Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.03.2016

«Барселона»нинг ушбу мавсумдаги голга айланмаган барча пенальтилари (видео)

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 94
«Барселона»нинг ушбу мавсумдаги голга айланмаган барча пенальтилари (видео)

Ушбу мавсумда Испанияда “Барселона”нинг олдига тушадиган рақиб топилмаяпти. Айни пайтда у энг яқин таъқибчисидан 8 очкога илгарилаб кетган. Примерада азбаройи интрига йўқлигидан Каталония суперклуби ҳамма соҳада биринчи бўлишга қасд қилгандек кўринмоқда. Жамоанинг рекордлар билан биргаликда антирекордларни ҳам кетма-кет янгилаётганини бошқача изоҳлай олмадим.

“Барса” Испания чемпионатининг 27-турида “Райо Валекано”ни енгиб, мағлубиятсиз ўйинлари сонини 35 тага етказиб олган ҳамда Мадриднинг “Реал” жамоаси томонидан ўрнатилган рекордни янгилаган эди.

Ла лиганинг 28-турида Месси “Эйбар” дарвозасини икки бор ишғол қилди ва жамоасининг 4:0 ҳисобидаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Шу тариқа Леонель кетма-кет 8 мавсум давомида йигирматадан гол ура олган илк футболчига айланди.

Миллий биринчиликнинг 29-турида эса антирекорд қайд этилди. “Хетафе”га қарши кечган учрашувининг 11-дақиқасида Лионель Месси пенальтини голга айлантира олмади. Бу аргентиналик юлдузнинг "Барселона" сафида кўкка совурган саккизинчи пенальтисидир. Бунгача Самуэль Это’О ушбу рўйхатда пешқадамлик қилаётган эди.

Мазкур мавсумда “Барса” футболчилари 10 та пенальтидан гол уриша олмади. Тағин бу муваффақиятсизликлар жаҳоннинг айни пайтдаги энг ҳужумкор триосига тегишли бўлиб турганига ҳайрон қолмай иложимиз йўқ. 2015–2016-йилги мавсумда “Барча”нинг учлиги ўзларига берилган имкониятнинг ярминигина самарали якунлаган. Месси ва Неймар 8 мартадан пенальти тепиб, мос равишда тўрттадан гол уришган бўлса, Луис Суарес 4 марта ўн бир метрлик нуқтадан зарба бериб, шундан иккитасида кўзлаган мақсадига эришган.

Tafsilot.uz сайти “Барселона”нинг ушбу мавсумдаги голга айланмаган барча пеналтиларини жамлади. Барчаси қандай рўй берганини ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин:

>

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar