Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

21.03.2016

Ла лига. «Барселона» ғалабани қўлдан чиқарди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 90
Ла лига. «Барселона» ғалабани қўлдан чиқарди

Испания чемпионатининг 31-турида Ла лига пешқадами "Барселона" очко йўқотди. Каталонияликлар "Вильярреал" майдонида иккита тўп билан олдинда бораётиб, якунда ғалабани қўлдан чиқаришди.
"Сариқ сувости кемаси" учрашув бошидан меҳмонларга нисбатан прессинг уюштириб, рақибнинг ўз ўйинини топиб олишига йўл қўймади. Мезбонларнинг 45-сонидаёқ ҳисобни очишлари керак эди. Бакамбу чап қанотда Пикедан ўтиб кетди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Денис Суарес бош билан зарба берганидан сўнг тўп Арданинг оёғига тегиб, дарвоза томон йўл олди, аммо устунга тегиб қайтди. Тўпни Браво эгаллаб олди.

"Барселона" эса хавфли вазият яратмасдан туриб ҳисобни очди. Ўйиннинг 20-дақиқасида Месси жаримадан етказган узатмага чиқишда мезбонлар дарвозабони хатога йўл қўйди. Ҳимоячи қайтарган тўпни Ракитич бўш қолган дарвозага жойлади.

Бош ҳакам Хосе Мария Санчес Мартинес ўйинни карточкалар ёмғири айлантириб юборди. У керак-керакмас жойда оддий қоидабузарликлар учун ҳам сариқ карточкага мурожаат қилаверди. Боз устига, бўлим тугаши арафасида у "Вильярреал" дарвозасига баҳсли пенальти белгилади.
Мессининг узатмасидан кейин Неймар дарвозабон билан юзма-юз ҳолатда тўпни ўнг томонга олиб қочди. Тўп эса узоққа кетмади ва Асенхо унга қўл чўзиб, тўпни ушлаётган эди, Неймар унга урилиб йиқилди. Неймар марказ бўйлаб юмшоқ зарба бериб, пенальтини голга айлантирди.
"Барса" билан ўйинда иккита тўп фарқи билан ортда бораётган жамоа мағлубиятдан қутулиб қолиши осон эмас. "Вильярреал" эса буни уддалади. 57-дақиқажа Денис Суарес жарима майдончасига кирди ва 11 метрли нуқта атрофида зарба йўллади. Браво тўпни ён томонга уриб юборди, Седрик Бакамбу бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

Орадан 3 дақиқа ўтиб Неймар ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйиши мумкин эди. Қарши ҳужумда Мессидан узатма қабул қилган бразилиялик футболчи жарима майдончасининг чап қанотидан ҳимоячиларни алдаганча марказ томон сурилди ва 11 метрли нуқта яқинида деярли бирга-бир вазиятда зарба берди. Асенхо маҳорат кўрсатиб, зарбани қайтарди!

Яна 3 дақиқа ўтиб, "Вильярреал" ҳисобни тенглаштирди. Бурчакдан етказилган тўп Сольдадонинг бошидан Матьёга тегиб, тўрга бориб тушди. Қолган дақиқаларда томонлар бир мартадан яхши вазият яратишди, аммо фойдалана олишмади. Ракитич аниқ зарба бера олмаган бўлса, Адриан Лопес яккама-якка вазиятда зарба беришига Маскерано халал бера олди.
"Барселона" дуранг ўйнаган бўлса-да, "Атлетико" билан орадаги фарқни 9 очкога етказди. Шу билан бирга "кўк-анорранглилар"нинг мағлубиятсиз ўйинлар серияси 38тага етди.
Ла лига, 30-тур
Вильярреал – Барселона 2:2 (0:2, 2:0)
Голлар: 0:1 – 20 Ракитич, 0:2 – 41, пенальти Неймар, 1:2 – 57 Бакамбу, 2:2 – 63, автогол Матье.
Вильярреал – Асенхо, Байи, Рукавина, Марио Гаспар, Руис, Кастильехо, Тригерос, Сориано, Суарес (Пина, 74), Сольдадо (Баптистао, 83), Бакамбу (Адриан, 71).
Барселона – Браво, Суарес, Пике (Матье, 55), Альба, Маскерано, Сержи Роберто, Ракитич, Бускетс, Туран (Дани Алвес, 57), Неймар, Месси.
Огоҳлантиришлар: Туран (13), Пике (16), Сольдадо (20), Сориано (24), Асенхо (40), Руис (41), Рукавина (43), Альба (53), Пина (78), Марио Гаспар (84), Тригерос (85), Маскерано (90).

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar