Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.03.2016

Ушбу мавсумдаги энг яхши Ўзбекистонлик легионерлар ТОП-7

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 85
Ушбу мавсумдаги энг яхши Ўзбекистонлик легионерлар ТОП-7

Европа ва Осиёнинг бир нечта мамлакатларида миллий чемпионат ўйинлари айни қизғин паллага кириб бормоқда. Биз хорижда тўп сураётган Ўзбекистонлик футболчилар орасида ушбу мавсумни ажойиб тарзда ўтказаётганлари рейтингини тузиб чиқдик. Марҳамат улар билан танишинг.

Ушбу мавсумдаги энг яхши Ўзбекистонлик легионерлар ТОП-7

7. Хусниддин Ғофуров
Сербия чемпионатида иштирок этувчи “Явор” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Хусниддин чемпионат баҳсларида 24 та учрашувда майдонга тушди. Айни пайтда Сербия чемпионатида 26 та тур ўйинлари ортда қолганини инобатга оладиган бўлсак, бу яхши натижа албатта. Бироқ Ғофуров ҳалигача ўз ҳисобига гол ёздириб қўя олгани йўқ. Шу боис ҳам у рейтингнинг 7-поғонасидан ўрин олди.
Ушбу мавсумдаги энг яхши Ўзбекистонлик легионерлар ТОП-7

6. Лутфулла Тўраев
Мавсум аввалида Малайзиянинг “Фелда Юнайтед” жамоасига йўл олган Тўраев, хориж чемпионатидаги дебют мавсумини омадли бошлади. У ҳозирга қадар чемпионат ўйинларида 5 марта майдонга тушиб, икки бора ўз номини таблога ёзидириб қўйди. У Малайзияда ўйнаётган энг ишончли легионеримиз бўлиб турибди. Воҳид Шодиев ва Дилшод Шарофутдинов ҳозирча ўзларини у қадар кўрсата олишмаяпти.
Ушбу мавсумдаги энг яхши Ўзбекистонлик легионерлар ТОП-7

5. Азизбек Хайдаров
БАА чемпионатида “Ал-Шабаб”нинг ишлари юришмаётган бўлса ҳам, Хайдаров ўз ишини уддаламоқда. У БАА про-лигасида ортда қолган 21 турнинг 18 тасида майдонга тушиб, 2 та голга муаллифлик қилди. Шунингдек “шерюрак” ярим ҳимоячи бир марта ўз дарвозасини аниқ нишонга олиб, жамоасининг мағлубиятига “улуш” қўшганини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Лекин бу унинг мавсумдаги яхши ўйинларига соя сола олмайди.
Ушбу мавсумдаги энг яхши Ўзбекистонлик легионерлар ТОП-7

4. Фозил Мусаев
Эрон чемпионатида тўп сураётган Фозил “Сепахон”нинг энг ишонган футболчиларидан бирига айланиб улгурди. У про-лигадаги барча 23 та ўйинда ҳам иштирок этиб, 2 та гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Мусаев жамоаси билан Осиё Чемпионлар лигасида ҳам иштирок этмоқда.
Ушбу мавсумдаги энг яхши Ўзбекистонлик легионерлар ТОП-7

3. Одил Аҳмедов
Россия чемпионатида тўп сураётган Аҳмедов ҳозирча рейтингнинг 3-ўринидан жой олди. Одил Россия чемпионатидаги 20 ўйиннинг фақатгина биттасида майдонга туша олмади. У ана шу учрашувларда 2 та гол урди. Айни пайтда “Краснодар” Россия чемпионатида 34 очко билан 5-ўринда бормоқда ва клуб ҳали чемпионликдан умидини узмаган.
Ушбу мавсумдаги энг яхши Ўзбекистонлик легионерлар ТОП-7

2. Виталий Денисов
Россия Премьер лигасида тўп сураётган яна бир ҳамюртимиз Денисов ҳам ушбу мавсумда чемпионатнинг бор-ёғи бир ўйинини ўтказиб юборди. Виталийнинг ушбу рейтингда Одилдан юқорироқда жойлашишига у тўп сураётган “Локомотив” чемпионатда 3-ўринда бораётгани ҳам сабабчи бўлди. Мавсум охирида ушбу икки футболчимизнинг бирига Россия чемпионлиги насиб этишидан умидвормиз.
Ушбу мавсумдаги энг яхши Ўзбекистонлик легионерлар ТОП-7

1. Сардор Рашидов
Сардор Рашидов айни пайтда мавсумни ажойиб ўтказаётган Ўзбекистонлик легионерлар орасида пешқадам. Ҳа, балки Қатар чемпионатининг савияси Россия чемпионатидагидай эмасдир. Бироқ Сардор “Ал-Жаиш”да нафақат ажойиб, ўйин кўрсатмоқда, балки тинмай голлар ҳам урмоқда. Рашидов чемпионатда 21 ўйинда майдонга тушиб, 9 марта рақиблар посбонларини ранжитган. Ушбу кўрсаткич унга 1-ўринни тақдим этди.
Фурқат Юсупов тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar