Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.03.2016

ОЧЛ. «Бунёдкор» Эрон клубини мағлуб эта олмади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 170
ОЧЛ. «Бунёдкор» Эрон клубини мағлуб эта олмади

Осиё чемпионлар лигасининг 3-тури доирасида "Бунёдкор" ўз майдонида Эроннинг "Зоб Оҳан" жамоасини қабул қилди. Учрашувда ҳисоб очилмади ва "қалдирғочлар" ўз очколарини иккитага етказди.
Биринчи бўлимда Сергей Лушчан асосан ҳимоявий ўйинга таяниб, асосий таркибнинг бир неча футболчиларини захирада қолдирди. Ўйин шунга мос бўлди ҳамда хавфли вазиятлар кўп юзага келмади. Фақатгина бўлим сўнгида Карпенко ва Насимов ажойиб имконият юзага келди. Айниқса, Баҳодир яккама-якка вазиятда дарвозани ишғол эта олмади.
Иккинчи бўлим бошида Ҳамдамов ва Ҳамдамов майдонга тушиши билан тошкентликлар ҳужумкор ўйин қила бошлашди. Элдор дарвозабон билан юзма-юз чиқиб борди ва зарба йўллади. Мазаҳерий зарбани қайтарди. Умуман олганда, иккинчи 45 дақиқаликда жамоалар очиқ ўйин намойиш қилишди. Ҳар иккала жамоада имкониятлар юзага келди, аммо дарвозани ишғол қилиш ҳеч кимга насиб этмади.

Бугунги натижадан кейин "Зоб Оҳан" ўз очколарини 5тага етказган бўлса, "Бунёдкор" иккинчи очкосини қўлга киритди.
ОЧЛ, "В" ГУРУҲИ, 3-ТУР
"БУНЁДКОР" - "ЗОБ ОҲАН" - 0:0 (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Огоҳлантириш: Алимпиевич (22)
"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 3.Акром Комилов, 7.Шакер Зуаги, 9.Сато Минори, 14.Баҳодир Насимов (Забиҳилла Ўринбоев 58), 16.Дилшод Аҳмадалиев, 22.Рустам Ашурматов, 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Булят, 71.Александар Алимпиевич (Элдор Шомуродов 46), 77.Виктор Капренко (Достон Ҳамдамов 46)
"Зоб Оҳан": 12.Муҳаммадрашид Мазаҳерий, 3.Волид Исмоил, 4.Ҳоди Муҳаммадий, 8.Қосим Ҳадодифар (Даниэл Исмоилифар 46), 9.Кваеҳ Ризоий, 11.Муртазо Табризий (Марко Аурелио 73), 15.Эҳсон Паҳлавон, 16.Али Ҳамам, 30.Маҳди Ражабзода (Амиркамдар Аҳмад 84), 33.Воҳид Муҳаммадзода
Бош ҳакам: Питер Грин (Австралия)

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar