Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.03.2016

Ўзбекистон кубоги. «Машъал» «Машъал-2»ни пенальтилар сериясида мағлуб этди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 114
Ўзбекистон кубоги. «Машъал» «Машъал-2»ни пенальтилар сериясида мағлуб этди

Бугун Ўзбекистондан кубогининг 1/16 финал босқичида доирасида "Машъал" ва жамоанинг фарм-клуби ҳисобланган "Машъал-2" тўқнаш келди.
Учрашувнинг 38-дақиқасида Шокир Юлдашевнинг зарбаси аниқ чиққан эди, лекин Илёсов маҳорат кўрсатди. Тенг курашлар остида ўтган ўйиннинг биринчи бўлимида ҳеч бир жамоа дарвозаларни ишғол эта билмади ва жамоалар танаффусга йўл олди.
Иккинчи бўлимни ҳам биринчилик жамоамиз шижоат билан бошлади. Баҳодир Муртозаевнинг зарбасини дарвоза тўсини бартараф этди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳар ҳар икки жамоа ҳужумлар ташкил этган бўлса ҳам дарвозаларни ишғол эта олмади. Асосий 90 дақиқаликда ҳисоб очилмади ва қўшимча 15 дақиқадан икки бўлимга ўтилди. Биринчи 15 дақиқаликда ҳам ҳеч бир жамоага гол киритиш насиб этмади. 110 дақиқада Зоҳир Қўзибоев ҳакамга эътирози учун майдондан четлаштирилди. Қўшимча дақиқаларда ҳам ғолиб аниқланмади ва омад лотореясига ўтилди.

Пенальтилар серияси ҳам муросасиз кечди якунда асосий таркиб жамоаси 8:7 ҳисобида ғалаба қозонди.

Кейинги босқичга йўл олган "Машъал" нимчорак финал ўйинини 25 март куни "Пахтакор-2" - "Сўғдиёна" учрашуви ғолибига қарши ўтказади.

Ўзбекистон кубоги, 1/16 босқич
Муборак, 19.03.2016, Баҳром Вафоев номли стадион
"Машъал-2" - "Машъал" 0:0 (пен 7:8)
Ҳакамлар: Н. Қосимов (Қарши), Б. Канназаров (Нукус), Д. Сарсенов (Нукус), Р. Абдувохидов (Қарши)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Карши).
Огоҳлантириш: Аваз Агалиев (23), Баҳодир Муртозаев (55),
Четлаштириш: Зоҳир Қўзибоев (110),
"Машъал-2": 74.Раҳимжон Давронов, 2.Муҳаммад Тошпўлатов, 5.Дониёр Умаров, 8.Алибек Раҳматуллаев, 9.Баҳодир Муртозаев (c) (6.Аллаёр Раупов 60), 10.Санжар Аҳмедов, 11.Муни Мирмуҳсин Юсупов, 14.Суннатилло Рустамов, 15.Аҳроржон Иноятов, 17.Носирбек Эронов (24.Ёдгор Назаров 95), 20.Шокир Юлдашев.
"Машъал": 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Искандар Шайқулов, 6.Сардор Абдураимов, 7.Зоҳир Қўзибоев (c), 9.Ҳумоюн Муртозаев (90.Зафар Тўраев 60), 13.Шаҳзод Шайманов, 18.Аббос Шодмонов (19.Мирзоҳид Ғофуров 92), 24.Сирожиддин Раҳматуллаев, 25.Ихтиёр Тошпўлатов (10.Жамшид Ҳасанов 62), 27.Ғулом Ҳайдар Гулямов, 55.Аваз Агалиев.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar