Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.03.2016

Ўзбекистон кубоги. «Навбаҳор» – «Қўқон-1912». Превью

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 106
Ўзбекистон кубоги. «Навбаҳор» – «Қўқон-1912». Превью

25 март куни "Қўқон-1912" Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал биринчи учрашувини ўтказади. Жума куни Мурод Исмоилов шогирдлари Наманганда “Навбаҳор” меҳмони бўлади.

Ушбу учрашув олдидан мазкур жамоаларнинг кубок баҳсларидаги ўзаро ўйинлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Ўзбекистон Кубоги доирасида бу жамоалар ўзаро уч марта майдонга тушишган. 1992 йили финалда, 1995 йили эса чорак финалда.

1992 йилги финал учрашувининг асосий ва қўшимча вақтларида ҳисоб очилмаган бўлса, пенальтилар сериясида наманганликлар 6:5 ҳисобида ғалаба қозониб, биллур соврин эгасига айланишган.

1995 йили эса бу жамоаларнинг йўли чорак финалда кесишган. Қўқондаги баҳсда майдон эгалари 4:3 ҳисобида рақибдан устун келишган. Намангандаги жавоб учрашувида эса 2:0 ҳисобида “Навбаҳор” ғалаба қозонган ва ярим финалга йўлланма олган.

Энг қизиғи, наманганликлар ўша мавсумда ҳам Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланишган.

Йўқотишлар
Айни дамда Қўқонда машғулотга зўр берган жамоада яхши кайфият ҳукмрон. Футболчилар икки маҳал машғулотларда иштирок этишмоқда. Мавсум арафасида “Қўқон-1912” жамоаси сафига келиб қўшилган Алишер Зиявуддинов жароҳати боис, машғулотларда қатнашмаяпти.

Собиқ жамоадошлар
Водий дербиси мақомини олган мазкур баҳсда яна бир қизиқарли ҳолатга дуч келишимиз мумкин. “Навбаҳор” сафида тўп сураётган бир қатор футболчилар “Қўқон-1912” жамоасида ўйнаган ёки қишки йиғин чоғида машғулотларда иштирок этган.

Ўтган мавсумда қўқонлик футбол мухлисларида яхши таассурот қолдирган Игорь Голбан 2016 йилни “Навбаҳор”да ўтказмоқда. У 25 март санасида расмий ўйинларда биринчи марта собиқ жамоасига қарши майдонга тушади.

Шунингдек, қишки йиғинлар чоғида маълум вақт “Қўқон-1912” лагерида бўлган Алибобо Раҳматуллаев, Тоҳир Шамсиддинов, Хуршид Асқаров ҳам наманганликлар шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ўйин вақти
25 март куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган учрашув соат 16.00да бошланади. Қўқонда ўтказиладиган жавоб баҳси эса 21 май санасига режалаштирилган. Ушбу беллашув ғолиби, чорак финалда “Пахтакор” – “Бухоро” жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб бориш имконига эга бўлади.

Учрашув ҳакамлари
«Навбаҳор» – «Қўқон-1912»
Бош ҳакам: З. Қодиров (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Р. Нугманов (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент)
Захира ҳаками: А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar