Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.03.2016

ЕЧЛ: Чорак финал олдидан кимда қандай имконият?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 75
ЕЧЛ: Чорак финал олдидан кимда қандай имконият?

Бир неча соат олдин Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Чемпионлар лигаси чорак финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Маросим бизга бир нечта қизиқарли баҳсларни тақдим этди. Қуйида ¼ финал жуфтликлари ва унда клубларнинг имкониятлари ҳақида фикр юритамиз.

“РЕАЛ МАДРИД” (Испания) – “ВОЛЬФСБУРГ” (Германия). Имкониятлар 65/35
Бу жуфтликнинг яққол фаворити, албатта, “Реал”. Чунки мадридликлар миллий биринчиликни амалда бой бериб бўлишди. Зидан шогирдлари қўлга киритиши мумкин бўлган ягона соврин — бу ЕЧЛ бўлиб қолди. Шундай экан мусобақада ғолиб чиқиш учун “бланкослар” борларини бериб ўйнашлари аниқ. "Вольфсбург" эса футболда мўъжизалар рўй бериб туришини исботлашга уриниб кўради.

“Реал”: Чорак финал йўлида “Рома”ни (2:0, 2:0) мағлуб этди.
Миллий чемпионатдаги ўрни: 3-ўрин (63 очко).
Етакчиси: Криштиану Роналду.
Ўзини кўрсатиши мумкин: Гарет Бэйл.

"Вольфсбург": Чорак финал йўлида “Гент”ни (3:2, 1:0) мағлуб этди.
Миллий чемпионатдаги ўрни: 8 (37 очко).
Етакчиси: Андре Шюррле.
Ўзини кўрсатиши мумкин: Юлиан Дракслер

“БАВАРИЯ” (Германия) – “БЕНФИКА” (Португалия). Имкониятлар 60/40
"Бенфика" клуби ва унинг мухлисларига ҳурмат сақлаган ҳолда айтиш мумкинки, “Реал” – “Вольфсбург” жуфтлиги каби ушбу қарама-қаршиликнинг ҳам фаворити ойдек равшан. Икки жамоа ҳам ўз ички чемпионатида карвонбошилик қилишмоқда. “Бенфика” ҳам “Вольфсбург” сингари сенсация намойиш этишга уриниб кўради.

“Бавария”: Чорак финал йўлида “Ювентус”ни (2:2, 4:2) мағлуб этди.
Миллий чемпионатдаги ўрни: 1 (66 очко).
Етакчиси: Роберт Левандовски.
Ўзини кўрсатиши мумкин: Кингсли Коман

“Бенфика”: Чорак финал йўлида “Зенит”ни (1:0, 2:1) мағлуб этди.
Миллий чемпионатдаги ўрни: 1 (64 очко).
Етакчиси: Жонас.
Ўзини кўрсатиши мумкин: Костас Митроглу

“БАРСЕЛОНА” (Испания) – “АТЛЕТИКО МАДРИД” (Испания). Имкониятлар: 55/45
Премеранинг жорий мавсумда 1 ва 2-ўринни эгаллаб турган жамоалари ўртасидаги баҳс қизиқарли ўтиши шубҳасиз. Сўнгги ўтказилган ўйинларга эътибор қаратсак, "Барса"нинг имконитятлари анча юқоридек кўринмоқда. Аммо бундан икки мавсум муқаддам бу икки жамоа айнан шу босқичда тўқнаш келишгани, якунда эса “Атлетико” рақибини ярим финал остонасида тўхтатганига гувоҳ бўлган эдик. Шундай экан, бу тўқнашувдан ҳамма нарсани кутиш мумкин.

“Барселона”: Чорак финал йўлида “Арсенал”ни (2:0, 3:1) мағлуб этди.
Миллий чемпионатдаги ўрни: 1 (75 очко)
Етакчиси: Лионель Месси.
Ўзини кўрсатиши мумкин: Луис Суарес

“Атлетико”: Чорак финал йўлида “ПСВ”ни (0:0, 0:0, пеналтилар серияси 8:7) мағлуб этди.
Миллий чемпионатдаги ўрни: 2 (67 очко)
Етакчиси: Антуан Гризман
Ўзини кўрсатиши мумкин: Ян Облак

“ПСЖ” (Франция) – “МАНЧЕСТЕР СИТИ” (Англия). Имкониятлар: 50/50
Чорак финалнинг энг тенг кучли жуфтлиги. “ПСЖ” ички чемпионат тугашига 8 тур қолганда чемпионликни нишонлади. “Манчестер Сити” эса АПЛда жорий мавсум фақат ЕЧЛ йўлланмаси учун курашадиган кўринади. Бу чорак финалнинг марказий қарама-қаршилиги бўлишга асосий даъвогар бўлган учрашув бўлиши тахмин қилинмоқда. Кўрамиз, “бойваччалар” жангида кимнинг қўли баланд келар экан.

“ПСЖ”: Чорак финал йўлида “Челси”ни (2:1, 2:1) мағлуб этди.
Миллий чемпионатдаги ўрни: 1 (77 очко)
Етакчиси: Златан Иброҳимович
Ўзини кўрсатиши мумкин: Анхель ди Мария

“Манчестер Сити”: Чорак финал йўлида “Динамо Киев” ни (3:1, 0:0) мағлуб этди.
Миллий чемпионатдаги ўрни: 4 (51очко)
Етакчиси: Яҳё Туре.
Ўзини кўрсатиши мумкин: Серхио Агуэро

Муҳсинжон Абдураҳимов

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar