Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.03.2016

Ўзбекистон — Филиппин: Сато Рюжи ҳакамлик қилган ўйинларда Ўзбекистон жамоалари кўпроқ дуранг ўйнаган

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 256
Ўзбекистон — Филиппин: Сато Рюжи ҳакамлик қилган ўйинларда Ўзбекистон жамоалари кўпроқ дуранг ўйнаган

Футбол бўйича Ўзбекистон ва Филиппин терма жамоалари ўртасидаги 24 март куни бўлиб ўтадиган беллашувни япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. ЎФФ расмий сайтининг маълум қилишича, ЖЧ—2018 ва Осиё Кубоги—2019 саралаши доирасидаги учрашув Сато Рюжига ишониб топширилган.

World Referee статистикасига кўра, Сато Рюжи Ўзбекистон жамоалари иштирокидаги бешта беллашувда ишлаган. Эътиборли томони, уларнинг учтасида дуранг натижа қайд этилган.

Хусусан, ёшлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионатида Сато Рюжи ҳакамлик қилган Ўзбекистон — БАА учрашувида 2:2 ҳисоби қайд этилган. ОЧЛ—2015 гуруҳ босқичи доирасидаги «Локомотив» (Ўзбекистон) — «Фулад» (Эрон) баҳсида ҳам Рюжи ҳакамлик қилган, ўйин 1:1 ҳисоби билан якунига етган.

Япониялик реферининг Ўзбекистон жамоалари иштирокидаги яна бир учрашуви 2015 йилнинг 27 март санасига тўғри келади. Ўшанда Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда биринчи бор Жанубий Корея билан сафарда дурангга эришганди. Тежонда ўтган ўртоқлик учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилган.

2016 йил ҳисобидан Сато клубларимиз иштирокидаги яна иккита ўйинда ишлади. 24 февраль куни «Насаф» Саудия Арабистонида «Ал-Аҳли»дан 1:2ҳисобида енгилган бўлса, 15 март куни «Локомотив» Эронда «Фулад Сепаҳон» устидан зафар қучди — 2:0.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва Филиппин миллий терма жамоалари ўртасидаги саралаш учрашуви 24 март куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar