Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.03.2016

Лукас Брауннинг қонида йўталга қарши доридан сўнг допинг пайдо бўлганми?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 101
Лукас Брауннинг қонида йўталга қарши доридан сўнг допинг пайдо бўлганми?

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBA (Regular) йўналиши чемпиони Лукас Брауннинг таъкидлашича, унинг организмида аниқланган препарат йўталга қарши дорида бўлган.

Россия тиббий қўмитаси раиси ўринбосари Эдуард Безгуловнинг сўзларига кўра, допинг Брауннинг организмига дори орқали тушиши мумкин эмас.

"Ҳозир баҳоналар қидирилади, аммо одатда улар икки хил версияни айтишади: ёки йўтал дори ёки уни гўштда дейишади. Иккинчи вариант бўйича велопойгачи Альберто Контадор оқланишга яқин бўлган. Сабаби, допинг пойгачининг организмига гўшт орқали тушиши мумкин эди. Бу ерда умуман бошқа миқдор ҳақида гап кетяпти.

Айтганча, Контадорни барибир дисквалификация қилишди. Лекин суюқлик ҳақидаги ҳикоя жуда кулгули кўриняпти. Биринчидан, Австралияда кленбутеролли дорилар сотилмайди. Иккинчидан, жангдан олдинги ёки кейинги қайдномаларда йўталдан даволаниш ҳақида гап-сўз бўлмаган! Спортчи эса у ерда допинг-тестгача бўлган уч ҳафтада нима қабул қилганини кўрсатиши керак. Учинчидан, доридаги дозалар ҳақиқатдан ҳам болаларбоп ва улар жангдан сўнг аниқланмаган бўларди" - деди Безгулов.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar