Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.03.2016

ЕЧЛ чорак финал жуфтликларига қисқача изоҳлар

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 72
ЕЧЛ чорак финал жуфтликларига қисқача изоҳлар

Кеча, 18 март куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. УЕФА расмий сайти чорак финла жуфтликларининг ҳар бирига алоҳида таъриф бериб ўтди.

«ПСЖ» — «Манчестер Сити»
Мазкур жуфтлик аниқланиши билан УЕФА расмий сайти унга: «Европанинг айни вақтдаги энг бой икки жамоаси», деб таъриф берди. Париж ва Манчестер шаҳри жамоалари ҳозирга қадар ўзаро фақатгина бир марта — 2008/2009 йилги мавсумда УЕФА Кубогининг гуруҳ босқичида тўқнаш келган. Англияда бўлиб ўтган ўйинда ҳисоб очилмаган эди.

«Вольфсбург» — «Реал Мадрид»
Бу жуфтлик ҳозирга қадар Европа миқёсидаги турнирларда ўзаро учрашмаган. «Вольфсбург» клуби аъзоси Юлиан Дракслер «Шальке» шарафини ҳимоя қилаётганида Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида «Реал Мадрид» билан икки бор тўқнаш келган. Қизиқ томони, «Шальке» 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган битта ўйинда Дракслер кўриниш бермаган.

«Бавария» — «Бенфика»
Мазкур жамоаларнинг сўнгги олти тўқнашувида Португалия клуби ғалаба қозона олмаган. Иккита беллашувда кучлар тенг келган бўлса, қолган тўртасида Мюнхен клубининг қўли баланд келган. Бу икки жамоа сўнгги бор 1995 йилда ўзаро майдонга тушган.

«Барселона» — «Атлетико Мадрид»
Мадрид жамоаси кетма-кет учинчи мавсум чорак финалда Испания клуби билан тўқнаш келмоқда. Икки йил муқаддам Диего Симеоне жамоаси «Барселона»ни турнирдан чиқариб юборган эди. «Камп Ноу»да 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилган бўлса, Мадридда «Атлетико» ягона гол эвазига зафар қучган. Ўтган мавсумда эса «Реал» икки ўйин натижасига кўра «Атлетико»дан 1:0 ҳисобида устун келган.

Аҳамиятли томони, Каталония клуби «Атлетико»га қарши ўзаро ўйинларнинг сўнгги олтитасида ғалаба қозонган. Месси бу ўйинларнинг бештасида гол уришга муваффақ бўлган. Умуман олганда, Месси «Атлетико» учун энг хавфли футболчи. Аргентиналик ҳужумчи мазкур жамоага қарши 25 та ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол урган.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar