Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.03.2016

ЕЧЛ. «Бавария» қўшимча бўлимларда чорак финал масаласини ҳал қилди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 81
ЕЧЛ. «Бавария» қўшимча бўлимларда чорак финал масаласини ҳал қилди

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал жуфтликлари орасида "Бавария" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин энг қизиқ тўқнашувга айланди.
Туринда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда мезбонлар 2та тўп фарқи билан ортда бораётиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишганди. Жавоб ўйини сценарийси эса ўша баҳснинг тескариси бўлди.
Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ Поль Погба дарвозани ишғол қилиб, бир пасда "Юве"ни фаворитга айлантириб қўйди. Ушбу вазиятда Нойер хатога йўл қўйганини таъкидлаш лозим.
28-дақиқада эса туринликлар даҳшатли қарши ҳужум ташкил қилишди. Мората ўз жарима майдончаси олдида тўпни эгаллаб олдинга ўтди. У йўл-йўлакай бир неча футболчини алдади ва рақиб жарима майдончаси олдида жамоадошига пас берди. Куадрадо совуққонлик бир ҳимоячини алдади ва дарвозани ишғол қилди.
"Бавария" ўйиннинг асосий вақти тугашига 17 дақиқа қолганида ҳисобни тенглаштирди. Дастлаб Левандовски бош билан ҳисобни қисқартирган бўлса, қўшиб берилган дақиқаларнинг дастлабкиси Мюллер ҳам бош билан мувозанатни тиклади. Натижада ҳакам жамоаларни қўшимча бўлимларга таклиф қилди.
Қўшимча бўлимларнинг дастлабкисида ҳисоб ўзгармади. Яна 15 дақиқа давомида дарвозаларга тўп киритилмаса, пенальтилар тепилиши мумкин эди. Аммо тўртинчи бўлим бошланиши билан "Бавария" ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди. Дастлаб захирадан майдонга тушган Тиаго Алкантара чиройли комбинацияни самарали якунлаган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтиб Коман ҳисобни 4:2га етказди.
"Ювентус" ортда қолаётганига қарамай голга тортадиган яхши вазиятлар яратди, аммо уларга бошқа гол уриш насиб этмади.
Қизиқарли тўқнашувда "Бавария" чорак финалга йўл оладиган бўлди.
ЕЧЛ, Нимчорак финал, жавоб ўйини
Бавария Германия – Ювентус Италия 4:2. Асосий вақт — 2:2. Қўшимча бўлимлар - 2:0
Голлар: 0:1 – 5 Погба, 0:2 – 28 Куадрадо, 1:2 – 73 Левандовски, 2:2 – 90 Мюллер, 3:2 – 108 Алькантара, 4:2 – 110 Коман.
Бавария – Нойер, Лам, Бенатия (Бернат, 46), Алаба, Дуглас Коста, Хаби Алонсо (Коман, 60), Видаль, Киммих, Рибери (Алькантара, 101), Левандовски, Мюллер.
Ювентус – Буффон, Бардзальи, Бонуччи, Эвра, Алекс Сандро, Погба, Хедира (Стураро, 68), Эрнанес, Куадрадо (Перейра, 89), Лихтштайнер, Мората (Манжукич, 72).
Огоҳлантиришлар: Хедира (29), Мората (38), Киммих (43), Видаль (48), Лихтштайнер (48), Левандовски (51), Бонуччи (53), Куадрадо (71), Перейра (103), Алькантара (109), Бернат (112), Стураро (112).
Биринчи ўйин – 2:2

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar