Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.03.2016

Футбол тарихида энг кўп гол урган футболчилар ТОП-10

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 421
Футбол тарихида энг кўп гол урган футболчилар ТОП-10

Олдинроқ айни пайтда фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасида энг кўп гол урганлари ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. Бу сафар футбол тарихидаги энг сермаҳсул ҳужумчилар ТОП-10 лиги ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Футбол тарихида энг кўп гол урган футболчилар ТОП-10

10. Жимми Гривз. 663 ўйин - 468 гол
Англия чемпионатида энг кўп гол урган футболчи сифатида тарих саҳифаларидан ўрин олган Гривз 1957-1971 йиллар давомида “Челси”, “Тоттенхэм”, Вест Хэм”, “Милан” клублари ва Англия терма жамоаси учун 468 голга муаллифлик қилган. Жимми Англия чемпионатида 6 марта тўпурар бўлган ҳолда, бу борада ҳам мутлоқ рекорд ўрнатган.
Футбол тарихида энг кўп гол урган футболчилар ТОП-10

9. Лионель Месси. 623 ўйин – 497 гол
5 карра “Олтин тўп” соҳининг урган голлари сони ҳам 500 тага етиб қолди. Лео “Барселона” учун 448 гол уриб, жамоа тарихидаги энг сермаҳсул футболчи бўлиб турибди. Аргентиналик ҳужумчи 2004 йилдан буён 27 шахсий, 97 та шахсий мукофотларга эга чиққан. Шунингдек унинг ҳисобида 36 та рекорд ҳам бор!
Футбол тарихида энг кўп гол урган футболчилар ТОП-10

8. Алфредо ди Стефано. 696 ўйин – 513 гол
“Реал Мадрид” афсонаси Ди Стефано фаолияти давомида 500 дан ортиқ голларга муаллифлик қилган. Алфредо Мадрид жамоасидаги 11 йиллик фаолияти давомида 307 гол уриб, жамоа билан 8 карра Испания чемпиони бўлган ва 5 бора Чемпионлар кубогида муваффақият қозонган. Афсуски икки карра “Олтин тўп” соҳиби ва Ла Лиганинг 5 карра энг яхши тўпурарига жаҳон чемпионатида иштирок этиш баҳти насиб этмаган.
Футбол тарихида энг кўп гол урган футболчилар ТОП-10

7. Уго Санчес. 881 ўйин – 516 гол
Мексикалик футболчи Мадриднинг икки жамоаси “Атлетико” ва “Реал”даги ўйинлари билан ном қозонган. Санчес фаолияти давомида 500 дан ортиқ гол урган. Ана шу голларнинг 208 тасини у “Реал” либосида нишонлаган. Угонинг коллекциясида 20 та жамоавий ва 14 та шахсий ютуқлар мавжуд. У Шимолий ва Марказий Американинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси, Мексиканинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси ва спортчиси сифатида ҳам эътироф этилган.
Футбол тарихида энг кўп гол урган футболчилар ТОП-10

6. Криштиану Роналду. 782 ўйин – 531 гол
Португалиялик ҳужумчи “Спортинг”, “МЮ”, “Реал” клублари ва Португалия терма жамоаси учун 531 гол киритган. Криштиану фаолияти давомида 4 та “Олтин бутса”ни қўлга киритган ягона футболчи ҳисобланади. Роналду “Реал” либосида 353 гол киритган ва у клуб тарихидаги энг сермаҳсул футболчидир. Криш Португалия термаси учун ҳам энг кўп гол урган футболчи сифатида рекорд ўрнатган. 16 та жамоавий, 103 та шахсий мукофотлар, 8 та жаҳон рекорди, 20 та Европа рекорди, 11 та Испания рекорди, 11 та “Реал Мадрид” клуби рекорди – буларнинг бари Криштиануга тегишли!
Футбол тарихида энг кўп гол урган футболчилар ТОП-10

5. Эйсебио. 639 ўйин – 621 гол
“Қора қоплон” лақабли футболчи “Бенфика” клуби таркибида 440 учрашувда 473 та гол уриб, жамоа тарихида ўчмас из қолдирган. Эйсебио Португалия чемпионатида 317, кубогида эса 97 гол урганини ҳам алоҳида эътироф этиб ўтмоқ лозим. Португалиялик афсона 23 йиллик фаолияти давомида 25 та жамоавий (11 та Португалия чемпиони), 22 та шахсий (7 карра Португалия чемпионати тўпурари) ва 16 та махсус совринлар эгаси ҳисобланади.
Футбол тарихида энг кўп гол урган футболчилар ТОП-10

4. Герд Мюллер. 737 ўйин – 659 гол
Германия футболидаги энг кучли футболчи бу Мюллердир. Герд Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси сафида Германия чемпионатида 365 гол урган ҳолда, рекорд ўрнатган. Шунингдек Мюллер Германия терма жамоаси, Чемпионлар лигаси, жаҳон чемпионати тарихидаги энг сермаҳсул футболчи бўлган. Унинг ушбу рекордлари сўнги 5 йилдагина янгиланди. Герд Мюллер 29 шахсий ва 16 жамоавий ютуқларни қўлга киритган.
Футбол тарихида энг кўп гол урган футболчилар ТОП-10

3. Ромарио. 886 ўйин – 688 гол
Бразилиялик афсона фаолияти давомида мингдан ортиқ гол урган саноқли футболчилардан бири ҳисобланади. Бироқ Ромарионинг расмий ўйинлардаги голлари сони 688 тани ташкил этмоқда. Фаолияти давомида Бразилия, Голландия, Испания, Қатар, АҚШ ва Австралия чемпионатларида тўп сурган ҳужумчи 32 та жамоавий, 68 та шахсий совринларни қўлга киритган. Ромарио 1994 йили жаҳон чемпиони бўлиб, жаҳоннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган.
Футбол тарихида энг кўп гол урган футболчилар ТОП-10

2. Ференц Пушкаш. 705 ўйин – 700 гол
Венгриялик футболчи 1943-1962 йиллар давомида роппа-роса 700 та гол киритган. Пушкаш икки клуб тарихида ўчмас из қолдирган саноқли футболчилардан биридир. У Будапештнинг “Гонвед” жамоасида 358 ўйинда 374 гол урган бўлса, 31 ёшидан 38 ёшигача Мадриднинг “Реал”ида 262 учрашувда иштирок этиб, рақиблар посбонларини 242 марта ранжитган. Венгрия миллий термасида эса 85 ўйинда, 84 гол урган Ференц Европалик футболчилар орасида рекорд ўрнатган. Афсуски Пушкаш ватанидаги можаролар туфайли, ўз юртини 31 ёшида ташлаб кетишга мажбур бўлган. Ўша пайтлари уни хоинга ҳам чиқаришган эди.
Футбол тарихида энг кўп гол урган футболчилар ТОП-10

1. Пеле. 812 ўйин – 757 гол
1956-1977 йиллар давомида майдонда тўп сурган футбол қироли фаолияти давомида ”Сантос”, “Космос” клублари ва Бразилия терма жамоаси учун 1283 та гол муаллифи бўлган. Бироқ унинг расмий ўйинда урган голлари сони 757 тани ташкил этмоқда. 3 карра жаҳон чемпиони ҳисобланадиган Пеле 41 та жамоавий ва 71 индивидуал ютуқларга сазовор бўлган. 1998 йили ФИФА уни ХХ асрнинг энг кучли футболчиси деб эътироф этган.
Фурқат Юсупов тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar