Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.03.2016

Wanda Group коррупцион можародан кейинги ФИФАнинг биринчи йирик ҳомийсига айланди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 84
Wanda Group коррупцион можародан кейинги ФИФАнинг биринчи йирик ҳомийсига айланди

Хитойнинг энг бой одами Ван Цзяньлинга тегишли, қурилиш соҳасида фаолият юритувчи Wanda Group компанияси ФИФАнинг коррупцион можародан кейинги биринчи йирик ҳомийсига айланди, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

Wanda Group ФИФА билан шартнома тузганини 18 мартда ўз сайтида маълум қилди. Шартномага кўра компания ФИФА номи остида 2030 йилгача ўтувчи спорт мусобақалари, жумладан бу давр ичида ўтадиган 4 та жаҳон чемпионати учун асосий ҳомийлик ҳуқуқларини олади. Wanda Group ФИФАнинг асосий ҳомийси сифатида қайд қилинган биринчи хитой компанияси бўлди.

Айни вақтда ФИФАнинг асосий ҳомийлари қаторига “Газпром”, Adidas, Coca-Cola, Hyundai ва Visa киради.

Ван Цзяньлинь Forbes журнали талқинига кўра, дунёнинг энг бой одамлари орасида 18-ўринни ва Хитойда 1-ўринни эгаллайди. Унинг давлати 28,7 млрд долларга баҳоланмоқда. Тадбиркор биринчи марта спорт соҳасига сармоя киритаётгани йўқ: 2015 йилда Wanda Group Испаниянинг “Атлетико” футбол клубининг 20 фоиз акциясини ва триатлон бўйича халқаро мусобақалар оператори Ironman — World Triathlon Corporation сотиб олганди. Бундан ташқари, компания спорт маркетинги билан шуғулланувчи Infront Sports & Media AG компаниясини ҳам сотиб олган. Bloomberg’нинг таъкидлашича, Infront компаниясини ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттернинг жияни Филипп Блаттер бошқаради ва бу битим Цзяньлинга Йозеф Блаттер билан яқинлашишга ёрдам берган.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar