Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.03.2016

ОЧЛ. Бурилиш нуқтасими?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 147
ОЧЛ. Бурилиш нуқтасими?

«Локомотив»нинг ОЧЛдаги ғалабалари ғаройиб кўриниш оляпти. «Темирйўлчилар» ўтган мавсум Тошкентда «Ас-Садд»га дарс беришганди - 5:0. Энди сафарда «Сепаҳон» дарвозасига 2та жавобсиз гол йўллашди. Буларга қараб, ҳақиқий эйфорияга бериласан! ОФК қайдномасига назар солсак, жамоа бош мураббийи сифатида Андрей Микляев кўрсатилган. Очиғи, бизга у қадар фарқи йўқ - Мирко Еличич бош мураббийми ёки Андрей Микляев? Муҳими, «Локо»нинг ғолибона одими давомли бўлсин! Ажабмас, Эрондаги 2та ғалаба клубларимиз учун чин бурилиш нуқтасига айланса. Айтганча, ОЧЛнинг амалдаги ғолиби - «Гуанжоу Эвергранд» ҳаммани ажаблантиряпти. Мана, гуруҳ босқичининг ярми тугадики, Хитой жамоаси ҳали ғалаба қозонолмади.

«A» гуруҳи

30 ёшли ҳужумчи Марат Бикмаев ОЧЛда «Локомотив» учун 3-голини урди. Эътиборлиси, у сўнгги марта 2015 йил 4 ноябрда «Машъал» дарвозасини ишғол қилганди. Марат бу орада 7та ўйинни голсиз ўтказди.

Кореялик ҳакам Ким Донг Жиннинг сўнгги 4 йиллик фаолиятига назар солсак, унинг клубларимиз иштирокидаги 5та ўйинни бошқаргани ойдинлашади. Умуман олганда, кореялик рефери ОЧЛда 2013 йили 4та, 2014 йили 5та (хусусан,«Ал-Фотиҳ»-«Бунёдкор»), 2015 йили 5та (хусусан, «Бунёдкор»-«Персеполис» ва «Локомотив»-«Ал-Садд»), 2016 йили эса 2та (хусусан, «Ал-Иттиҳод» - «Локомотив» ва «Пахтакор»-«Тракторсози») ўйинда ишлади.

Бразилиялик ҳужумчи Нилмар (1984 йил 14 июлда туғилган) ОЧЛдаги голлари сонини 12тага етказди. У бу голларни «Ал-Райян» (3та), «Ал-Жаиш» (6та) ва «Ал-Наср» (3та)да нишонлаган. Нилмарнинг Европа Лигасида «Вильярреал» учун 8та гол урганини ҳам эслатиб ўтиш жоиз.

«B» гуруҳи

«Бунёдкор» ОЧЛнинг асосий босқичида сўнгги марта ғалаба қозонганидан буён 3та дуранг ва 6та мағлубият қайд этди.

«Лаҳвия» вакили Диоко Калютика 2013|2014 йиллар мавсумида Қатар чемпионати тўпурари бўлганди. У жорий мавсум ҳам 5та гол урди. ОЧЛда эса голлари ҳисобини энди очди. Ваҳоланки, Диоко Африка Чемпионлар Лигасида 16та голга муаллифлик қилган.

«C» гуруҳи

«Пахтакор» 7та ўйинга чўзилган ғалабасиз сериясига чек қўйди.

«Пахтакор»нинг 22 ёшли ҳужумчиси Игорь Сергеев чемпионат баҳсларида жами 43та гол урган. ОЧЛда эса 6та гол ҳосил қилгани ҳолда 2 марта сариқ карточка олган. У ОЧЛда 2011 йили дебют қилган бўлса, 2012 йили ўйнамаганди.

2011|2012 йиллар мавсумида АПОЭЛ билан ЕЧЛда порлаган бразилиялик Аилтон «Ал-Ҳилол» сафига 2015 йил июлда қўшилган ва 99-рақамни олганди. У ортда қолган давр ичида араб клуби учун чемпионатда 5та, ОЧЛда эса 4та гол урди.

«Ал-Ҳилол» вакили Муҳаммад ал Шлхуб жорий мавсум 3та голга ҳаммуаллифлик қилди. «Сеул» аъзоси Жин Хо Шин ҳисобида ҳам айнан шунча самарали «пас» бор.

«D» гуруҳи

«Ал-Жаиш» ОЧЛда сўнгги 4та ўйинни (саралаш раундини ҳам қўшганда) ғалаба билан якунлади.

Сардор Рашидов Ал-Жаиш»нинг 2016 йил ҳисобидан 10-ўйинида гол урди. Бу унинг йил тақвими бўйича 1-голидир. Ҳамюртимиз бунгача Қатар Юлдузлар лигасида 14 марта асосий таркибда, 7 марта захирадан майдонга тушиб, жами 1305 дақиқада 9та гол ҳосил қилганди.

«E» гуруҳи

Ли Дон Гук. 1979 йил 29 апрелда туғилган. Ж.Корея терма жамоаси сафида 103 марта майдонга тушиб, 33та гол урган. «Поханг Стилерс» клуби тарбияланувчиси. Европада «Вердер» ва «Мидлсбро» клублари сафида тўп сурган. 2009 йилдан буён «Чонбук Хюндай Моторс»да. Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига 2та гол урган. «Суперменнинг қайтиши» фильмида эпизодик роль ижро этган. 2005 йил декабрда Ж.Кореянинг 1997 йилги гўзали Ли Су Жинга уйланган. 5 нафар фарзанди бор.

Деярли 1 йил олдин (2015 йил 17 март) Ж.Кореяга ташриф буюрган Вьетнамнинг «Бин Дуонг» клуби «Чонбук Хюндай Моторс»га 0:3 ҳисобида ютқазганди. Бу йил голлар сони битттага камайди. Ўшанда машҳур Ли Дон Гук «дубл»га эришганди.

«Токио» Хитой клуби билан илк марта дуранг ўйнади.

«F» гуруҳи

«Сеул» вакили Карлос Адриано дастлабки 3та турдаёқ рақиблар дарвозасини 9 марта ишғол қилиб, тўп-урарлар пойгасида энг яқин таъқибчисидан 6та голга ўзиб кетди. У ОЧЛнинг мутлақ рекорди (13та гол)ни янгилаш учун яна 5та гол уриши керак. Эътиборлиси, Адриано ўтган мавсум бу клуб сафида 13та ўйинда майдонга тушиб, 8тагина гол ҳосил қилганди. 2014 йили эса «Тэжон Ситизен» сафида 27та гол уриб, шахсий рекордини ўрнатганди.

«Шандонг Луненг» ОЧЛда 19-марта мағлубиятга учради. Клуб шулардан 6тасида йирик ҳисобда енгилган. Энг йирик мағлубияти 2005 йилги чорак финал баҳсига тўғри келади. Ўшанда хитойликлар Жиддада «Ал-Иттиҳод»га 2:7 ҳисобида ютқазгандилар.

«Санфречче Хиросима» ОЧЛдаги 7-ғалабасини тантана қилди. У қуйидаги жамоалардан устун келган: «Аделаида Юнайтед», «Шандон Луненг», «Поханг Стилерс», «Сеул», «Сентрал Кост Маринерс», «Сидней Уондерерс» ва «Бурирам Юнайтед».

«G» гуруҳи

«Шанхай Теллэйс» вакили Элкесон 3та турда 3та гол урди. У ўтган мавсум «Гуанжоу Эвергранд» учун 2та гол урганди, холос. Бундан ташқари, Элкесон бу турнирда 2 марта огоҳлантирилган ҳам.

«Мельбурн Виктори» ОЧЛда 9-марта дуранг қайд этди. Жамоанинг охирги 4та дуранги фақат корейс клублари билан ўйинларга тўғри келди.

Ироқлик 35 ёшли Моҳанад Қосим Саррай 2015 йили ОЧЛда 5та ўйинни бошқарган эди. Жорий мавсум эса 1 ва 3-турларда ишлади. У 2011 йили ФИФА рўйхатига киритилган. Маълумот ўрнида айтиш керакки, ироқлик ҳакамлар 2012-2014 йилларда ОЧЛ баҳсларида атиги 1 марта ишлашган, холос. 2014 йилнинг 23 апрелида бўлиб ўтган «Ал-Жаиш»-«Бунёдкор» баҳси (1:2)ни ҳам Саррай бошқарганди.

«H» гуруҳи

«Сидней» ОЧЛда 16та ўйин ўтказиб, 5та ғалаба, 5та дуранг ва 6та мағлубият қайд этди. Бу клуб илк бор корейс жамоасини ютишга муваффақ бўлди. Умуман, Австралия клубларининг Ж.Корея вакилларига қарши баҳслардаги статистикаси қуйидагича: 42та ўйин, 11та ғалаба, 16та дуранг,15та мағлубият, тўплар нисбати: 39-52.

Саудиялик ҳакам Фаҳад ал Мирдасий ҳам ОЧЛда ишлашга киришди. У ўтган мавсум гуруҳ босқичида 4та, «плей-офф»да 1та ўйинни бошқарганди.

«Гуанжоу Эвергранд» ўтган мавсум гуруҳ босқичини 3та ғалаба билан бошлаб, қолган 3та турда 1та дуранг ва 2та мағлубият қайд этганди. Ўша 3та ғалабали ўйинда Рикардо Гоуларт 6та гол урганди. Қизиғи, ўшанда ҳам жамоа «H» гуруҳидан жой олганди.

Тур қаҳрамони. Такума Асано (1994 йил 10 ноябрда туғилган) жорий мавсум «Санфречче Хиросима» учун ОЧЛ баҳсларида илк марта гол урди. Ваҳоланки, у бу турнирда 9-марта майдонга тушди. 21 ёшли ҳужумчи Қатарда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати ғолиби саналади. У турнирнинг финалида «дубль» қайд этганди. Асано ёш бўлса-да, шу пайтгача ўз клуби сафида 5та соврин ютишга улгурди.

Хитой клублари шу кунга қадар ОЧЛда (саралаш раундини ҳам инобатга олганда) жами 286та ўйин ўтказиб, 116та ғалаба, 66та дуранг, 104та мағлубият қайд этишган. Тўплар нисбати: 415-355. Жорий мавсумдаги иштирокчилардан бири - «Гуанжоу Эвергранд» кейинги турда ОЧЛдаги 50-ўйинини нишонлайди. Хитой клублари ОЧЛ доирасида энг кўп ўйинни 2015 йили (37та), энг камини эса 2006 йили (10та) ўтказганлар.

Япония клублари ОЧЛда Ўзбекистон жамоаларига қарши 4 марта майдонга тушиб,1та ғалаба,1та дуранг ва 2та мағлубият қайд этишган. Тўплар нисбати: 5-6. «Бунёдкор»нинг Хиросимага илк сафари (2013 йил) 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланганди.

Минтақа ва миллий чемпионатлар бўйича таҳлил

Қатар ва Австралия футболи ўз минтақасида норасмий етакчига айланиб олди. Ўзбекистон клублари ҳам 3-турда бирмунча яхшироқ натижа қайд этиб, коэффициентлар жадвалидаги умумий манзарани бироз эпақага келтиришди. Саудия ва Япония клублари эса вазиятни ўнглай олишмаяпти. Лекин умумий картинада Ж.Корея клублари ҳаммадан яхшироқ кўриняптилар. Улар ўз ўйинларининг ярмида ғалаба қозонишган. ОФК келгуси мавсумлар учун квота ажратишда Таиланд ва БАА клублари натижаларига алоҳида қараши зарурдек. Ахир рақобатни ҳам ўйлаш керак-ку. Вьетнам клуби эса ранг-баранглик учун фойдали. Вьетнамликларнинг ўтган йили «Кашива Рейсол»ни қандай енгишгани эсингиздадир.

Фикрат тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar