Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

20.03.2016

«Динамо» «Нефтчи» «тўсиғи»дан ўта оладими?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 101
«Динамо» «Нефтчи» «тўсиғи»дан ўта оладими?

Ўзбекистон Кубоги 1/16 босқич баҳслари доирасидаги марказий учрашув 20 март, якшанба куни Самарқанддаги «Динамо» стадионида бўлиб ўтади. Шу куни «Динамо» азалий рақиби Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасига қарши саф тортади.

ШАРИПОВ – ФЁДОРОВ УЧРАШУВИ

Нимчорак финал босқичига йўлланма берувчи ушбу ҳал қилувчи тўқнашув олдидан меҳмонларнинг имконияти юқорироқ баҳоланаётган бўлсада, «Динамо» жамоаси ҳам янги мураббий қўл остидаги Самарқанддаги мавсумнинг очилиш учрашувида Олий Лига иштирокчиси «Нефтчи»га жиддий қаршилик кўрсатишга интилишини кутиш мумкин. Ушбу баҳсда Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё чемпионига айланган собиқ футболчилари, ҳозирда мураббийлик курсисига ўтирган Илҳом Шарипов ва Андрей Фёдоров қарама-қаршилигини ҳам кузатиш мумкин. Фёдоров Фарғонада бир йилдан буён фаолият юритиб келаётган бўлса, «Динамо»да куни кеча иш бошлаган янги мураббийдан дарҳол натижа талаб қилиш қийин.

УСТУНЛИК РАҚИБ ТОМОНДА

1960 йилда ташкил топган Самарқанднинг «Динамо» ва 1962 йилда асос солинган Фарғонанинг «Нефтчи» клублари Собиқ Иттифоқ чемпионати давомида азалий рақиб саналган бўлинсада, Олий Лига ташкил этилганидан буён ушбу клублар ўртасидаги ўзаро учрашувларда водий клубининг қўли баланд келмоқда. Жамоалар Олий Лига тарихида 44 марта рўбарў келиб, устунлик Фарғона жамоаси томонида. Улар 44 учрашувнинг 31 тасида ғалаба нашидасини суришган бўлса, 10 та ўйинда Самарқанд клуби муваффақият қозонган. Фақатгина 3 та қарама-қаршиликда ғолиб аниқланмай, муроса йўли танланган. Голлар нисбатида ҳам устунлик фарғоналиклар томонида – 84-36.

«ДИНАМО» САМАРҚАНДДАГИ СЎНГГИ 10 ЎЙИНДАН 7 ТАСИДА «НЕФТЧИ»НИ МАFЛУБ ЭТГАН

«Динамо» учун омадсиз ўтган 2015 йилги ўзаро ўйинларда «Нефтчи» Фарғонада 3:1 ҳисобида, Самарқандда эса 0:1 ҳисобида «Динамо»ни мағлуб этган. Кўҳна шаҳардаги сўнгги учрашувда Камолиддин Мурзоев 11 метрлик нуқтани аниқ амалга ошира олмаган.

«Динамо» Самарқандда «Нефтчи» билан ўйинларда 9 марта ғалаба қозонган, 1 марта дуранг қайд этилган, 12 та учрашувда «Нефтчи» Самарқанддан ғалаба билан қайтган.

Самарқандда ўтган охирги 10 йилликдаги ўзаро ўйинлар:

2015 йил «Динамо» - «Нефтчи» 0:1

2014 йил «Динамо» - «Нефтчи» 0:0

2013 йил «Динамо» - «Нефтчи» 2:0

2012 йил «Динамо» - «Нефтчи» 2:0

2011 йил «Динамо» - «Нефтчи» 2:0

2010 йил «Динамо» - «Нефтчи» 3:1

2009 йил «Динамо» - «Нефтчи» 3:1

2008 йил «Динамо» - «Нефтчи» 2:1

2007 йил «Динамо» - «Нефтчи» 2:1

2006 йил «Динамо» - «Нефтчи» 0:1

СОБИҚ ФУТБОЛЧИЛАР ТЎҚНАШУВИ

«Динамо» - «Нефтчи» учрашувида уч футболчи ўзининг собиқ жамоасига қарши майдонга тушиши мумкин. Жумладан, «Динамо» сафидаги тажрибали ҳужумчи Алишер Холиқов 2010 йилда «Нефтчи» таркибида Олий Лига тўпурарига айланган эди. Фарғоналиклар сафидан эса чап қанот вакили Илҳом Бойдадаев ва ўнг қанот ҳимоячиси Алишер Саматовлар ўтган йиллар давомида «Динамо» шарафини ҳимоя қилишганди.

«ДИНАМО» - «НЕФТЧИ» ЎЙИНИНИ КИМ БОШҚАРАДИ?

Самарқанд ва Фарғона жамоалари ўртасидаги ҳал қилувчи кубок баҳсини бошқариб бориш тошкентлик ҳакамлар бригадасига топширилган.

Ўйинни Азиз Асимов бошқариб борса, унга қанотларда Тимур Галиев ва Алишер Пўлатовлар ёрдам бериб боришади. Учрашув назоратчиси эса Марат Исмоилов.

Ўзбекистон Кубоги. 1/16 финал.

20 март (якшанба)

«Динамо» (Самарқанд) – «Нефтчи» (Фарғона)

Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Ш. Қамаров (Самарқанд)

Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).

УЧРАШУВ 15:00ДА БОШЛАНАДИ

Самарқанддаги «Динамо» стадионида бўладиган баҳс 20 март, якшанба куни соат 15:00да бошланади. Ўйинга чиқарилган чипталар «Динамо» ўйингоҳи кассаларида 5000 сўмдан сотилмоқда. Мамлакатимиздаги энг кўркам ўйингоҳлардан бири саналмиш «Динамо» стадиони майдони учрашувга шай ҳолатга келтирилган. Футбол ишқибозларини ушбу учрашувга таклиф этиб қоламиз.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar