Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

20.03.2016

Ўзбекистон кубоги. "Бухоро" 1/8 финалга йўл олди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 137
Ўзбекистон кубоги. "Бухоро" 1/8 финалга йўл олди

Ёзёвонда “Ёзёвон-Лочинлари”-“Бухоро” учрашуви ўз якунига етди. Ўзбекистон кубоги 1/16 финал учрашувида бухороликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувда тажриба бобида рақибидан анча устунроқ бўлган олий лига вакили тўлиқ устунликга эга бўлди ва якунда буни ҳисобда акс эта олди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси ўз жарима майдони ичида Саламат Қуттибаевга нисбаттан қўпол ўйнади. Воқеа ёнида бўлган Ҳасан Рўзиев иккиланмасдан ўн бир метрлик нуқтага ишора қилди. Пенальтини Руслан Мельзиддинов аниқ бажариб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида ўнг қанотдан Азиз Ибрагимов жарима майдони сари узатган тўпини Шавкат Саломов тўхтатмай кучли зарб билан дарвозага йўллади. Бу зарбани мезбонлар дарвозабони Алишер Пахритдинов қайтаришга ожизлик қилди-0:2. Ушбу гол “Бухоро” жамоасининг 2016 йилги мавсумдаги бевосита ўйиндан киритган биринчи голи саналишини таъкидлаган бўлар эдик.

Учрашувнинг 36-дақиқасига келиб ҳисоб йирик кўринишга келди. Саломов-Мерзляков-Мурзоев комбинацияси гол билан якунланди. Камолиддин Мурзоев “Бухоро” таркибида ўзининг илк голини уришга мувоффақ бўлди.

41-дақиқада Азиз Ибрагимов бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо ён ҳакам Ибрагимовни ўйиндан ташқари ҳолатда деб баҳолади, гол инобатга олинмади. Биринчи бўлим айнан 0:3 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимда ёзёвонликлар сал жонланишди ва “Бухоро” жамоаси дарвозаси томон зарбалар йўлай бошлашди.63-дақиқада “Ёёвон-Лочинлари”да қилай вазият вужудга келди. Халимовнинг 4-5 метрлардан тепган тўпини Худоёров қайтаришни уддалади.

74-дақиқада Артём Филипосян бухороликларнинг 4 чи голига муаллифилик қилди.

Учрашув 4:0 ҳисобида “Бухоро”нинг ғалабаси билан якунланди ва “Бухоро” 1/8 финалга йўлланмани қўлга киритди.

Қуръага кўра “Бухоро” 1/8 финалда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига рўбарўй келади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar