Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

21.03.2016

Гульмира Девьятова: «Кучим етганича футбол ўйнайман»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 87
Гульмира Девьятова: «Кучим етганича футбол ўйнайман»

Юртбошимиз жорий йилни «Соғлом она ва бола йили» деб эълон қилар эканлар, «Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур, қудратли элнинг фарзандлари соғлом бўлур», деган халқимизнинг ҳикматли гапини яна бир бор ёдга олдилар. Зеро, ушбу йилнинг асосий мақсад ва вазифалари сирасига соғлом болани вояга етказишда бошқа соҳалар билан бирга, спортнинг аҳамиятини кучайтириш ҳам киритилди. Айниқса, қиз болалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мазкур йил мазмунига айланди. Ҳозирда спорт, хусусан, футбол билан шуғулланаётган қизлар сони йилдан-йилга ортиб боряпти. Аёллар футболига қаратилаётган эътибор самараси ўлароқ, натижалар ҳам ижобий томонга ўзгариб боряпти. 16 ва 19 ёшли қизлардан иборат терма жамоамиз ўтган йили илк маротаба Осиё чемпионатининг финал босқичида иштирок этди. Қаршининг «Севинч» жамоаси эса клублар ўртасидаги халқаро мусобақаларда мақташга арзигулик муваффақиятларга эришди. Катта футбол билан бир қаторда футзал бўйича ҳам мунтазам равишда мусобақалар ўтказиб келиняпти. Мамлакат чемпионати ва кубоги мусобақалари эса терма жамоаларга муносиб номзодларни саралаб беришга хизмат қиляпти. Мамлакатимизнинг етакчи клублари - «Севинч» ва «Андижанка»га рақобат қила олаётган жамоаларнинг юзага келаётгани эса қувонарли ҳол, албатта. Саҳифамизнинг бугунги қаҳрамонлари тажрибали футболчи Гулмира Девьятова ҳамда истеъдодли ёш ўйинчи Насиба Жўраева бўлишган. Ўз вақтида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Гулмира бугунги кунда «Пахтакор» аёллар футзал клубида ўйновчи мураббийлавозимида фаолият юритяпти. Насиба эса ёш бўлишига қарамай, «Локомотив» клубининг етакчи футзалчисига айланган.

- Ўзбекистонда катта футбол билан бир қаторда аёллар футболи, хусусан, футзали ҳам тобора оммалашиб боряпти, - дея сўз бошлади Г.Девьятова. - Мени қувонтирган нарса шу бўлдики, футзал билан шуғулланаётган қизлар сони йилдан-йилга эмас, кундан-кунга ортяпти. Биз футбол ўйнашни бошлаган пайтда қизлар сони кам бўларди. Кейин шароитлар ҳам ҳозиргидек эмасди. Бугун эса нафақат футболда, балки бошқа спорт турлари билан шуғулланишда ҳам шароитлар аъло даражада яратилган. Ҳозир деярли ҳар бир маҳаллада футбол майдончалари бунёд этилган. Майдонда ҳеч бўлмаса ҳаваскор тарзда футбол ўйнаётган болаларни кўриб ҳавас қиламан. Айни пайтда футзал бўйича олий лига аёллар жамоалари ўртасидаги 12-миллий чемпионат баҳслари давом этяпти. Иккита босқич учрашувлари пойтахтимиздаги «Ёшлик» спорт мажмуасида ўтказилди. Бу йилги чемпионатда 11та жамоа иштирок этяпти. Бу ҳам аёллар футзали учун яхши кўрсаткич, деб ўйлайман. Кучли олтиликка кирган жамоалар кейинги босқичда чемпионлик ва совринли ўринлар учун кураш олиб боришади. Қолган жамоалар эса олий лигадаги ўз ўринларини сақлаб қолиш учун курашишади.

- Бир вақтнинг ўзида ҳам майдонда тўп суриш, ҳам унинг ташқарисида туриб шогирдларга мураббийлик қилиш қийинчилик туғдрмаяптими?

- Осон эмас, лекин ҳар иккисини ҳам баробар олиб боришга ҳаракат қиляпман. Йиллар давомида тўплаган тажрибамни ёшларга улашишим керак. Футболга бўлган меҳрим туфайли майдон ташқарисида кўп қолиб кета олмайман. Ғайратим жўшиб, қандай қилиб майдонга тушганимни билмай қоламан. Кучим етганича футбол ўйнайман. Майдонда жараённинг ўзида туриб, шогирдларимни қўллаб-қувватлайман. Бу эса ўз самарасини беряпти.

- «Пахтакор» - шонли клуб. Катта футболдаги жамоага муносиб бўлишга ҳаракат қиляпсизларми?

- Албатта. Бу йил «Пахтакор» жамоасининг 60 йиллиги кенг нишонланади. Ана шу шонли санада натижамиз ижобий бўлиши учун астойдил ҳаракат қиламиз. Чемпионлик учун курашамиз, дея олмайман. Лекин совринли ўринлардан бирини қўлга киритиш учун ҳаракат қиламиз. Таркибимиз жуда ёш. Қизларнинг интилиши, куч-қуввати бор, лекин бироз тажрибасизлик етакчи клубларга қарши кечадиган ўйинларда панд бериб қўймоқда. Яна бир нарсани айтишим керак, ота-оналарнинг ўзлари фарзандларини футзалга олиб келишяпти. Бу ҳам жуда муҳим ҳисобланади. Ўйлайманки, аёллар футзалининг эртаси порлоқ. Эркаклар терма жамоамиз жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани аёллар футзалининг ҳам янги босқичга чиқишига хизмат қилади.

Шундан сўнг, ёш, истеъдодли футзалчи Насиба Жўраеванинг фикрлари билан ҳам қизиқдик.

- Футболга отам олиб келганлар, - деди футзалчи қизимиз. - Ўзлари ҳам миллионлар ўйини мухлисилар. Уйдагилар футбол билан шуғулланишим учун барча шароитларни яратиб беришяпти. Ўқишга, машғулотларга, уй ишларига, ҳамма-ҳаммасига улгуришга ҳаракат қиляпман. Менга кўпроқ футболчиларнинг либослари ва айниқса, бутсаси жуда ҳам ёққан. Шуларга ҳавас қилиб, футболни танладим. Бундан афсусланмайман. Футболга илк борган пайтимда ҳужумда ўйнардим. Лекин кейинчалик мураббийим Воҳид Алиевич ҳимояга қўйдилар. Айнан шу чизиқда ўз ўрнимни топдим. Чунки тан олишим керак, ҳужум чизиғидаги ҳаракатларим унчалик ҳам самара бермаётганди. Биз ҳимоячиларга катта масъулият юкланади. Дарвозабонга яқиндан ёрдам беришимиз керак. Тўп ўтказиб юборилганда ҳам катта масъулият ва жавобгарлик бизнинг зиммамизга тушади. Биласизми, бу нарса ҳаётда ҳам менга асқотяпти. Ўз ишимга масъулият билан ёндашадиган бўлдим. Жавобгарлик ҳисси янада ошди. Спорт, хусусан, футбол инсонни ҳаётга ҳам тарбиялаб борар экан. Шундан жуда хурсандман. Бир йилдан бери «Локомотив» футзал клубида тўп суряпман. Жамоамиз жуда ҳам аҳил, бир-биримизни майдонда яхши тушуниб ҳаракат қиламиз. Ниятларим улкан, келажакда миллий терма жамоада тўп суриш истагидаман.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar