Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.03.2016

Луи ван Гал: «Танаффус олдидан гол ўтказмаганимизда, ғалаба қозонишимиз мумкин эди»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 84
Луи ван Гал: «Танаффус олдидан гол ўтказмаганимизда, ғалаба қозонишимиз мумкин эди»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Луи ван Гал Европа лигасининг нимчорак финал босқичи доирасида «Ливерпуль»га қарши жавоб ўйини (1:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Жуда ҳам ачинарли. Кейинги босқичга чиқишни мақсад қилгандик. Биз ғалаба қозониш учун етарлича вазиятлар яратдик. Лекин ҳужумга ўтадиган бўлсак, "Ливерпуль"да қарши ҳужумда имкониятлар юзага келишини билардик.
Танаффусга чиқиш олдидан аламли гол ўтказиб юбордик. Агар бу голни ўтказмаганимизда, ғалаба биз томонимизда бўлиши мумкин эди.
Ўйинчилар бор кучларини беришди. Ҳаттоки 100 фоиздан ортиқ. Мухлислар буни кўра билганидан хурсандман, ўйин сўнгида мен уларни олқишладим.
Иккинчи бўлимда бизда вазиятлар бўлди. Феллайни бош ва оёқ билан гол уриши мумкин эди. Лекин 3та гол уришимиз керак эди ва бу осон иш эмасди.
«Ливерпуль» ушбу ҳафтада дам олди, биз эса «Вест Хэм» билан ўйнадик. Шунингдек, бизга бироз омад керак эди, лекин мураббийнинг бундай гапириши тўғри эмас», – дейди ван Гал.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar