Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.03.2016

Даврон Файзиев «UzReport TV»га ўтди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 111
Даврон Файзиев «UzReport TV»га ўтди

Хабарингиз бор, «UzReport TV» телеканали Англия премьер-лигаси ва Европа чемпионлар лигаси баҳсларини Ўзбекистон ҳудудида эксклюзив тарзда трансляция қилиш ҳуқуқини харид қилган.

Шунингдек, шу йилнинг 10 июнь куни Францияда бошланадиган Евро-2016 мусобақаси ўйинларини ҳам экслюзив тарзда тўғридан-тўғри эфирга узатиш режалаштирилган. Футбол учрашувлари трансляциясини сифатли ва қизиқарли равишда мухлисларга етказишда шарҳловчининг ўрни жуда катта.

Шу сабабли «UzReport TV» телеканали Россиянинг “Матч ТВ” телеканалида фаолият юритаётган бир қатор машҳур футбол шарҳловчиларини, жумладан, Александр Шмурнов, Георгий Черданцев, Денис Казанский, Александр Елагинни шартнома ва ўзаро ҳамкорлик асосида юртимизга таклиф этди.

Улар ўтган йилнинг 15 сентябридан шу йилнинг 31 июлига қадар телеканалимиз орқали АПЛ ва ЕЧЛ ўйинларини шарҳлаш билан биргаликда, телеканал ходимларига ўзига хос мастер класс, яъни маҳорат дарсларини ўтиб беришлари кўзда тутилган.

Ўзбек футбол мухлисларига яна бир ажойиб янгилик ҳақида хабар бермоқчимиз!

Ўзининг чиройли шарҳлари ва қизиқарли фикрлари билан кўплаб мухлислар кўнглидан жой олган таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев «UzReport TV» телеканалида иш бошлади.

Сизга яхши маълум, ҳозирда футбол учрашувлари трансляцияси «UzReport TV» телеканалида рус тилида эфирга узатилмоқда. Тез орада ўзбек тилидаги шарҳлар ҳам бошланади. Бу борада ҳам мухлисларни ажойиб сюрприз кутиб турибди. «UzReport TV» телеканалида сюрпризлар давом этади.

Даврон Файзиев
1983 йилда таваллуд топган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факултетини тамомлаган. 2001 йилдан бери Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” ва “Спорт” телеканалларида спорт шарҳловчиси ва бошловчи сифатида фаолият олиб борган.

Ушбу давр мобайнида жаҳон ва қитъа чемпионатлари, еврокубоклар, миллий чемпионатлар, Ўзбекистон жамоалари иштирокидаги ҳалқаро ўйинларни шарҳлаб келган.

Даврон Файзиев бир қатор спортга ихтисослашган оммавий ахборот воситлари томонидан ўтказилган сўровномаларда доимий равишда пешқадамлик қилиб келаётган рейтинги энг баланд шарҳловчилардан бири ҳисобланади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar