Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.03.2016

«Барселона» бошқарув кенгаши аъзоси: Дунёдаги ҳеч бир жамоа «Атлетико»дан яхшироқ ҳимояланмайди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 113
«Барселона» бошқарув кенгаши аъзоси: Дунёдаги ҳеч бир жамоа «Атлетико»дан яхшироқ ҳимояланмайди

Бугун, 18 март куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижасига кўра, «Барселона» клуби чорак финалда «Атлетико»га қарши баҳс олиб боради. Каталон клуби бошқарув кенгаши аъзоси Хавьер Бордас қуръа натижасига ўз муносабатини билдирди, деб хабар беради «Чемпионат».

«Бизга бунданда қийин рақиб тушиши мумкин эди, деб ўйламайман. Дунёдаги ҳеч бир жамоа ‘Атлетико’дан яхшироқ ҳимояланмайди. Лекин Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалида осон рақибнинг ўзи йўқ. Албатта, осонроқ вариантлар ҳам бор эди. ‘Атлетико’нинг имкониятларини яхши биламиз, бироқ уларнинг тўсиғидан ўтишимиз керак. Ярим финалга чиқсак, у босқичда ҳам истаган рақибга қарши ўйнашга тайёр бўламиз», – деб Бордас сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА расмий сайти.

Маълумот ўрнида, «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги дастлабки учрашув 5 апрель куни, «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади. Жавоб ўйини эса 13 апрель куни, Мадриддаги «Висенте Кальдерон» стадионида ўтказилади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar