Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.03.2016

Анонс: Манчестер дербиси ва яна кўриш керак бўлган 8та ўйин

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 101
Анонс: Манчестер дербиси ва яна кўриш керак бўлган 8та ўйин

Россия: Аҳмедов Денисовга қарши

«Краснодар»-«Локомотив»

20 март, 21:30

Россия терма жамоасига жалб этилган «Локомотив» дарвозабони Гилерме ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен бу онларни жуда ҳам узоқ кутдим. Энди бу имкониятдан унумли фойдаланишни жуда ҳам истайман. Россия термаси учун боримни беришга тайёрман. Ҳозирча эса «Локомотив» билан яхшироқ натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз. Албатта, клубда қанча яхши ҳаракат қилсам терма жамоадаги ўрнимга ўз таъсирини ўтказади. Менга бундай имкониятни берилишидан жуда ҳам хурсанд бўлардим. Россияни жуда ҳам яхши кўраман. Россия термаси тарихидаги биринчи хориж футболчи эканман. Албатта, бу жуда катта нарса. Энди масъулиятни бўйнимга олган ҳолда. Билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан», - дейди Гилерме.

Италия: Турин дербиси қизиқроқми ёки...

«Рома»-«Интер»

20 март, 00:45

Еврокубоклардан чиқиб кетган италян жамоалари энди бор эътиборини «А» серия ўйинларига қаратади. Албатта, бу ҳолат чемпионатдаги интригани ошириши мумкин. «Рома» ва «Интер» ўртасидаги баҳс эса, фақат турнир жадвалидаги ҳолат туфайли қизиқарли кечмайди, балки бу жамоаларнинг ўртасидаги ўйинлар доим ҳам кескин руҳда ўтиб келган. Миланликлар беқарор ўйинлари Манчини келгач йўқолгандек туюлганди, аммо жамоада ҳали қиладиган ишлар кўплиги ҳам бор гап. «Бўрилар» эса Спалетти бошчилигида чемпионатда анча яхши ўйин намойиш этмоқда – охирги учта ўйиннинг барчасида ғалаба.

«Торино»-«Ювентус»

20 март, 19:00

Кетма-кет 10 ўйин. 926 дақиқа. Бу рақамлар «Ювентус» дарвозабонининг фантастик кўрсаткичлари. Албатта, мусобақанинг даражаси ҳақида ҳамма ҳар хил гапирмоқда. Балким Буффоннинг қуруқ серияси айнан шу турда барҳам топар.

Кўрамиз, Иммобиле ва «Торино»га қарши кечадиган баҳсга Аллегри шогиртлари қанчалик тайёр. Албатта, «Бавария» қарши кечган 120 дақиқа уларга қисман бўлса ҳам таъсир ўтказиши мумкин.

Франция

«ПСЖ»-«Монако»

21 март, 01:00

Франция чемпионатини дунёдаги энг севимли чемпионат деб бўлмайди. Чунки, у ерда «ПСЖ»га рақобатчи топилмаяпти. Бу мавсум ҳам олтин медаллар аллақачон ўз эгасини топиб бўлди. Чемпионат якунига 8 тур бор «ПСЖ» эса энг яқин таъқибчисини роппа-роса 25 очко ортда қолдириб чемпионлик масаласини узил-кесил ҳал қилиб бўлди. Ибра ва унинг жамоадошлари охирги турда «Труа» дарвозасини нақ 9 марта (!) ишғол қилганидан хабарингиз бўлса керак.

«Монако»нинг ҳам кўзлаган манзили тайин. Улар иккинчи ўрин учун курашишмоқда ва энг яқин таъқибчилари - «Ренн»дан 4 очко олдинда. «Ренн» бу турда ўз учрашувини ўтказиб бўлганини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Демак, ҳозир «Монако» «Ренн»дан битта кам ўйин ўтказган.

Испания: «Вилярреал»-«Барселона» ёки «Реал»-«Севилья»

«Вилярреал»Барселона»

20 март, 20:00

ЕЧЛ доирасида «Арсенал»га чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйган каталонияликлар Ла-лиганинг бу турида «Вилярреал» майдонига сафар уюштирди. Табиийки Энрике шогиртларини осон ўйин кутаёигани йўқ. «Сариқ сув ости» кемаси ўз майдонида доим ҳам грантларни қийнаб келган. Кўрамиз бу сафар нима бўларкин.

«Реал»-«Севилья»

21 март, 00:30

Бу учрашувни кўриш учун «Реал» ёки «Севилья» мухлиси бўлишингиз шарт эмас. Ёдингизда бўлса, «Севилья» биринчи даврада «Реал»ни ҳам «Барселона»ни ҳам таслим этишни уддалаганди. Бу сафарги учрашувда ҳам «қаймоқранглилар»га осон бўлмаслиги аниқ. Кучли ҳимоя чизиғи ва ҳужумга эга бўлган Эмири шогиртлари испан грантлари билан кечадиган баҳсларда қўрқмай ўйнамоқда.

Англия: «Арсенал» «пойгани» давом эттира олмади

«Эвертон»-«Арсенал»

19 март, 17:45

ЕЧЛни тарк этишга мажбур бўлган «Арсенал» энди истайдими йўқми бутун эътиборини ички чемпионат баҳсларига қаратади. Албатта, Венгер жамоаси бундан ҳам қуруқ қолмаслиги учун охирги турларда максимал даражада ҳаракат қилиши талаб этилади. Ҳозирча пешқадамлардан битта кам ўйин ўтказган «тўпчилар» «Лестер»дан 11, «Тоттенхэм»дан 6 очкога ортда бормоқда.

Бу турда уларни яна бир қийин баҳс кутиб турибди. Аниқроғи, Арсен Венгер шогирдлари «Гудиссон Парк»да «Эвертон» қаршилигини синдириши талаб этилади. Роберто Мартинес шогирдлари ўз майдонларида осонликча жон бермаслигини барча язши билади. Кўрамиз, қизиқарли кечиши деярли аниқ бўлган баҳсда кимнинг қўли баланд келаркин.

«Манчестер Сити» «Манчестер Юнайтед»

20 март, 21:00

Манчестер дербиси. Албатта, икки клубни ҳам ЕЧЛ йўлланмасини берадиган ўриндан тушиб қолиш ниятлари йўқ. Ҳозирча «Манчестер Сити» 51 очко билан 4 ўринда, «МЮ» эса, 47 очко билан 6 ўринда бормоқда. Бу баҳсдаги мағлубият «шаҳарликлар»ни 5 ўринга тушуриб юбориши мумкин фақат, агар «Вест Хэм» «Челси» «Стэмфор бридж»да таслим қила олса. Агар аксинча бўлиб «МЮ» мағлубиятга учраса, ЕЧЛ йўланмасидан қуруқ қолиш эҳтимоли юқори бўлиб қолади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar