Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.03.2016

Португалия, Франция ва Англия терма жамоалари Евро-2016 учун расмий формалари намойиш қилинди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 395
Португалия, Франция ва Англия терма жамоалари Евро-2016 учун расмий формалари намойиш қилинди

Португалия терма жамоаси Euro-2016 мусобақасида иштирок этадиган кийимларидан бирини намойиш қилди. Кийим жамоа учун анъанавий қизил рангда, тўқ-қизил енг ва яшил гетралар кўринишида ишланган.

Португалия, Франция ва Англия терма жамоалари Евро-2016 учун расмий формалари намойиш қилинди


Жамоа янги кийимда 25 мартда Болгарияга ва 29 мартда Бельгияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

Ушбу кийим тақдимот ролигида жамоа футболчилари Андре Андре, Вильям Карвалью, Данилу ва Жоау Мариолар иштирок этишди, бироқ жамоанинг бош юлдузи Криштиану Роналду унда кўринмади.

Франция термаси ҳам Евро-2016 учун ўз кийимини тақдим қилди. Французларнинг техник ҳамкори сифатида Nike компанияси чиқмоқда.

Португалия, Франция ва Англия терма жамоалари Евро-2016 учун расмий формалари намойиш қилинди


Таъкидлаш жоизки, мусобақани қабул қиладиган мамлакат жамоаси “уч рангли” уй кийимида яна қизил ранг берилмаган, бироқ кўк рангнинг икки тусидан фойдаланилган.
Шунингдек, Англия термаси ҳам Евро-2016 учун ўз кийимини тақдим қилди. Жамоа 26 мартдаги Германияга ва 29 мартдаги Голландияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонда айнан шу кийимда ҳаракатланади.

Португалия, Франция ва Англия терма жамоалари Евро-2016 учун расмий формалари намойиш қилинди


Жамоа матбуот хизматининг маълум қилишича, жамоа асосий оқ ранг ва ҳаворангдаги енг кўринишида ишланган янги кийимдан шу ойдан бошлаб фойдаланишни бошлайди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar