Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

21.03.2016

Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Нефтчи" 0:1

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 80
Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Нефтчи" 0:1

Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал босқич учрашувлари доирасидаги марказий ўйин Самарқандда «Динамо» ва Фарғонанинг «Нефтчи» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Тенг курашлар остида ўтган баҳсда омад меҳмонларга кулиб боқди.

Ушбу учрашув билан Самарқандда янги мавсумга расман старт берилди. Ушбу ўйин мезбонлар бош мураббийи Илҳом Шарипов учун «Динамо»даги дебют ўйин бўлди. Учрашув олдидан «Динамо»да таркиб масаласида жиддий муаммолар бўлишига қарамай, шу куни жамоанинг ёшарган таркиби мазмунли ўйин намойиш этиб, тажрибали рақибга жиддий қаршилик кўрсата олди. Бироқ дастлабки бўлимда ҳеч бир жамоа вазиятни ўз томонига оғдира олмади.

Иккинчи бўлим меҳмонлар ҳужумлари остида бошланди ва улар 47-дақиқада яратилган вазиятдан унумли фойдаланишди. Жарима майдонига етказиб берилган тўпни ҳимоячи Дилёрбек Эрматов Михаил Наумов қўриқлаётган «Динамо» дарвозасига жойлади, 0:1.

Ушбу голдан кейин Фёдоров шогирдлари қарши ҳужум тактикасини танлашди, ўйин тизгини эса самарқандлик футболчилар қўлига ўтди. Бироқ учрашув якунига қадар Азамат Бобожонов, Алишер Холиқов, Комил Шарофутдинов, Жасур Азимов сингари футболчиларда ҳисобни тенглаштириш имконияти пайдо бўлган бўлсада, вазиятларда омад улардан юз ўгирди. Шу куни мухлисларга шиддатли баҳс тақдим этилган ўйинда «Нефтчи» омадлироқ чиқди ва кубок доирасида нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. «Динамо» эса энди бор эътиборини апрель ойидан старт оладиган Биринчи лига баҳсларига қаратади.

Ўзбекистон Кубоги. 1/16 финал.

20 март (якшанба)

«Динамо» (Самарқанд) – «Нефтчи» (Фарғона) – 0:1 (0:0)

Самарқанд, 6 105 томошабин.

Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Ш. Қамаров (Самарқанд)

Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).

Гол: Дилёрбек Эрматов, 47

«Динамо»: Михаил Наумов, Акмал Бозоров, Бунёд Исроилов, Миркомил Локаев, Лазиз Нуриддинов, Ислом Шарипов, Омаджон Тайлоқов, Комил Шарофутдинов, Жасур Азимов, Азамат Бобожонов, Алишер Холиқов (Амиржон Сафаров, 82),

«Нефтчи»: Ўткир Юсупов, Шукурали Пўлатов, Умид Қодиров, Аббос Махсталиев, Илҳом Бойдадаев, Жавоҳир Расулов, Дилёрбек Эрматов, Муҳсинжон Убайдуллаев (Сардор Эминов, 75), Алишер Саматов (Абдураҳмон Абдулҳақов, 90), Отабек Исроилов (Муродбек Бобожонов, 65), Жаҳонгир Меҳмонов.

Огоҳлантиришлар: Жасур Азимов 52 – Муродбек Бобожонов 68.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar