Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.03.2016

Йозеф Блаттер ўзининг футболдан четлатилиши юзасидан Спорт арбитраж судига апелляция берди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 56
Йозеф Блаттер ўзининг футболдан четлатилиши юзасидан Спорт арбитраж судига апелляция берди

ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер футбол билан боғлиқ миллий ва халқаро миқёсдаги барча вазифалардан четлаштирилгани юзасидан апелляция берди. Бу ҳақда, Лозаннада жойлашган Спорт Арбитраж Суди матбуот хизматига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

«Блаттер шу йилнинг 16 февраль куни ФИФА апелляция қўмитаси чиқарган қарор бўйича Спорт арбитраж судига апелляция берди», — дейилади суд хабарида.

Собиқ президент ўз шикоятида ФИФАнинг этика ва апелляция қўмиталари чиқарган қарорнинг бекор қилинишини сўраган. SAS хабарига кўра, апелляцияни кўриб чиқиш иши бошланди.

Энди Блаттер томони ва ФИФА расмийлари ўз позицияларини ёзма равишда судга тақдим этишлари керак бўлади. Шундан кейин иш суднинг уч кишидан иборат ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.

Швейцария федерал адлия бюроси 2015 йилнинг 25 сентябрь куни Блаттерга қарши жиноий иш очганди. Бунга ФИФА президентининг 2011 йилда УЕФАнинг ўша вақтдаги президенти Мишель Платини ҳисоб рақамига ноқонуний равишда 2 миллион Швейцария франки ўтказгани сабаб қилиб кўрсатилган.

Октябрь ойи бошида эса ФИФА этика қўмитаси Блаттер ҳамда Платинини футбол билан боғлиқ ишлардан 90 кунга четлатди. Иш ўрганиб чиқилгач, ФИФА арбитраж палатаси 21 декабрь куни ҳар икки мулозимга нисбатан қўлланилган жазо муддатини 8 йилгача узайтирди.

ФИФА баёнотида жазога сабаб сифатида Блаттер УЕФА президенти Мишель Платини ҳисоб рақамига нима сабабдан 2 миллион франк ўтказганини юридик томондон тушунтира олмагани, пул ўтказиш қонуний эканлигини исботлай олмагани кўрсатилган.

Қайд этиш керак, 2016 йилнинг 7 январь куни Мишель Платини ФИФА президентлиги учун даъвогарлар рўйхатидан ўз номзодини олди. 24 февраль куни Блаттер ва Платинига қўлланилган жазо муддати 6 йилгача қисқартирилди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar