Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.03.2016

Ўзбекистон чемпионатидаги энг қиммат легионерлар

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 82
Ўзбекистон чемпионатидаги энг қиммат легионерлар

Олдинроқ Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчилари ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. Бу сафар transfermarkt.de сайтидаги маълумотлар асосида Олий лигада тўп сураётган энг қиммат легионерлар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Ўзбекистон чемпионатидаги энг қиммат легионерлар

7-8. Кахи Махарадзе (“Локомотив”) – 200 минг евро
transfermarkt.de’нинг маълум қилишича 2016 йилда Махарадзе “Пахтакор”дан “Локомотив”га 250 минг евро эвазига трансфер қилинган. Айни пайтда сайт Грузияликни 200 минг еврога баҳолаган. Эътиборли жиҳати, Кахи 5 йил олдин “Локо”дан “Пахтакор”га ўтган эди.
Ўзбекистон чемпионатидаги энг қиммат легионерлар

7-8. Александр Алемпиевич (“Бунёдкор”) – 200 минг евро
Мавсум аввалида “Бунёдкор” Сербия чемпионатида тўп сурувчи Алемпиевични ўз сафига қўшиб олган эди. Унинг трансфер баҳоси 200 минг еврога баҳоланган. Александр ҳозирча “қалдирғочлар” сафида ўзини кўрсата олмаяпти.
Ўзбекистон чемпионатидаги энг қиммат легионерлар

6. Артур Геворкян (“Туркманистон”) – 250 минг евро
Олий лигадаги энг яхши легионерлардан бири ҳисобланадиган Геворкян 250 минг еврога баҳоланган. “Қирол” Артур 5 йилдан буён “Насаф” сафида ажойиб ўйин намойиш этиб, Қаршилик мухлисларнинг ёқимтойига айланиб улгурди.
Ўзбекистон чемпионатидаги энг қиммат легионерлар

4-5. Сато Минори (“Бунёдкор”) – 350 минг евро
Япониялик футболчи 2009 йилдан буён хориж чемпионатларида тўп суриб келмоқда. У 2014 йили Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси билан шартнома имзолади. Минорининг нархи айни пайтда 350 минг еврони ташкил этмоқда.
Ўзбекистон чемпионатидаги энг қиммат легионерлар

4-5. Неманя Яничич (“Локомотив”) – 350 минг евро
“Локомотив”нинг 30 ёшли сербиялик ярим ҳимоячисининг нархи ҳам 350 минг еврони ташкил этмоқда. Яничич 2015 йили Сербиянинг “Напредек” жамоасидан “темирйўлчилар” жамоасига келиб қўшилган эди.
Ўзбекистон чемпионатидаги энг қиммат легионерлар

2-3. Деян Болевич (“Насаф”) – 400 минг евро
Мавсум аввалида Сербия чемпионатидан Ўзбекистонга ташриф буюриб Қаршининг “Насаф” жамоасига ўтган Болевичнинг трансфер нархи 400 минг евро этиб белгиланган. Черногориялик футболчи “аждарлар” сафида ўзини қай даражада кўрсата олишини вақт кўрсатади.
Ўзбекистон чемпионатидаги энг қиммат легионерлар

2-3. Шакер Зуаги (“Бунёдкор”) – 400 минг евро
2014 йилги мавсумни “Олмалиқ”да ўтказган Зуаги 2015 йилдан буён “Бунёдкор” либосида ҳаракат қилмоқда. Тунислик 31 ёшли ярим ҳимоячининг нархи 400 минг евро. Шакер айни пайтда “қалдирғочлар” таркибида ишончли ўйин намойиш этаётганини таъкидлаб ўтмоқ жоиз.
Ўзбекистон чемпионатидаги энг қиммат легионерлар

1. Юрица Булят (“Бунёдкор”) – 500 минг евро
Ўзбекистон чемпионатидаги энг қиммат легионер “Бунёдкор” футболчиси Булят бўлиб турибди. Хорватиялик футболчи ушбу мавсум аввалида “қалдирғочлар” билан шартнома имзолаган эди. Юрица Тошкентга келишидан олдин Хорватия, Исроил, Германия ва Украина жамоаларида тўп сурган.
Фурқат Юсупов тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar