Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.03.2016

Томас Дули: «Эртанги ўйинда имкониятларимиз паст»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 89
Томас Дули: «Эртанги ўйинда имкониятларимиз паст»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида эртага Филиппинни қабул қилади. Учрашувдан олдин матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Томас Дули иштирок этди.
— Ажойиб об-ҳаво, чиройли стадион, шароитларнинг ҳаммаси яхши. Таркибимизба муаммолар бор. Эртага яхши ўйин бўлишидан умидвормиз.

— Тошкентга кучли таркибни ола кела олдингизми?
— Ҳа, бунга ҳаракат қилдим. Айрим футболчилардаги жароҳат туфайли таркибда бўшлиқлар юзага келди. Уларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилдик.

— Қандай натижага умид қиляпсиз?
— Мен реалистман. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги энг кучли жамоа. Бизнинг гуруҳимиз саралаш гуруҳлари орасида энг кучли гуруҳ. Эртанги ўйинда улкан ваъдалар бера олмайман, аммо яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз. Яхши натижага умид қиламиз, яхши таассурот қолдиришга ҳаракат қиламиз. Мусобақа давомида жуда кўп сафарлар қилишга тўғри келди. Эртанги ўйинни ўтказиб олганимиздан кейин яна узоқ сафар қилиб ўз уйимизда ўтадиган КХДРга қарши ўйин учун қайтиб келишимиз керак.

— Футболкангизда "We believe" деган ёзув бор экан. Нимага ишонасиз?
— Филиппин келажакда Осиёда футболи кучли мамлакатлардан бирига айланишига ишонамиз. Ҳозирда Филиппин аҳолисининг 70 фоизини 14 ёшдан кичик фуқаролар ташкил қилади. Филиппин халқи кўпроқ баскетболга қизиқади. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам баскетбол билан шуғуллана олмайди. Футбол билан шуғулланиш учун баланд бўй керак эмас, маҳорат бўлса кифоя. Филиппиннинг 70 фоиз аҳолиси камбағалликда ҳаёт кечиради. Ёшларда эса футбол орқали ўз мамлакати шарафини ҳимоя қилиш имконияти бор.
Мен ишонадиган яна бир нарса, тез орада биз Осиё кубоги мусобақаси финал босқичи иштирокчилари сафига қўшиламиз. Шунингдек, Қатар-2022 саралаш босқичида Филиппин ўзини яхши томондан кўрсатишига ишонамиз.

— Ўзбекистонни гуруҳнинг энг кучли жамоаси деб айтиб ўтдингиз. Бошқа жамоалар билан таққослаганда, Ўзбекистоннинг кучи нимада?
— Ўзбекистон барча жабҳада гуруҳнинг энг кучли жамоаси. Жисмоний, техник, тактик, тажриба, маҳорат боарсида барча жамоалардан устун. ФИФА рейтинги ҳам ўзи ўзидан юзага келмаган. Бунга ўзига яраша сабаблар бор. Филиппиндаги ўйиндаги 5:1 ҳисобидаги натижа мен учун срюприз бўлган. Биз ўга ўйинга кўрган барча тайёргарлигимиз бир пул бўлган. Илк дақиқа гол ўтказиб юборганимиздан кейин ўйин тақдири ҳал бўлганди. Бундай ҳолатда кучли рақибга қарши ўйинда ижобий натижага эришиш қийин.
Яхши ва жуда яхши жамоаларнинг фарқи шундаки, Жуда яхши жамоа сафидаги футболчилар тўғри вақтда тўғри қарор қабул қила олади. Ўзбекистонда бундай футболчилар кўп. Ўзбекистонда Россия, Украина ва бошқа чемпионатларда ўйнайдиган кучли футболчилар кўп. Бизда эса бундай ўйинчилар.
— Ўзбекистоннинг кучсиз жиҳатлари нимадан иборат?
— Бўлиши мумкин, бордир ҳам. Бизга қарши ўйинда бу камчиликлар минимал даражада. Агар Германия бўлганимизда бу камчиликлардан фойдаланишимиз мумкин эди. Лекин футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Эртанги ўйинда икки жамоанинг мақсади икки хил. Биз мухлисларни қувонтириш учун ҳаракат қиламиз. ФУтболда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигини унутмаслик кераклигини яна бир марта эслатиб ўтамиз.

— Таркибда кўп футболчилар йўқлигини инобатга олганди
— Тайёргарлик ва кайфият аъло даражада, иштиёқ юқори. Терма жамоага яги таклиф этилганлар ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar