Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.03.2016

Сардор Рашидов халқаро майдонда Ўзбекистон клуби дарвозасига гол урган иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 226
Сардор Рашидов халқаро майдонда Ўзбекистон клуби дарвозасига гол урган иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланди

Кеча, 16 март куни Қаршининг «Насаф» клуби Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи 3-турида сафарда Қатарнинг «Ал-Жаиш» жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйиндаги ягона гол қатарликларнинг ўзбекистонлик легионери Сардор Рашидов томонидан урилди.

Ўзбекистонлик футболчининг халқаро майдонда Ўзбекистон клуби дарвозасига гол уриши илк бор 2012 йилнинг 18 февраль куни кузатилганди. Осиё Чемпионлар Лигасининг саралаш босқичида Фарғонанинг «Нефтчи» клуби Азиз Ҳайдаров тўп сураётган БААнинг «Аш-Шабаб» клубидан 0:3 ҳисобида енгилган. Учрашувнинг 92-дақиқасида Азиз Ҳайдаров «Аш-Шабаб»нинг учинчи голига муаллиф қилган эди.

Ўзбекистонлик яна бир футболчи Фозил Мусаев 15 март, сешанба куни Тошкентнинг «Локомотив» клуби дарвозасига йўл топиши мумкин эди. Футболчи «темирйўлчилар»га қарши 90 дақиқа ҳаракат қилди, бироқ ўйин Ўзбекистон клубининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ўз якунига етди.

Халқаро майдонда Ўзбекистонлик футболчининг ўзи тўп сурган Ўзбекистон клуби дарвозасини ишғол этиш ҳолати ҳозирча кузатилмаган. 6 апрель, чоршанба куни Фозил Мусаев тўп сураётган «Фулад Сепаҳон» Тошкентда «Локомотив» билан такрорий ўйинда майдонга тушишини инобатга олсак, футболчида бундай имконият юзага келади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar