашимча, мактаб-интернатларни қайтадан тиклашимиз лозим. Академиялардан фойда йўқ. Уларнинг ўзи ёмон эмас, аммо битирувчилар фақат олий лигада тўп суришни ўйлашади. Дейлик, «Зенит» ёки «Спартак» тарбияланувчилари ўзларини буюк, деб ҳисоблашади. Амалда эса тўпга дурустроқ зарба беришни ҳам билишмайди. Уларнинг фикрича, клуб либосини кийдингми, тамом - профессионалсан! Нижний Новгородда 4 ойлаб маошсиз тўп сурганмиз. Бундай вазиятда рўзғор тебратиш мумкинми? Имконият йўқ бўлса, очиғини айтишсин, жамоа тарқатиб юборилади. «ПЛни 12та жамоага қисқартирайлик», деб неча марта айтганман. «Спартак», ЦСКА, «Зенит» ва «Динамо» икки мартадан эмас, 4 мартадан ўзаро куч синашсинлар. Беллашувлар кескинлиги ошади, стадионлар лиқ тўлади. Молиявий муаммоларга дуч келган жамоалардан воз кечилсин! Шунчаки, вақт ўтказиш учун тўп суришдан нима фойда?! Наҳотки, президентдан ёрдам сўраш билан футболни ривожлантириш мумкин бўлса?

- Сунъий майдонларнинг нимаси ёмон?

- Бу - бориб турган калтафаҳмлик. Умуман, беллашувларнинг сунъий майдонларда ўтказилишига рухсат беришларига тушунмайман. Англияда АПЛ жамоалари фақат табиий майдонларда тўп суришади. Бизда эса аксинча, тез орада ҳаммаси сунъий бўлади. Ҳамма ёқни сунъийлаштириб, яна яроқсиз иқлимдан шикоят қиламиз. Шу масала билан жиддий шуғулландим, Новотронцкда табиий майсали стадион яратдик. Оренбургда, чўлда! Ҳозир ҳам сифати талаб даржасида. Тўғри, сунъий майдонларда 2та ёки 3та турни ўтказиш мумкин. Ана шу вақт ичида табиий майдонни тайёрласа бўлади. Ахир энг муҳими - футболчиларни саломатлиги-ку, шундай эмасми? Жароҳатлар айнан сунъий майдонда олинади. Бизнинг давримизда асфальтда, тош устида ўйнаганмиз. Аммо жароҳатлар бўлган эмас.

БЛОХИН ВА БЕССОНОВНИНГ ЎЙИНЛАРИ БЎЛСА, ҲОЗИР ҲАМ СТАДИОНЛАР ТЎЛАРДИ

- Киевнинг «Динамо»сида тўп сурган пайтингизда кўргазмали ўйинлар кўп бўлганми?

- Ҳа, доимий равишда чекка қишлоқларга чиқиб турардик. Бу - клуб рекламаси, футболни оммалаштириш эди. Украинада «Динамо», Россияда эса «Спартак» таркибида
ўйнашни орзу қилишарди. Ўз фарзандларини атайлаб Блохин, Бессонов ва Лобановскийнинг ўйинларини кўрсатиш учун стадионга олиб боришарди. Агар ҳозир ҳам шундай бўлганида, стадионлар тўлиб-тошарди.

- Лобановскийнинг машаққатли машғулотлари ҳақиқатми?

- Инсон ҳар қандай шароитга мослашади. Тўғри, аввалига жуда қийин бўлган. Лекин Валерий Васильевич бизни тўғри машқ қилишга ўргатди. У доимо жисмонан бақувват футболчиларни танлаб оларди.

- Унинг машғулотларини кун тартибига риоя қилмаслик билан тасаввур қилиш мумкинми?

- Кун тартибига риоя қилмаслик, деганда нимани назарда тутяпсиз?

- Тунги клублар, спиртли ичимликлар...

- Мисол учун, Круифф даврида Ромарио мунтазам равишда дискотекага борарди. Журналистлар бу борада шов-шув кўтаришди. Шунда мураббий уларни бир жойга тўплаб шундай деган: «Жамоа биринчи ўринда кетяпти, Ромарио - энг яхши тўпурар. Агар шу сермаҳсулликни давом эттирадиган бўлса, уни ўзим дискотекага олиб бораман!». Бу гапдан сўнг журналистларда савол қолмади. Кун тартибини бузиш нима? Уйқуга 23:00да эмас, 23:30да ётиш ҳам, бир ҳисса спиртли ичимлик ичиш ҳам кун тартибини бузиш ҳисобланади. Қоидалар кўп. Бизда бу иборани эшитишса, маст бўлиб ётиб қолган футболчини тушунишади.

- Хорижда муваффақиятли тўп сурган футболчилардан бири сифатида кўп мамлакатларда бўлгансиз. Дастлабки чет эл сафари ҳайратланарли кечгандир?

- Илк марта ёшлар терма жамоаси таркибида Болгарияга борганман. Ҳамма нарса ҳайрон қоларли даражада бўлган. Ўзгача менталитет, турмуш даражаси, стадионларнинг шинамлиги.

- Сиз тўп сурган мамлакатлар ичида қай бирида ўйнаш мароқлироқ?

- Британияда. Тўғри, Италиядаги шароит ҳам аъло даражада. Қуёшли кунлар Москвага қараганда Лондонда кўпроқ бўлади. Ҳақиқий туманли пойтахт! У ерда ёмғир кўп ёғади. Лекин ҳаётга, футболга умуман халал бермайди. Шотландияда эса кучли жала тез-тез учрайди. Қиш кунлари ёмғир билан бошланиб, қуёшли кунга айланиши, кечқурун қор билан якунланиши ҳеч гап эмас.

- Шотландиядаги фаолиятингиз давомида Глазгонинг «Селтик» жамоасига мухлислик қиладиган қисмида ҳам бўлганмисиз?

- Бир сафар йўлдан адашиб, бегона мавзега кириб қолганман. Машинада ўтирган бўлсамда, «Селтик» мухлисларидан бири таниб қолди. Аввалига сўкинди, кейин машинага яқинлашиб, тупура бошлади. Мен тезда «қуён» бўлдим. Одатда мухлислар рақибга тегишли бўлган ҳудудларга қадам босмайдилар. Шу боис, «Селтик»ка тегишли мавзеларда нималар борлигини билмайман.

ЎЙЛАШИМЧА, МОУРИНЬО ЖАНЖАЛЛАРДАН ОЗУҚА ОЛАДИ

- Гари Невиллнинг шарҳловчиликдан мураббийликка ўтишига қандай фикр билдирасиз?

- Очиғини айтсам, уни тушунолмай қолдим. Хўп, президент унинг яқин дўсти. Лекин барибир, ажабланарли қарор. Ҳеч қандай мураббийлик тажрибаси йўқ киши чемпионат ўртасида жамоани қабул қилиб олса. Боз устига, тили, урф-одати ўзгача бўлган бегона юртда.

- Невиллни тушунолмаяпсиз, лекин Гиггз «МЮ»ни бошқара олади, деган фикрдасиз. Улар ўртасида қандай тафовут бор?

- Албатта, Гиггз бу ишни уддалайди. Чунки Райанда оз бўлсада тажриба бор, жамоада юксак нуфузга эга. Ўйлашимча, у ван Галдан кейин жамоани бемалол бошқара олади.

- Моуриньонинг «МЮ» мухлислари меҳрини қозониш имкониятларига қандай баҳо берасиз?

- Бу унинг қандай натижаларга эришишига боғлиқ. Натижа бор жойда ҳаммаси яхши бўлади. Акс ҳолда, уринишлар омадсизлик билан якун топади. Манчестерлик мухлислар совринларга ўрганиб қолишган. Мойес ҳамда вал Гал давридаги «қурғоқчилик»дан сўнг ҳар қандай зафарнинг аҳамияти катта.

- Моуриньонинг касбдоши сифатида унинг услубига қандай баҳо берасиз?

- Натижага эришиш учун истаган услубини қўллаши мумкин. Назаримда, у худди вампир каби уруш—жанжаллардан озуқа олаётгандек. Эҳтимол, Жозе бошқа мақсадларни кўзлаётгандир? Лекин ана шу озуқадан қувват олиб турмаса, иши қовушмайди. Унинг жим турган рақибга ҳужум қилиши, ғашига тегишига кўп гувоҳ бўлганмиз. Шундай экан, Моунинг жанжалсиз туролмаслигига шубҳа йўқ.

- «Лестер»нинг ўйинларини кузатиб боряпсизми? Муваффақиятнинг сири нимада деб ўйлайсиз?

- Мавсум бошланишида ҳеч ким бу камтарин жамоадан юксак натижаларни кутмаганди. Шу бепарволик «Лестер»га қўл келгани аниқ. Натижаларни ажабланарли, деб ҳисобламайман. Ҳар 10-15 йилда қайсидир жамоа шундай парвозларни намойиш этади. Масалан, «Лидс», «Астон Вилла», «Блэкберн»... Энди навбат «Лестер»га келди.

- «Матч-ТВ»га собиқ футболчиларни таклиф этишяпти. Сизга мурожаат қилишмадими?

- Йўқ, аниқ таклиф бўлмади. Қолаверса, ўзимда ҳам бу ишга қизиқиш кам.

- «МЮ»да ассистентлик қилиш қизиқарлироқми ёки Россия клубини бошқаришми?

- Бу қайси жамоада ишлашинг ва у ердаги менежментга боғлиқ. Агар жамоа тизимида муттаҳамлар бўлмаса, Россия клубларида мустақил иш юритиш мароқлироқ. Лекин афсуски, бизда мутахассисларнинг 80 фоизи ҳаваскор. Улар билан вақтни зое ўтказгандан кўра, «МЮ»да ёрдамчи бўлиш яхшироқ.

- Наҳотки, кимгадир ёрдамчи бўлишдан хижолат тормайсизми?

- Ҳар қандай ишда ҳам киши, аввало, лаззат олиши керак. Ҳамма сени тушунса, маслакдош бўлса, раҳбарлик қилса, арзийди. Агар бундай сафдошлар бўлмаса, умринг беҳуда ўтади.

Манба: Sports.ru,

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar