Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.03.2016

1 млрд. еврога тушган чорак финал: у шунга арзийдими?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 122
1 млрд. еврога тушган чорак финал: у шунга арзийдими?

“Манчестер Сити”ни Чемпионлар лигасига олиб чиқиш учун БАА шайхларига 8 йил ва яна 1 млрд. евродан кўпроқ маблағ керак бўлди. Бу давримиз футболидаги энг қиммат лойиҳа.

2008 йил. Ёзнинг охирги кунида БААнинг бир гуруҳ сармоядорлари «Манчестер Сити»нинг тўлиқ акциялар пакетини қўлга киритишган эди. Ўшандан буён Манчестернинг ярми учун янги давр бошланди — клуб пул дарёсида суза бошлади. Бу эса “шаҳарликлар”ни АПЛнинг ўртамиёна клубидан инглиз футболи етакчиларидан бирига айлантирди.

Шунга қарамай, ички чемпионатда муваффақиятга эришган “МанСити” Чемпионлар лигасининг чорак финалидан нарига ўтолмаётган эди. Ва ниҳоят, 2016 йилининг 15 мартида ўз тарихида биринчи марта чорак финалга чиқишни уддалай олди.

Келинг, араб шайхлари “МанСити”га эга чиққанларидан буён топ-клубнинг мана шу камтарона натижасига эришгунига қадар қанча пул сарфлаганини хомчўт қилиб кўрайлик.

2008—2009-йилги мавсум. Муҳим харидлар:

Робиньо (“Реал”) — € 43 млн.

Жо (“ЦСКА”) — € 24 млн.

Найжел де Йонг (“Гамбург”) — 18 млн.

Крейг Беллами (“Вест Хэм”) — € 15,5 млн.

Уэйн Бриж (“Челси”) — € 13,5 млн.

Шон Райт-Филлипс (“Челси”) — € 11,25 млн.

Пабло Сабалета (“Эспаньол”) — € 8,7 млн.

Венсан Компани (“Гамбург”) — € 8,5 млн.

Жами: € 157,4 млн.

Европа лигаси: гуруҳда 1-ўрин, 1/16 финал – “Копенгаген” (2:2, 2:1), “Ольборг” (2:0, 0:2; пеналтилар сериясида 4:3 ҳисобида ғалаба қозонади), “Гамбург” (1:3, 2:1)

2008 йилнинг баҳорида мавсумнинг сўнгги ўйинида «Манчестер Сити» “Мидлсбро”дан 1:8 ҳисобида мағлубиятга учради. Аммо ҳалол ўйин мукофотини ютгани учун УЕФА Кубоги саралаш босқичида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлди. Жамоа мухлислари еврокубокда узоқроққа боришни орзу қилишган бўлса-да, манкунианликларнинг сўнгги мавсумда бўлгани каби нурсиз ўйинлари бунга имкон бермади. Ҳатто Манчестер юлдузи бўлиш истагида жамоа сафига қўшилган Робиньо ҳам борлиги ҳам “Сити”га айтарли ёрдам беролмади.

Марк Хьюз бошқарган «Манчестер Сити»га УЕФА кубогида омад кулмади — жамоа чорак финалда “Гамбург”га мағлуб бўлди. Бироқ мавсум давомида “Сити” очилди. Чап қанотда Уэйн Бриж, ўнг қанотда Пабло Сабалета, марказий ҳимояда эса бугун баъзилар ҳайкалини қўйишни таклиф қилаётган Венсан Компани ажойиб ўйин намойиш этишди. Гарчи трансферлари учун кетган пулни оқлайдиган даражада бўлмаса ҳам таянч ҳудудда Найжел де Йонг, Робиньолар яхши ҳаракат қилишди.

2009—2010-йилги мавсум. Муҳим харидлар:

Эммануэль Адебайор (“Арсенал”) — € 28 млн.

Карлос Тевес (“Вест Ҳэм”) — € 28 млн.

Жолеон Лескотт (“Эвертон”) — € 27,5 млн.

Роке Санта Крус (“Блэкберн”) — € 21,2 млн.

Коло Туре (“Арсенал”) — € 18,7 млн.

Гарет Барри (“Астон Вилла”) — € 13,9 млн.

Жами: € 147,3 млн.

Еврокубоклар: иштирок этишмади.

2010 йилининг баҳорида “Манчестер Сити” Чемпионлар Лигасига чиқиш учун курашга киришди. Афсуски, уринишлар бесамар кетди. Англияга берилган тўртинчи йўлланма “Тоттенхэм”га насиб қилди. Манкунианликлар

Шундай бўлса-да, мавсум давомида “Сити” ёрқин ўйинлари билан ўзининг амбицияларини намойиш эта олди (масалан, “МЮ” (3:4), “Арсенал” (4:2) устидан қозонилган ишончли ғалабалар).

Эски қаҳрамонлар – Робиньо, Беллами ўзларини кўрсатишди. Улар сафини Адебайор ва Тевес тўлдиришди.

2010—2011–йилги мавсум. Муҳим харидлар:

Эдин Жеко (“Вольфсбург”) — € 37 млн.

Яя Туре (“Барселона”) — € 30 млн.

Марио Балотелли (“Интер”) — € 29,5 млн.

Давид Сильва (“Валенсия”) — € 28,75 млн.

Александар Коларов (“Лацио”) — € 22,7 млн.

Жеймс Милнер (“Астон Вилла”) — € 22 млн.

Жером Боатенг (“Гамбург”) — € 12,5 млн.

Жами: € 182,5 млн.

Европа лигаси: гуруҳда 1-ўрин, 1/16 финал – “Арис” (Греция) (0:0, 3:0), 1/8 финал – “Динамо” Киев (Украина) (0:2, 1:0).

“Сити”нинг трансфер сиёсатини бошқариш имконига эга бўлган Роберто Манчини “шаҳарликлар” ишончини оқлади – жамоа АПЛда “МЮ” ҳамда “Челсидан кейин” учинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигаси йўлланмасига сазовор бўлишди. Сўнгги турда “Арсенал”ни мағлуб этиб, миллий чемпионатда учинчи ўринни эгаллагани учун жамоа Чемпионлар лигасидаги иштирокини тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан бошлашди. Ўша пайтлардаёқ ҳозирги жамоанинг қиёфаси шакллантира бошланган, Харту, Компани и Сабалетелар сафига Коларов, Давид Сильва ва Яҳё Турелар ҳам қўшилган эди.

Европа Лигасида “Сити” унчалик ёрқин ўйин кўрсатолмади. “Шаҳарликлар” «Ювентус»дан илдамлаб кетиб, гуруҳдан муносиб тарзда чиқишга мушарраф бўлишди, бироқ турнирнинг 1/16 босқичида Киевнинг “Динамо”сига ютқазиб қўйди.

2011—2012-йилги мавсум. Муҳим харидлар:

Серхио Агуэро (“Атлетико”) — € 45 млн.

Самир Насри (“Арсенал”) — € 27,5 млн.

Стефан Савич (“Партизан”) — € 12 млн.

Жами: € 96 млн.

Чемпионлар лигаси: гуруҳда 3-ўрин, 10 очко ( «Бавария» ва «Наполи»дан кейин) Европа Лигаси: «Порту» (2:1, 4:0), «Спортинг» (0:1, 3:2).

“Манчестер Сити”нинг Чемпионалар лигасидаги дебюти омадсиз кечди — “ўлим гуруҳи”даги учинчи ўрин билан учиб кетди. Адолат юзасидан айтадиган бўлсак, унинг рақиблари кучли эди. Масалан, ушбу квартетда биринчи ўринни эгаллаган “Бавария” финалгача етиб борган эди. “Наполи” эса қўшимча вақтда бўлажак чемпион “Челси”га чорак финал йўлланмасини бой берди.

АПЛда эса ҳаммаси кўнгидагидай кечди. “Сити” з8-турда ўйинга қўшиб берилган дақиқақаларда “Куинз Парк Рейнджерс”ни мағлуб этиб Премьер-лига ғолибига айланди.

2012—2013-йилги мавсум. Муҳим харидлар:

Хави Гарсия (“Бенфика”) — € 20,2 млн.

Матья Настасич (“Фиорентина”) — € 15,2 млн.

Жек Родуэлл (“Эвертон”) — € 15 млн.

Жами: € 61,95 млн.

Чемпионлар лигаси: гуруҳда 4-ўрин, 4 очка (“Боруссия” (Дортмундт), “Реал” (Мадрид) ва “Аякс”дан кейин).

Яна Манчини, яна “ўлим гуруҳи” ва яна омадсизлик. Бунинг устига чемпионатдаги йўқотишлар. Хуллас, манчестерликлар Манчини боши берк кўчага кириб қолганини тушуниб етишди. У таркибни кучайтириш, орзусидаги “олтин” жамоани шакллантириш мақсадида сотиб олган футболчилар асосий таркибнинг ҳал қилувчи ўйинчиларига айлана олишмади. Чемпионлар лигасида ҳам Туре, Сильва ҳамда Агуэро бошчилигидаги эски қўшинга суянишга тўғри келди. Натижа тўрт жамоадан иборат гуруҳда 4-ўрин бўлди.

2013—2014-йилги мавсум. Муҳим харидлар:

Фернандиньо (“Шахтёр”) — € 40 млн.

Стефан Йоветич (“Фиорентина”) — € 26 млн.

Альваро Негредо (“Севилья”) — € 25 млн.

Хесус Навас (“Севилья”) — € 20 млн.

Жами: € 116 млн.

Чемпионлар лигаси: гуруҳда 2-ўрин (“Бавария”дан сўнг); 1/8 финал – “Барселона” (0:2, 1:2).

“Манчестер Сити” жамоа бошқарувига Мануэля Пеллегринини олиб келиш орқали олдинга бир қадам ташлагандай бўлди. “Шаҳарликлар” Англия Премьер лигасида мавсумни кўтаринки руҳда ўтказиб, чемпион бўлишди. Шунингдек, жамоанинг Европа чемпионлари лигасидаги юриши ҳам муваффақиятли чиқди — манкунианликлар турнирнинг 1/8 босқичигача етиб боришди. Бироқ мазкур босқич “МанСити” учун охиригиси бўлди. Инглиз клубининг ЕЧЛдаги иштирокига “Барселона” нуқта қўйди. “Кўк-анор ранглилар”га қарши кечган ўйинларда ғолиб чиқиш учун “шаҳарликлар”да айтарли ҳеч қандай имконият йўқ эди.

2014—2015-йилги мавсум. Муҳим харидлар:

Эльяким Мангала (“Порту”) — € 40 млн.

Вильфред Бони (“Суонси”) — € 32,3 млн.

Фернандо (“Порту”) — € 15 млн.

Жами: € 97,8 млн.

Чемпионлар лигаси: гуруҳда 2-ўрин (“Бавария”дан сўнг); 1/8 финал – “Барселона” (1:2, 0:1).

“Манчестер Сити”нинг Чемпионлар лигасидаги иштироки тарихини ўрганар экансиз, Голливуднинг ҳар куни бир хил воқеа такрорланаверадиган “Суғур куни” номли фильмини ёдга оласиз. Манкунианликлар гуруҳда яна ўша “Бавария” ва “ЦСКА” билан тўқнаш келишади. Яна мюнхенликлар биринчи, манчестерликлар эса иккинчи ўринни эгаллашади. 1/16 финалда эса яна “Барселона”га қарши майдонга тушишади. Бу сафар осонликча жон беришмаган бўлсалар-да, барибир турнирнинг асосий фаворитларидан бирини ортда қолдириб кетишолмайди.

2015—2016-йилги мавсум. Муҳим харидлар:

Кевин Де Брёйне (“Вольфсбург”) — € 74 млн.

Рахим Стерлинг (“Ливерпуль”) — € 62,5 млн.

Николас Отаменди (“Валенсия”) — € 44,6 млн.

Жами: € 203,7 млн.

Чемпионлар лигаси: гуруҳда 1-ўрин, 1/8 финал – “Динамо” Киев (3:1, 0:0)

Ушбу мавсумда “ўлим гуруҳи”га тушиб қолган бўлса-да, “МанСити”нинг омади чопди. “Ювентус”, “Севилья” “Боруссия М” жамоалари ўрин олган гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Ўз тарихида биринчи марта! Ушбу тарихий натижанинг қўлга киритилишида ўтган йили ёзда жамоага келиб қўшилган Отаменди, Стерлинг и Де Брёйнеларнинг ҳиссаси катта бўлди. Турнирнинг нимчорак финалида икки ўйин натижасига кўра Киевнинг “Динамо”сидан устун келган манкунианликлар яна бир тарихий натижани қайд этишди: илк марта чорак финал остонасидан ҳатлаб ўтишди. Балки бу ҳам ҳаммаси эмасдир?! Нима бўлган тақдирда ҳам жамоанинг шу кунга қадар қўлга киритган камтарона натижалари ортида катта пул турибди. Жуда катта пул. Шунчалар каттаки, шу пайтгача бундай натижа учунгина ҳеч ким бунча пулни харжламаган.

Саккиз йил давомида сарфланган жами пул: € 1,062 млрд.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar