Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.03.2016

Қодиров Путин тасвирланган футболкани кийган ўйинчининг жаримасини тўлашни таклиф қилди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 114
Қодиров Путин тасвирланган футболкани кийган ўйинчининг жаримасини тўлашни таклиф қилди

Чеченистон раҳбари ва «Терек» футбол клуби фахрий президенти Рамзан Қодиров Владимир Путин сурати акс этган футболкада майдонга тушган «Локомотив» ўйинчиси Дмитрий Тарасов учун ҳар қандай жаримани тўлашни таклиф қилди, деб ёзади «РБК». «Локомотив» президенти Олга Смородская номига ёзилган тегишли хатни Чеченистон парламенти спикери Магомед Даудов ўз Instagram’ига жойлади.

Тарасовнинг хатти-ҳаракатини «юқори баҳолаган ҳолда», Қодиров «Терек» маблағлари ҳисобидан «ҳар қандай жаримани тўлаш ҳақида»ги таклиф билан чиқди. Хусусан, Чеченистон клуби УЕФА ўйинчига солган 5 минг евро жаримани тўлашни сўради.

Хат юборилгани ҳақидаги маълумотни «Терек» директори Аҳмад Айдамиров тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, «Фенербахче» билан учрашув якунлангач, Тарасов жамоа футболкасини ечган, шунда унинг остида Путиннинг ҳарбий либосда тушган сурати ҳамда «Энг хушмуомала президент» ёзуви жойлаштирилган бошқа футболка борлиги маълум бўлган эди. «Локомотив» раҳбарияти бу ҳаракати учун Тарасовни 300 минг евро миқдорида жаримага тортгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Грознийнинг «Терек» жамоаси футболчини Москва клубидан жаримаси билан бирга сотиб олишга тайёр эканлигини билдирган эди. Аммо кейинроқ футболчининг агенти клуб футболчига 300 минг евро миқдорида жарим солганини рад қилган.

18 март куни эса УЕФА Москванинг «Локомотив» футбол клуби ярим ҳимоячиси Дмитрий Тарасановни Путин сурати туширилган футболка билан майдонга чиққани учун 5 минг евро миқдорида жаримага тортди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar