Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.03.2016

Дарвозабон Буффон дарвозаларга атаб "дил изҳорларини" ёзди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 77
Дарвозабон Буффон дарвозаларга атаб "дил изҳорларини" ёзди

“Ювентус” клуби ва Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Буффон Италия А сериясида дарвозалар даҳлсизлиги давомийлиги бўйича рекорд ўрнатгандан кейин дарвозаларга дил изҳорлари билдирилган хат ёзди. Буффон 20 йил давом этган рекордни янгилади. Бу “Ювентус”-“Торино” дербисида юз берди. Дарвозабон умумий ҳисобда 973 дақиқа давомида ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади.

“Мен сизларга тескари ўгирилганимда 12 ёшда эдим. Мен ўз ўтмишимни хавфсиз келажагим учун унутдим. Бу ҳис-туйғуларга асосланган юрак танлови бўлди. Шу кундан бошлаб мен сизларга қарамай қўйдим, мен сизларни севишни бошладим. Сизларни ҳимоя қилиш учун севдим. Дарвозанинг биринчи ва охирги ҳимояси бўлиш учун. Мен сиз билан бошқа нигоҳлар билан тўқнаш келмаслик учун қўлимдан келган барча нарсани қилишга ўзимга ваъда бердим. Ёки бу иложи борича камроқ юз беришига ваъда бердим. Бу ҳар гал юз берганда, мени сизни ишончингизни оқлай олмаганиимдан юрагим эзилади.

Биз бир-биримизга зид бўлганмиз, бироқ шу билан бирга ой ва қуёш каби бир-биримизни тўлдирганмиз. Биз бир-биримизга тегишга имконимиз бўлмаган ҳолда бир-биримиз билан ёнма-ён яшашга мажбур бўлганмиз. Мен 25 йилдан кўпроқ вақт аввал ўз танловимни қилиб бўлганман. Мен сизнинг душманлардан қалқонингиз бўлдим. Мен сизнинг фаровонлигингизни ўз манфаатларимдан устун қўйиб, у ҳақда доимо қайғурганман.

Мен сизга орқам билан ўгирилганимда 12 ёшда эдим, бироқ менинг оёқларим, бошим ва юрагим буни қилишга имкон бергунча, сизни ҳимоя қилишда давом этаман”, деб ёзди замонамизнинг энг яхши дарвозабони фейсбукда.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar