Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.03.2016

«Олд Траффорд»да Европа Лигаси ўйинига мухлислар ташрифи бўйича янги рекорд ўрнатилди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 48
«Олд Траффорд»да Европа Лигаси ўйинига мухлислар ташрифи бўйича янги рекорд ўрнатилди

Футбол бўйича Европа Лигаси нимчорак финали жавоб учрашувлари доирасида Англиянинг икки клуби — «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» кеча, 17 март куни «Олд Траффорд» стадионида тўқнаш келди. УЕФА расмий сайти хабарига кўра, 1:1 ҳисоби билан якун топган учрашувни томоша қилиш учун стадионга Европа Лигаси тарихидаги рекорд даражада кўп — 75 180 нафар футбол ишқибози ташриф буюрди.

«Юнайтед»нинг турнирни тарк этиши билан якун топган ўйинига қадар рекорд Киевнинг «Динамо» клубига тегишли бўлиб турганди. Ўтган йилнинг 19 март куни Украина жамоаси Англиянинг «Эвертон» клубини қабул қилганида, «Олимпийский» стадионига 67 553 нафар ишқибоз ташриф буюрган.

Қизиқ томони, бу борада 3-ўрин ҳам «Олд Траффорд»га тегишли бўлиб, 2012 йил «Юнайтед»нинг муваффақиятсиз ўйинини 67 328 мухлис стадионда кузатган. Ўшанда Голландиянинг «Аякс» клуби Манчестердан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтиб кетганди.

Гуруҳ босқичига мухлислар ташрифи борасида Дортмунднинг «Боруссия» клуби пешқадам. Мусобақадаги иштирокини давом эттираётган Бундеслига вакили гуруҳ босқичи доирасида ўтган йилнинг ноябрь ойида Озарбайжоннинг «Габала» жамоасини қабул қилганида, стадионга 57 000 ишқибоз ташриф буюрган.

Мусобақа Европа Лигаси номини олгунича, мусобақа доирасидаги учрашувларга ташриф буюриш бўйича бундан-да катта рекордлар қайд этилган. Хусусан, 1973 йил бўлиб ўтган «Реал» — «Ипсвич» учрашувини 110 000 мухлис стадионда кузатган. Булар қаторида 1992 йилги «Реал — «Торино» (93 000), 1977 йилги «Динамо» Киев — «Айнтрахт» (92 000), 2001 йилги «Барселона» — «Ливерпуль» (90 832) ўйинларини ҳам эслаб ўтиш мумкин.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar