Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.03.2016

Голли узатма, пенальти ишлаш ёхуд яна легионерларимиз ҳақида

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 162
Голли узатма, пенальти ишлаш ёхуд яна легионерларимиз ҳақида

ФИФА кунлари муносабати билан Хитой, Эрон ва БАА миллий биринчиликларида тур ўйинлари ўтказилмади. Демак, қолган чемпионатларда фаолият юритаётган легионерларимиз натижаларига назар ташлаймиз.

ҚАТАР: Санжар Турсуновдан голли узатма

Санжар Турсуновнинг клуби - «Умм Салал» 23-турда «Ал-Вакра» уйига сафар уюштирди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйин тугашига 4 дақиқа қолган вақтда айнан Санжар фаоллик кўрсатди. Тўпни ўнг қанотда қабул қилган ҳамюртимиз рақиб ҳимоячисини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кирди ва юқоридан аниқ узатма берди. Натижада Сагбо боши билан дарвозани иш­ғол қилди. Бу ҳамюртимизнинг Юлдузлар лигасидаги 7-голли узатмасидир. «Умм Салал»га келсак, клуб яна 5-ўринга кўтарилиб олди.

«Ал-Жаиш» эса муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритган «Ар-Райян»ни 2:1 ҳисобида енгди. ОЧЛ доирасида «Насаф» дарвозасини ишғол қилган Сардор Рашидов бу ўйинда майдонга тушмади. «Жаиш» ушбу ғалабадан кейин очколари сонини 43тага етказди ҳамда финишга 3 тур қолганида, 2-ўринга кўтарилди.

РОССИЯ: Денисов ва «Локо» устун

«Краснодар» Россия премьер-лигаси 21-тури доирасида «Локомотив»ни қабул қилди. Учрашувда «темирйўлчилар» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Одил Аҳмедов ва Виталий Денисов ўз жамоалари сафида бошланғич таркибда майдонга тушиб, тўлиқ вақт фаол ҳаракатланишди. Москваликлар айни пайт 3-поғонада кетаётган бўлсалар, краснодарликлар 7-ўринга тушиб кетишди.

МАЛАЙЗИЯ: кубок учун юриш

Малайзияда чемпионат баҳслари эмас, мамлакат футбол ассоциацияси кубоги чорак финал ўйинлари ўтказилди. Лутфулла Тўраев («Фельда Юнайтед») ва Дилшод Шарофутдинов («Т-Тим») жамоалари кубок беллашувларидан аллақачон чиқиб кетишганди. Яна бир ҳамюртимиз - Воҳид Шодиев эса «Перак» сафида кубок баҳсларида муваффақиятли одимламоқда. «Перак» чорак финалда «Куала-Лумпур» билан тўқнаш келиб, кичик ҳисобда зафар қучди. Ҳамюртимиз мазкур ўйинда 84 дақиқа тўп сурди. Жавоб баҳси 1 апрель кунига белгиланган.

ҚОЗОҒИСТОН: Давлатов петальти ишлади

«Актобе» Қозоғистон премьер-лигаси 2-турида «Тараз»га қарши майдонга тушди. Ҳамюртимиз Бобур Давлатов мазкур ўйинни асосий таркибда бошлади ва «Актобе»нинг муваффақияти учун етарлича тер тўкди. Хусусан, пенальти ишлаб, меҳмонларнинг гол уришларига имкон яратди. Умуман, ёш ярим ҳимоячимиз 65-дақиқада алмаштирилишига қадар фаоллиги билан ажралиб турди.

Александр Гейнрихнинг «Ордабаси»си эса ўз майдонида «Астана»га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Саша ушбу баҳсда майдонга тушмади.

СЕРБИЯ: кетма-кет 2та ютуқ

Ўтган ҳафта ўртасида Сербия кубоги ярим финалининг дастлабки учрашувлари ўтказилди. Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуровнинг клуби - «Явор» ўз майдонида «Борац»га қарши баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва жавоб ўйини олдидан финалга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилди.

«Явор» Сербия чемпионати 27-турида ҳам муваффақиятли ўйнади. «Мателлац» минимал ҳисобда доғда қолдирилган баҳсда Ҳусниддин бошланғич таркибдан жой олди ва иккинчи бўлимда ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди.

------------------------------———————————————-

Одил Аҳмедов («Краснодар»)

Россия премьер-лигаси. 21-тур. «Краснодар» - «Локомотив» - 1:2

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 20та

Голлари сони: 2та

------------------------------———————————————-

Виталий Денисов («Локомотив»)

Россия премьер-лигаси. 21-тур. «Краснодар» - «Локомотив» - 1:2

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 20та

------------------------------———————————————-

Сардор Рашидов («Ал-Жаиш»)

Қатар Юлдузлар лигаси. 23-тур. «Ал-Жаиш» - «Ал-Райян» - 2:1

Ўйнади: -

Жами ўйинлари сони: 21та

Голлари сони: 9та

------------------------------———————————————-

Санжар Турсунов («Умм Салал»)

Қатар Юлдузлар лигаси. 23-тур. «Ал-Вакра» - «Умм Салал» - 0:1

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 8та

------------------------------———————————————-

Ҳусниддин Ғофуров («Явор»)

Сербия супер-лигаси. 27-тур. «Явор» - «Мателлац» - 1:0

Ўйнади: 76 дақиқа, алмаштирилди

Жами ўйинлари сони: 25та

Голлари сони: 4та

------------------------------———————————————-

Александр Гейнрих («Ордабаси»)

Қозоғистон премьер-лигаси. 2-тур. «Ордабаси» - «Астана» - 1:3

Ўйнади: -

Жами ўйинлари сони: 1та

------------------------------———————————————-

Бобур Давлатов («Актобе»)

Қозоғистон премьер-лигаси. 2-тур. «Актобе» - «Тараз» - 1:1

Ўйнади: 65 дақиқа, алмаштирилди

Жами ўйинлари сони: 2та

Голлари сони: 1та

------------------------------———————————————-

Анзур Исмоилов («Чанчунь Ятай»)

Хитой супер-лигаси. 2-тур. «Гуанжоу Эвергранд» - «Чанчунь Ятай» - 3:0

Ўйнади: 90 дақиқа

Жами ўйинлари сони: 2та

------------------------------———————————————-

Егор Кримец («Пекин Гуоан»)

Хитой супер-лигаси. 2-тур. «Тянжин Теда» - «Пекин Гуоан» - 0:0

Ўйнади: 3 дақиқа, захирадан тушди

Жами ўйинлари сони: 1та

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar